Мурожаатчиларимиз томонидан энг кўп сўралаётган оилавий муносабатларга оид саволлар ва уларга қисқача жавоблар👇
✅ Шаръий никоҳдан туғилган бола учун ҳам алимент ундириш мумкинми?
Албатта мумкин. Ота ёки она ўз фарзандини моддий томондан таъминлашга мажбур. Лекин шаръий никоҳ асосидаги эр-хотин бир-биридан таъминот талаб қилолмайдилар.
✅ Оталик хуқуқидан маҳрум қилиш алиментдан озод қиладими?
Оталик хуқуқидан маҳрум қилиш алимент тўлашдан озод қилмайди.
✅ Никоҳдан ажрашмай туриб бошқа никоҳдан ўтса бўладими?
Йўқ. Ўзбекистон Республикасида фақат битта никоҳга рухсат берилади ва тан олинади.
✅ Эримни мендан бошқа шаръий никоҳ асосидаги хотини бор.Бунинг учун жавобгарлик борми?
Агар эрингиз сиз билан ҳам шаръий никоҳ асосидаги хотини билан ҳам бир том остида ва бир рўзғор асосида яшаётган бўлса, бу "кўп хотинлилик" сифатида баҳоланиши ва жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Акс холда йўқ.
✅ Никоҳдан ажрашганда эр хотини ва болаларига алохида уй олиб бериши керакми?
Хозирги кунда қонунчилик нормаларимизда бундай тартиб белгилангани йўқ.
✅ Қайнонам келинлик сепимдаги нарсаларни бермасликка хаққи борми?
Йўқ. Талаб қилиб олишингиз мумкин.Бунинг учун судга даъво ариза киритасиз.
✅ Никоҳдан фақат суд ажратадими?
Агар фарзандингиз ва ўртангиздаги мулкий низо бўлмаса, ФХДЁ орқали ҳам ажрашиш мумкин.
✅ Никоҳдан ажратишга қачон ариза қилиб бўлмайди.
Хотин хомиладорлик вақтида ва бола бир ёшга киргунча бўлган вақтда никоҳдан ажратиш учун аризалар қабул қилинмайди.
Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈