РАСМИЙ ХАБАР
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида гўёки хавфли вирусли касалликлар кўпайгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Янги йил байрамидан кейинги кунларда одатда 2-3 кун режали беморлар ҳам барча шаҳар-туманлардан марказга йўналтирилади, шунингдек, ҳафтанинг душанба кунида соат 09-00 дан 12-00 гача тиғиз давр, беморлар нисбатан кўп бўлади.
2025 йил 6 январь куни вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида жами 247 нафар болалар тиббий кўрикдан ўтказилган, улардан режа асосида 60 нафари офтальмология, ЛОР, хирургия, юрак ва турли бошқа касалликлар билан одатдаги ҳолат бўйича ётқизилган.
"Турли хавфли вируслар тарқалди"-мавзусидаги барча хабарлар асоссиз.
Мисол учун Андижон вилоятида 2024 йил ва то шу кунгача 1002 та ПЦР текшируви ўтказилган бўлиб, бирор марта ҳам метопневмовирус ёки ҳаёт учун ўта хавфли вируслар аниқланмади.
Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.
@andijonvssb, @andijonssb