AdolatFarzandi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Канал асосчиси:
Ғуломжон Турғунпулатович Хакимов.
Юридик фанлар номзоди, доцент.
I-даражали юрист.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Ҳозир шахсий китоблар архивимни қараб ўлтириб бир пайтлар ҳаммуаллифликда чиқарган ушбу қўлланмамизга кўзим тушиб қолди.

11 йил аввал чиққан экан. Тўғрисини айтсам, шунақа китоб чиқарганимиз ёдимдан ҳам кўтарилиб кетай дебди. Лекин ҳаммуаллифлар эсимда. Уларни унутиб бўлармиди? Бир пайтлар қадрдонлар эдик. Ҳозир уларнинг кўпчилиги катта амалдор бўлиб кетишгани учун отамлашишга имкон ҳам, вақт ҳам иложсиз.

Масалан, улардан бири Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари, яна бирлари Президент администрациясида масъул лавозимларда ишлашмоқда. Ҳамкорлигимизнинг рамзи сифатида эса шу китоб эсдалик бўлиб қолди...

@AdolatFarzandi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тинчлик сулхи тузилганидан сўнг Ғазонинг маҳаллий аҳолиси уйларига қайтмоқда...

@AdolatFarzandi


ТАШЛАНГАНЛАР

Шу кунларда иккита инсон ҳаётига хавф солувчи «ташлаб кетиш» билан боғлиқ ўта аянчли хабарни ўқидим.

Биринчиси - «Афросиёб» поездининг йўлига - айнан релснинг устига жуда катта бетон плита бўлагини қайсидир ифлослар атайлаб, поездни релсдан чиқариб юбориш учун қўйиб кетибди.

Поездда 100 дан ортиқ йўловчилар кетаётган бўлган. Яхшиямки, машинистларнинг эҳтиёткорлиги сабаб юз бериши мумкин бўлган фалокатнинг олди олинган. Лекин агар фалокат бўлганда-чи, поезд издан чиқиб кетганда-чи?! Тасаввур қиляпсизми?

Бундай ифлосликни бир киши қилмагани аниқ. Чунки плитанинг оғирлиги ва катталиги кўриниб турибди. Ифлослар ҳали қўлга олинмаган. Тилагим шуки, орган ходимларига омад ёр бўлсин ва уларни тезроқ қўлга олишсин.

Ва улар қўлга олингач уларнинг қилмишини квалификация қилишни пухта ўйлаб кўриш керак. Бу андак-мандак жиноят эмас. Чет элда бунақа қилмиш камида террористик актга суиқасд ёки инсон ҳаётига суиқасд, деб баҳоланади ва жуда оғир жазо тайинланади.

Иккинчидан, булар қўлга олингач ҳаммасининг ифлос башарасини халққа очиқдан-очиқдан намойиш қилиш ва ошкора суд қилиш керак. Ўзимизнинг ичимиздан чиққан душманларни халқ кўрсин.

Иккинчиси бу шундай совуқ кунда бир соатлик чақалоқни кўчага ташлаб кетилгани бўлди.
Бу ҳам жиноят. Айбдор тезроқ топилиб жазосини олиши аниқ. Афсуски бунақа ҳолатлар тепадаги ҳолатга нисбатан дунёда кўп учраб туради. Ва хорижда кўчага ташлаб кетиладиган болалар учун махсус жойлар ташкил қилинган. Умуман олганда, бу ҳам ижобий ечим эмас, аслида. Лекин шу кунга қадар бундан яхшироқ ечим ўйлаб топишмаган. Ҳеч бўлмаганда, бу ташлаб кетилаётган боланинг ҳаётини хавф остида қолишдан асрайди. Боласидан яширинча воз кечмоқчи бўлган ноинсоф она ёки ота болани ўша махсус жойга ташлаб кетади. Бунақа махсус жойлар «baby-box», яъни «бола қутиси» деб номланади.

Адашмасам, бунақа қутилар ён қўшнимиз Қозоғистонда ҳам бор. Ҳозирги кунда бу ҳақда, яъни ташландиқ болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ва бизда ҳам шунақа «baby-box»ларни ташкил этишнинг илмий асослари устида бир тадқиқотчининг илмий иш олиб бораётганидан хабарим бор...

@AdolatFarzandi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЭСИНГИЗДАМИ?

🎶 Бахтиёр Мусаев - «Кел-кел севгилим..»

Қадрдон тонг, Азизлар!

@AdolatFarzandi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Айрим ёқмаган қонунларга вето-тақиқ қўйиш бўйича шахсан Шварценеггердан ажойиб лайф-хак.

Арнолд - братан!..

@AdolatFarzandi


Трамп ўзининг «мемкоин» криптовалютасини чиқаришини эълон қилди...

@AdolatFarzandi


Суратда: ўша пайтлардаги Жаҳон Банкининг Президенти Пол Вулфовиц Туркиядаги масжидга оёқ кийимларини ечиб кирмоқда. 2007 йил.

No comment тонг, Азизлар!

@AdolatFarzandi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ФВВ ис газидан огоҳликка чорламоқда.

Жуда тўғри гаплар. Ўзим ҳам қайта-қайта томоша қилдим...

@AdolatFarzandi


КУН СУҲБАТИ

- Қайси лавозимда ишламоқчисиз?

- Сизга ёрдамчи бўлмоқчи эдим.

- Муқаддам судланганмисиз?

- Йўқ, асло.

- Узр, бизга тўғри келмас экансиз...

@AdolatFarzandi


Яқинда бир олийгоҳга ишга кириш учун ҳужжат топширдим. Топширишим керак бўлган ҳужжатлар рўйхатида судланган-судланмаганим ҳақидаги маълумотнома ҳам сўралган экан.

Аслида бунақа справка қабристондан бошқа ҳамма жойда сўралади, ҳатто қизига уйланмоқчи бўлган куёвдан ҳам.

Икки-уч йил аввал «Майгов»дан обқўйган справкам бор экан, шуни кадрга тақдим қилдим. Қабул қилишмади. Янгиси, шу кунларда олингани керак экан (эски справка олинган пайтдан шу кунга қадар судланишга улгурган бўлишим мумкин-да, чунки).

Шунда қизиқиб савол бердим. Мабодо судланган бўлсам ишга олмасмидингиз? Кадр ходими «эндии, қанақа статя эканлигига ҳам қараймиз. Ҳаёт мураккаб нарса, ҳар хил ҳолат бўлиши мумкин. Инсон судланмасликдан кафолатланмаган. Масалан, агар ДТП сингари статя бўлса балким истисно тариқасида ишга олишимиз мумкин. Яна судланганликнинг муддати ўтган-ўтмаганлигига ҳам қараймиз», деб жавоб қилди.

Демак, мабодо Худо кўрсатмасин судланган бўлсам, ҳатто олим бўлатуриб, керакли кадр бўла туриб ҳам оддий дарс беришга ҳам ишга кира олмаслигим мумкин экан.

Ана энди бир эмас, икки эмас, нақ уч марта ўта жиддий моддалар билан судланган кишининг давлат лавозимига ишга қабул қилиниши, яна андак-мандак лавозимга эмас, нақ ҳоким ёрдамчиси лавозимига ишга жойлашиши - бу.......

Бунақа вазиятга қандай таъриф беришга айнан ҳозир менинг тил луғатим ожизлик қилмоқда.

Ёки ҳоким ёрдамчиси лавозимига ишга кириш учун бунақа справка сўралмайдими?

Агар бекаму кўст бўла туриб, ҳеч қандай камчиликларсиз аҳволим билан ҳозир кўчадан келиб мен ҳоким ёрдамчиси бўлмоқчиман, деб мурожаат қилсам, мени ўша лавозимга ишга олишармиди?..

@AdolatFarzandi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Учтепа ҳокими ёрдамчиси 30 минг доллар пора олаётган пайтда қўлга олинибди.

Ушбу порахўр амалдор муқаддам бюджет маблағларини ўзлаштириш, фирибгарлик ва мансаб ваколатидан четга чиқиш жиноятларини содир этганлик учун 3 марта судланган экан. Лекин шунга қарамай у бутун бир бошли Ўзбекистон дея аталмиш мамлакатнинг Пойтахтидаги туман ҳокимининг ёрдамчиси лавозимига тайинланишга эришган...

АРГОС қаёққа қараяпти, антикоррупция агентлиги нима ишлар билан банд, деган саволлар аллақачон ўзининг аҳамиятини йўқотиб бўлган.

Бунақа камикадзеларни ишга олаётганда «Сен газини босавер. Лекин мабодо бирон нарса бўлса мени танимайсан, менга қарши показание бермайсан, бир оз вақт ўтиб яна чиқиб келиб ишлайверасан», деган оғзаки, лекин қатъий олтин қоида бордек туюлади. Қора ишларни кимдир қилиши керак-ку, ахир...

@AdolatFarzandi


«А» полосани босганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинибди.

Лекин депутатлар аввалги лойиҳада назарда тутилганидек ҳуқуқбузарлик учун жарима миқдорини «отнинг калласидек» эмас, ўшандан сал-пал пасайтиришибди (санкциядаги жарима миқдорининг қанчага камайгани шахсан менга маълум эмас).

Биз ўтган йили ноябрь ойидаги постимизда шу жазо турини танқид остига олган ва белгиланаётган жарима миқдори қилмишга нисбатан номутаносиб эканлигини таъкидлаган эдик. Каналимиз обуначалари ичида бир неча қадрдон депутат дўстларимиз ҳам бор. Уларнинг шу постимизни ўқиганлари ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас албатта. Ва шу санкция миқдорининг пасайтиришида бизнинг постимиз ҳам туртки берган бўлса-чи, деган яхши гумондамиз.

Кези келганда мана шу «А» полоса ҳақида яна бир мулоҳаза ва депутат дўстларимизга бир мурожаат:

Бизнинг фикримизча, мазкур ҳуқуқбузарликнинг объектив таркиби жиҳатидан уни муайян вақт ичида содир этилсагина ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланиши ҳақидаги қоидани ҳам киритиш лозим.

Яъни, масалан, «А» полоса кимлар учун? Автобуслар учунми? Автобуслар эса кечаси ҳаракатланадими? ЙЎҚ. Лекин мошиналар ҳаракатланади. Кечаси юрмайдиган автобусларга «А» полосанинг нима кераги бор?

Айтмоқчи бўлганим шуки, «А» полосани босганлик учун жавобгарлик мазкур ҳуқуқбузарлик фақатгина автобуслар ҳаракатланадиган вақтда содир этилсагина юзага келиши керак.

Автобуслар юрмайдиган кечаси вақтда «А» полосанинг ичида мошиналар бемалол юраверишсин, бунинг ҳеч қандай ижтимоий зарарли жойи йўқ...

@AdolatFarzandi


Одатда қадимги Европа готик эҳромларидаги фаришта-гаргулилар шундай жойлаштирилганки томдан келаётган ёмғир сувлари уларнинг оғзидан чиқиб кетади. Бу ўзига хос тарнов вазифасини ўтайди.

Лекин Фрайбург мюнстеридаги гаргулилардан бири юзи ва қўллари билан деворга қаратилиб тўнқайтирилган ҳолда тескари ўрнатилган бўлиб, ёмғир сувлари унинг оғзидан эмас, кетидан чиқиб кетади.


Эмишки, мазкур эҳромни қуриш пайтида шаҳар маҳаллий кенгаши қурувчиларга шартномадан ташқари янги шартларни ҳам қўйган, лекин шунга мос равишда уларнинг ҳақини оширмаган экан.

Қурувчилар ҳамма ишларни бекаму кўст индамай бажаришибди, лекин ўзининг эътирози рамзи сифатида мана шу гаргулини рўпарада жойлашган шаҳар кенгаши биносининг деразаларига қарата тескари тўнқайтириб ўрнатиб кетишган экан...

Меҳнатга яраша даромадли тонг, Азизлар!

@AdolatFarzandi


САРОБГА АЙЛАНГАН САДОҚАТ

Украинада асир олинган иккита шимолий кореялик асирлардан бири ўз кўрсатмасида КХДРга қайтишни эмас, Украинада қолишни исташини билдирибди.

Шахсан мен учун бу кутилмаган лекин аслида юз бериши мумкин бўлган хабар. Тан оламан, шимолий кореялик асирларни ўта садоқатли деб билар, уларни худди «универсал солдатлар»га қиёс қилар эдим, адашган эканман.

Лекин менинг адашишим фақат Инсон деб аталмиш хилқатнинг фойдасигадир. Демак аскарлар ўзларини ҳар қанча Шимолий Корея режимга садоқатли қилиб кўрсатмасинлар, минг пешонаси билан ғиштни синдирмасинлар уларнинг ичида эркинликка бўлган, хурриятга бўлган ҳислар бор экан. Демак, уларнинг барчаси ҳам амалдаги режимнинг тарафдори эмас экан. Демак, улар ҳам тишини тишига қўйиб зўрға чидаб келаётган экан. Демак, ўтда ёнмас, сувда чўкмас Шимолий Корея аскарлари ҳақидаги афсоналар чиндан ҳам афсона экан...

Шимолий Корея асир тушган аскарининг ўз ватанига қайтмай Украинада қолиш истагини билдириши ҳали катта резонанс беради. Бу Шимолий Корея раҳбариятининг юзига худди тарсаки тортгандек, жазирама кунда устидан совуқ сув қуйиб юборгандек бўлди.

Энди уларнинг пайтавасига қурт тушгани аниқ. Ким Чен Ин энди зудлик билан Россияга ёрдам сифатида Украинага юборган аскарларини ортга қайтариш ҳақида буйруқ берса, ҳеч ҳам ажабланмайман.

Чунки бу амалдаги режимдан норози бўлиб Шимолий Кореяни ташлаб қочмоқчи бўлган диссидентлар учун энг зўр имкониятдир. Ҳар йили ватанини ташлаб қочишга уринган шимолий кореяликлар сони тобора ортиб бормоқда ва афсуски уларнинг кўпчилиги чегарачининг ўқидан ҳалок бўлади ёки узоқ муддатга қамалади.

Аскарларнинг асир тушиб Украинада қолиб кетиши эса мутлақо кутилмаган ва ўта қойилмақом режа бўлиб чиқмоқда. Ҳали бунинг «мазасини» бошқа аскарлар тушуниб етишса оммавий равишда асир тушишлар авж олиши мумкин.

Ҳааа, биз ўта садоқатли аскарларга эгамиз, дейишганида Шимолий Корея ҳукумати қаттиқ адашган кўринадир. Улар худди японларга ўхшаб мабодо асир тушишга тўғри келиб қолса душман қўлига тушгандан кўра харакири қилиб ўз қорнини ёриб ташлайдиган самурайларга эгамиз, деб юришган шекилли. Йўқ, бундай бўлиб чиқмади.

Ўз аскарининг асир тушгани етмаганидек, устига ватанимга қайтмайман, деб баёнот бериши Шимолий Корея учун ўта шармандали ҳолат. Ва бу ҳали бошланиши. Ким Чен Ин Россияга мадад сифатида армиясини юбориб ўзи билмаган ҳолда аскарларининг асл ички кайфиятини очиб қўйди. Энди бу унга ўта қимматга тушиши аниқ...

@AdolatFarzandi


КУНЛАРДАН БИР КУН ФРАНЦИЯДА

(бўлган воқеа)

Француз хоними сохта Брэд Питтни деб миллионер эри ва бор-будидан айрилибди.

53 ёшли француз Аннага кунлардан бир кун голливуд актёри Брэд Питтнинг «онаси» хат ёзиб унинг суратларини ижтимоий тармоқда кўрганини ва ўғлига айнан шунақа келин излаётганини айтибди.

Аввалига Анна бунга ишонмабди. Аммо кейин унга шахсан «Питт»нинг ўзи алоқага чиқиб унга СИ билан қайта ишланган суратлар ва видеолар, қимматбаҳо совғалар жўнатибди. Лекин Аннага жўнатилган совғалар божхонадан ўтиши учун 5 минг евро пул сўрабди. Анна шу жойга келганда товуқмиялигига бориб пулни сохта ҳисоб рақамга ўтказиб берибди.

Шундан сўнг фирибгарнинг иштаҳаси очилиб буйрак саратонини даволатиш учун яна пул сўрабди. Ўзимда пулим бор, лекин ҳозир Анжелина Жоли билан судлашаётганим учун ҳамма ҳисобларим музлатилган, деб баҳона қилибди. Тайёр Питтни қўлдан чиқаришдан қўрқиб кетган лох Анна хоним умумий ҳисобда 830 минг еврони шартта ўтказворибди.

Лекин кунлардан бир кун ҳақиқий Питтнинг Инес де Рамон исмли аёл билан учрашиб юрганлиги ҳақидаги хабарларни ўқигандан сўнг Аннада шубҳа пайдо бўлиб бунинг сабабини сўраган экан «Питт» бу шунчаки жамоатчиликнинг диққатини чалғитиш мақсадида шундай қиляпман, хавотир олма, ҳаммаси жойида, мен фақат сени севаман, деган жавобни берибди.

Алал-оқибат Анна барибир алданганини сезиб етибди. Аммо энди кеч бўлган, бунгача у ўзининг оиласи, яқинлари билан «сенлар биласанми ёки мен биламанми», деб жанжаллашишга улгурган эди. Охийри бўлса у аламдан бир неча бор жонига ҳам қасд қилган ва ҳозир жиннихонада экан.

@AdolatFarzandi




- Қара, бечоралар қандай аҳволга келиб қолишди. Уларни кўриб юрагим ачишиб кетяпти.

- Ҳаммасига анави Дарвин таълимоти сабабчи.

- Хммм...

@AdolatFarzandi


Бир-бирига ўхшаш воқеаларнинг бир пайтда занжир бўлиб юз бериш ҳодисаси фақат бизда бўлса керак.

Алкоголдан заҳарланиб ўлиш Андижондан бошланиб Самарқандда давом этиб Туркияда акс садо беряпти. Ҳаммаси ўзимизникилар...

@AdolatFarzandi


Ўзбекистон энергия нархининг ҳамёнбоплиги ва инфратузилма ҳолатини баҳоланувчи рейтингга киритилмади.

Жаҳон Иқтисодий Форуми ҳар йили энергетик ўтиш индексини эълон қилади. Ушбу индекс энергия тизимининг самарадорлигини ва унинг барқарор моделга ўтишга тайёрлигини баҳолайди.

Тожикистон индексда Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи ўринда. Мамлакат 53,6 балл билан 120 иштирокчи орасида 71-ўринни эгаллади.

Бу кўрсаткич Тожикистонга қўшни Қозоғистон (98-ўрин, 50,1 балл) ва Қирғизистондан (80-ўрин, 52,7 балл) ўзиб кетиш имконини берди. Ўзбекистон ва Туркманистон рейтингга киритилмади.

@AdolatFarzandi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
- Люся, сиздан бир нарсани сўрамоқчи эдим. Бу ерда тургандан кўра кўчага чиқиб бундан фойдалироқ иш билан шуғуллангансангиз бўлмайдими? Мана масалан сиз, бу ерда кун бўйи нима билан машғулсиз? Кимдан нимани қўриқлайсиз? Вазифангиз нимадан иборат?

- Мммм...бегоналарни ичкарига киритмаслик...

- Лекин кечирасиз-ку, ХАЛҚ бегона бўла олмайди. Қайтанга биз уларга бегона бўлишимиз мумкин...

Совет давлатининг қатағон машинаси ишлаб турган 1979 йилда экран юзини кўрган «Экипаж» филмидаги ушбу олтинга тенг сўзлар назаримда ҳозир ҳам умуман аҳамиятини йўқотмаган...

У-бу деймиз-ку, лекин ўша пайтларда қайтанга демократия, сўз эркинлиги деган ақидалар анча ривожлангандек туюлади, баъзан назаримда. Газетадаги шапалоқдек битта фельетон билан ноинсоф амалдорнинг кавушини тўғирлаб қўйса бўлар эди...

@AdolatFarzandi

Показано 20 последних публикаций.