Диний таъқиб: мижознинг намоз ўқиб олишига рухсат бериш – ҳуқуқбузарлик эмас! (судьянинг олқишга муносиб тўхтами)
Иловадаги суд қарорига кўра, овқатланиш кафеси раҳбари С.М. 1 нафар мижознинг кафе ҳудудидаги сўрида (тапчанда) намоз ўқиб олишига рухсат берганлиги учун МЖтКнинг 201-моддаси 2-қисми билан судга чиқарилган.
Яъни, у Бўстонлиқ туман ИИБ томонидан “диний йиғилишлар, кўча юришлари ва бошқа диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиш” ҳуқуқбузарлигини содир этганликда “айбланган”.
Мазкур ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 80 бараваридан 100 бараваригача (ҳозирда 27 млн. 200 минг сўмдан 34 млн. сўмгача) жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.
Суднинг хулосасига кўра, ошхона мижозига намоз амалини бажариб олиши учун рухсат бериш - диний йиғилишлар, кўча юришлари ва бошқа диний маросимлар ўтказиш деб ҳисобланмайди.
Шу сабабли С.М. маъмурий ҳуқуқбузралик содир этмаган деб топилиб, унга нисбатан юритилган иш тугатилган.
Мени наздимда ушбу қарорни қабул қилган судья ҳеч шубҳасиз устоз ҳамкасбимиз А.Абдуллаев таърифлаган 4-тоифага мансубдир!
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev