Амирқул Пўлкан


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


Севги – қуёш, деди шоирлар,
Севги – қўз ёш, деди шоирлар.
Севги – ҳавас, деди шоирлар,
Севги – қафас, деди шоирлар.
Севги – ёлғон, деди шоирлар,
Севги – бўлган деди, шоирлар.
Амирқул Пўлкан

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций




✍️Амирқул ПЎЛКАН

🎤Гулруҳ Эшонқулова
https://t.me/amirqulpulkan




САДОҚАТ

(Тожинор ҳожи онага)

Аллоҳ рози бўлсин, муҳтарам она,
Сиз кўрсатган метин бардош садоқатга.
Сиздан ибрат олсин, ҳар бир остона,
Таъзимдаман, сиз кўрсатган қаноатга.

Амирқул шоирнинг руҳин эъзозлаб,
Ҳатто руҳини ҳам бермай бировга.
Ўтдингиз умрингиз сабрга созлаб,
Писанд қилмай бевақт қўнган қировга.

Садоқатни сиздан ўргансин дейман,
Баъзида ҳис қилмай осон тутганлар.
Ҳа, кўнгил-каъбадир, синмасин дейман,
Огоҳ бўлсин нонни осон ютганлао.

Кўз очиб юмгунча, ўғилу қизлар,
Улғайиб ҳаётга учирма бўлар.
Кўп заҳмат чекиб босилар излар,
Фарзандлар онадан кўчирма бўлар.

Ҳожи она бугун дуода бўлдим
Ранжиманг, бу ҳаёт синовларидан.
Умрингиз зиёда ҳам нурли кўрдим,
Ҳақ берсин, марҳамат шифоларидан!

Чексиз эҳтиром билан,
Жамолиддин Муслим,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир.


#shoir_yodi

Шоирларнинг фарзандлари сизга ўхшасин! Раҳмат!

2025.29.01


⚡️
@xayol_soyasi


Bugungi taqdimot haqida

Ozmi koʻpmi qilingan mehnat javobsiz qolmadi. Muhimi shu kitob, shu tanlov oddiy bir bogʻbonga ham, uy bekasiga ham kitob tutqazdi. Sheʼr yotlatdi. Yozuvchilar Uyushmasida esa joy yetmay taqdimot boʻlganini endi guvohiman. Hammasi yaxshilikka!

Ochigʻi Amirqul Poʻlkanga havasim keldi. Sen bu dunyodan oʻtib ketganingda sening ijodingni targʻiboti uchun katta pul tika oladigan, eʼtibor beradigan farzandlaring boʻlishi baxt!

Tanlov tashkilotchilariga rahmat! Kitob targʻiboti, shaffof tanlov oʻtkazish yoʻlida kuch-quvvat tilayman!

@Nilufar_Ergasheva


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Амирқул Пўлкан ижодидан" танловининг 1-ўринига лойиқ кўрилган ижодий иш — Муҳаммадали Ғаффоровнинг ижроси.

БОТИРЛАР

Амирқул Пўлкан шеъри

Муҳаммадали Ғаффоров ўқиди

https://t.me/amirqulpulkan


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Амирқул Пўлкан ижодидан" танловининг 1-ўринига лойиқ кўрилган жуфтлик — Шаҳриёр Шавкат, Нозима Ҳабибуллаеванинг ижодий иши.

“Юр, кетайлик…” & “Севги”
Амирқул Пўлкан шеьрлари

Шаҳриёр Шавкат & Нозима Ҳабибуллаева ўқиди
.

https://t.me/amirqulpulkan


Таниқли шоир, публицист ва таржимон Амирқул Пўлканнинг “Сен ойдай узоқсан, малагим” китоби тақдимоти ҳамда “Амирқул Пўлкан ижодидан” номли видеороликлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросимидан суратлар.

Муаллиф – Аҳмад Тўра.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати



Показано 10 последних публикаций.