Андижон вилоятида 459 та маҳаллага электр энергияси етказиб бериш янада яхшиланди Бугунги кунда вилоятдаги мавжуд 143 дона 35-110 кВтли подстанцияларидан чиқувчи 19 минг 124,6 километр узунликдаги 0,4-110 кВт кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳамда 8 минг 492 та трансформатор пунктлари орқали 23 минг 464 та юридик мақомга эга ва 691 минг 912 та аҳоли хонадонлари, жами 715 минг 376 та истеъмолчига электр энергияси етказиб берилди.
Ўтган йил давомида ҳудудларда меъёридан ортиқ юклама билан ишлаётган 10 та кичик кучланишдаги трансформаторлар ўрнига Хитой давлатидан катта – 40 МВА кучланишли трансформаторлар олиб келиниб, ўрнатилмоқда.
Хусусан, Избоскан туманидаги “Пахтакop”, Пахтаобод туманидаги “Қўқонқишлоқ”, Балиқчи туманидаги “Балиқчи”, Хўжаобод туманидаги “Завроқ”, Андижон шаҳридаги “Машинасоз” подстанцияларига 2 тaдан 40 МВА кучланишдаги трансформаторлар олиб келиниб, ишга туширилди.
Амалга оширилган ишлар натижасида вилоятнинг 459 та маҳалласида яшовчи 95 минг нафардан зиёд аҳолининг ҳамда 3,5 мингдан зиёд ижтимоий ва тадбиркорлик соҳа объектларининг электр энергияси таъминоти янада яхшиланди.
Батафсил Facebook |
YouTube |
Web-site Instagram|Telegram