“Тоштурма”да аҳвол қандай?
Халқ тилида “тоштурма” деб юритиладиган Зангиота туманидаги 1-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсларнинг айтишича, хоналар ўта совуқ, деразалар яхши ёпилмайди, айримларининг ойналари синиқ.
Сақланаётган шахслар учун ётоқ койкалари етарли эмас ва ҳоказо.
“Жиноят ишини юритишда қамоқда сақлаш тўғрисида” ги Қонуннинг 26-моддасига кўра ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларга қонунчиликда белгиланган санитария, гигиена ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган маиший шароитлар яратилади.
Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларга алоҳида ётоқ жойи, кўрпа-тўшак, идишлар ҳамда овқатланиш асбоблари берилади.
Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганлар сақланадиган камералар вентиляция жиҳозларига ҳамда иситиш тизимига, шунингдек кўзга зиён етказмайдиган ҳолда ўқиш ёки ёзиш учун етарли табиий ва сунъий ёруғликка эга бўлиши керак. Камераларнинг деразалари сунъий вентиляция тизими мавжудлигидан қатъи назар, тоза ҳаво киришини таъминлаши лозим.
Қамоқда сақлаш жойларида бир кишига тўғри келадиган яшаш майдонининг нормаси икки ярим квадрат метрдан, аёллар ва вояга етмаганлар учун эса уч квадрат метрдан кам бўлмаган ўлчамда белгиланади.
Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈