САРОБГА АЙЛАНГАН САДОҚАТ
Украинада асир олинган иккита шимолий кореялик асирлардан бири ўз кўрсатмасида КХДРга қайтишни эмас, Украинада қолишни исташини билдирибди.
Шахсан мен учун бу кутилмаган лекин аслида юз бериши мумкин бўлган хабар. Тан оламан, шимолий кореялик асирларни ўта садоқатли деб билар, уларни худди «универсал солдатлар»га қиёс қилар эдим, адашган эканман.
Лекин менинг адашишим фақат Инсон деб аталмиш хилқатнинг фойдасигадир. Демак аскарлар ўзларини ҳар қанча Шимолий Корея режимга садоқатли қилиб кўрсатмасинлар, минг пешонаси билан ғиштни синдирмасинлар уларнинг ичида эркинликка бўлган, хурриятга бўлган ҳислар бор экан. Демак, уларнинг барчаси ҳам амалдаги режимнинг тарафдори эмас экан. Демак, улар ҳам тишини тишига қўйиб зўрға чидаб келаётган экан. Демак, ўтда ёнмас, сувда чўкмас Шимолий Корея аскарлари ҳақидаги афсоналар чиндан ҳам афсона экан...
Шимолий Корея асир тушган аскарининг ўз ватанига қайтмай Украинада қолиш истагини билдириши ҳали катта резонанс беради. Бу Шимолий Корея раҳбариятининг юзига худди тарсаки тортгандек, жазирама кунда устидан совуқ сув қуйиб юборгандек бўлди.
Энди уларнинг пайтавасига қурт тушгани аниқ. Ким Чен Ин энди зудлик билан Россияга ёрдам сифатида Украинага юборган аскарларини ортга қайтариш ҳақида буйруқ берса, ҳеч ҳам ажабланмайман.
Чунки бу амалдаги режимдан норози бўлиб Шимолий Кореяни ташлаб қочмоқчи бўлган диссидентлар учун энг зўр имкониятдир. Ҳар йили ватанини ташлаб қочишга уринган шимолий кореяликлар сони тобора ортиб бормоқда ва афсуски уларнинг кўпчилиги чегарачининг ўқидан ҳалок бўлади ёки узоқ муддатга қамалади.
Аскарларнинг асир тушиб Украинада қолиб кетиши эса мутлақо кутилмаган ва ўта қойилмақом режа бўлиб чиқмоқда. Ҳали бунинг «мазасини» бошқа аскарлар тушуниб етишса оммавий равишда асир тушишлар авж олиши мумкин.
Ҳааа, биз ўта садоқатли аскарларга эгамиз, дейишганида Шимолий Корея ҳукумати қаттиқ адашган кўринадир. Улар худди японларга ўхшаб мабодо асир тушишга тўғри келиб қолса душман қўлига тушгандан кўра харакири қилиб ўз қорнини ёриб ташлайдиган самурайларга эгамиз, деб юришган шекилли. Йўқ, бундай бўлиб чиқмади.
Ўз аскарининг асир тушгани етмаганидек, устига ватанимга қайтмайман, деб баёнот бериши Шимолий Корея учун ўта шармандали ҳолат. Ва бу ҳали бошланиши. Ким Чен Ин Россияга мадад сифатида армиясини юбориб ўзи билмаган ҳолда аскарларининг асл ички кайфиятини очиб қўйди. Энди бу унга ўта қимматга тушиши аниқ...
@AdolatFarzandi