Ўзбекистон Республикаси Олий Суди фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатининг ажрими билан ФИБ Шайхонтохур туманлараро судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво талабини рад қилиш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилинган.
Иш мазмуни қуйидагича : Даъвогар шаҳар ИИББ жавобгар "З" профилактика инспектори лавозимидан пенсияга чиққанлиги муносабати билан унга хизмат турар жойи сифатида ажратилган уйдан бошқа турар жой бермасдан кўчириш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган.
ФИБ Шайхонтохур туманлараро суди ВМҚ 354-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 72-бандига кўра, профилактика инспекторларига ажратилган хизмат уйлари, профилактика инспектори лавозимидан озод этилганда, бошқа ҳудудга ўтказилганда, пенсияга чиққанда, ходим вафот этганда қайтарилиши ҳақидаги қоидага асосланиб, даъво талабини қаноатлантирган.
Олий Суд судлов хайъати Уй-жой кодексининг 80-моддаси талаби бўйича “З” ИИБ тизимида 10 йилдан ортиқ хизмат қилган ходим ҳисобланиши билан бир қаторда айнан шу органдан пенсияга ҳам чиққанлиги сабабли уни фақатгина бошқа турар жой берган ҳолда хизмат турар жойидан кўчириш мумкинлиги ҳақидаги қонун талабини инобатга олиб, фуқаро манфаатига янги хал қилув қарори чиқарган.
Манба: Олий Суд амалиёти обзорлари
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈