21.11.2024 йилдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонун билан процессуал қонунчиликка электрон маълумотлар ва рақамли далиллар тушунчаси киритилмоқда.
Киритилган ўзгартиришга кўра электрон маълумотлар электрон курилмалардан ва ахборот тизимларидан, шунингдек ахборот технологияларидан фойдаланган холда яратиладиган, ишлов бериладиган хамда сақланадиган маълумотлардир.
Иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган электрон маълумотлар, шу жумладан электрон тарздаги файллар, аудио-, видеоёзувлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғида сақланаётган маълумотлар, шунингдек бошқа электрон маълумотлар рақамли далиллардир.
Киритилган ўзгартиришларни илгари бундай далиллар бўлмаган, деб тушунмаслик керак. Илгари ҳам бундай далиллар бўлган, фақат ашёвий ёки ёзма далил сифатида бахоланган. Рақамли далилларни далилларнинг алоҳида тури сифатида киритилиши ва улар учун алоҳида қоидалар белгиланиши одил судловни амалга оширишда жуда муҳим рол ўйнайди.
Қонун 2024 йил 21 ноябрдан кучга кирди.
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈