САДОҚАТ
(Тожинор ҳожи онага)
Аллоҳ рози бўлсин, муҳтарам она,
Сиз кўрсатган метин бардош садоқатга.
Сиздан ибрат олсин, ҳар бир остона,
Таъзимдаман, сиз кўрсатган қаноатга.
Амирқул шоирнинг руҳин эъзозлаб,
Ҳатто руҳини ҳам бермай бировга.
Ўтдингиз умрингиз сабрга созлаб,
Писанд қилмай бевақт қўнган қировга.
Садоқатни сиздан ўргансин дейман,
Баъзида ҳис қилмай осон тутганлар.
Ҳа, кўнгил-каъбадир, синмасин дейман,
Огоҳ бўлсин нонни осон ютганлао.
Кўз очиб юмгунча, ўғилу қизлар,
Улғайиб ҳаётга учирма бўлар.
Кўп заҳмат чекиб босилар излар,
Фарзандлар онадан кўчирма бўлар.
Ҳожи она бугун дуода бўлдим
Ранжиманг, бу ҳаёт синовларидан.
Умрингиз зиёда ҳам нурли кўрдим,
Ҳақ берсин, марҳамат шифоларидан!
Чексиз эҳтиром билан,
Жамолиддин Муслим,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир.
(Тожинор ҳожи онага)
Аллоҳ рози бўлсин, муҳтарам она,
Сиз кўрсатган метин бардош садоқатга.
Сиздан ибрат олсин, ҳар бир остона,
Таъзимдаман, сиз кўрсатган қаноатга.
Амирқул шоирнинг руҳин эъзозлаб,
Ҳатто руҳини ҳам бермай бировга.
Ўтдингиз умрингиз сабрга созлаб,
Писанд қилмай бевақт қўнган қировга.
Садоқатни сиздан ўргансин дейман,
Баъзида ҳис қилмай осон тутганлар.
Ҳа, кўнгил-каъбадир, синмасин дейман,
Огоҳ бўлсин нонни осон ютганлао.
Кўз очиб юмгунча, ўғилу қизлар,
Улғайиб ҳаётга учирма бўлар.
Кўп заҳмат чекиб босилар излар,
Фарзандлар онадан кўчирма бўлар.
Ҳожи она бугун дуода бўлдим
Ранжиманг, бу ҳаёт синовларидан.
Умрингиз зиёда ҳам нурли кўрдим,
Ҳақ берсин, марҳамат шифоларидан!
Чексиз эҳтиром билан,
Жамолиддин Муслим,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир.