ҚИЗИНГИЗ...
"Юлдузлар ҳеч қачон тўкилиб кетмас,
Узилиб тушмайди ҳеч қачон қуёш."
(Амирқул Пўлкан)
Юлдузли ҳарирда сузар қизингиз,
Шукуҳли оқшомлар чоғи отажон.
Қуёшли ўлкани кезар қизингиз,
Юрагида соғинч оҳи отажон.
Катта бўлди ана, недир айтяпти,
Хавотир, хадикка ўрин қолмаган.
Сиз юрган боғларга бориб, қайтяпти,
Бола юрагида умид ўлмаган.
Сомон йўлларида хаёллар гирён,
Еттинчи осмонга етяпти боши.
Баҳор ифорлари таралган ҳар ён,
Бинафша кўтарган йўлдаги тоши.
Юлдузли ҳарирда сузар қизингиз...
Шоира Жаҳон
"Юлдузлар ҳеч қачон тўкилиб кетмас,
Узилиб тушмайди ҳеч қачон қуёш."
(Амирқул Пўлкан)
Юлдузли ҳарирда сузар қизингиз,
Шукуҳли оқшомлар чоғи отажон.
Қуёшли ўлкани кезар қизингиз,
Юрагида соғинч оҳи отажон.
Катта бўлди ана, недир айтяпти,
Хавотир, хадикка ўрин қолмаган.
Сиз юрган боғларга бориб, қайтяпти,
Бола юрагида умид ўлмаган.
Сомон йўлларида хаёллар гирён,
Еттинчи осмонга етяпти боши.
Баҳор ифорлари таралган ҳар ён,
Бинафша кўтарган йўлдаги тоши.
Юлдузли ҳарирда сузар қизингиз...
Шоира Жаҳон