Қалб поклиги
Таҳорати баданнинг учинчи қисми- қалб таҳоратига оид ҳадислар:
Қалбда хасад, кибр, риё, гина, ужуб (ўз қилган яхдш амалларидан ғурурланиб унга суяниб қолиш), узун орзу муҳаббати, ҳирс, миннат каби касалликларнинг 20дан ортиқ хилини уламоларимиз ўз китобларида баён қилганлар. Булар қалбда пайдо бўлса, уни амалда қилишдан ўзини тия олган ва ўрнига яхшилик қилган инсон савоб топади. Аввало, Аллоҳ сақласин, лекин баъзиларини амалда қилиб қўйса, барча аввалги қилган солиҳ амалларини йўқ қилиб, азобга қолади.
Бу касалликларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадиси шарифларида баён қилган.
Ҳасад:
1. Муҳаммад . соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Душманлик ва ҳасад яхшиликларни ёнғин ўтинни егандек ейди”.
2. Ҳасаддан зарарлироқ нарса йўқдур. Ҳасад ҳасад қилувчи кишига 5та нарсани олиб келади. Бу 5 азоб ҳасад қилинган кишига етмасдан ҳасад қилувчи кишига етади.1. Ғами узилмайди.2.Мусибат олади,унга ажр келмайди.З. Ёмонликни олиб келади. У билан мақганилмайди.4. Аллоҳ таоло унга ғазаб қилади.5. Унга тавфиқ эшиги ёпилади.
3. Уч кшшшинг: ҳаром еювчи,кўп ғийбат қилувчи қалбида мусулмонларга адовати ва ҳасади бўлган кишининг дуоси қабул бўлмайди.
4. Кибр (ўзини катта олиш):1. Қиёмат кунида мутакаббирлар одам суратидаги майда чумоли ҳолатида келтирилади. Уларни хорлик ҳар томонлама ўраб олади. Оловлардан бўлган дўзахга йўналтирилади, ҳамда дўзах ахлидан сиқилган сув билан суғорилади.
2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч кимсага қиёмат кунида Аллоҳ таоло гапирмайди ва уларга қарамайди, уларга қаттиқ аламли азоб бўлади: 1. Зино қилувчи кекса киши. 2. Ёлғончи подшоқ.3. Кибрли фақир”.
Яна шу кишидан ҳадиси қудсий Аллоҳ таоло айтади: “Улуғлик изоримдур, кибрлик ридоимдур. Ким бу иккисининг устида мен билан тортишса, уни ёниб турган жаҳаннамга киритаман”.
5. Гина : Анас ибн Моликдан: 5 кишининг намози қабул бўлмайди. 1. Эрини ғазабини олган хотиннинг. 2. Хўжайинидан қочган қулнинг. 3. Биродарига 3 кундан ортиқ гапирмай аразлашиб гапирмай юрганнинг (гина). 4. Давомли ароқ ичувчи. 5. Қавми ёқтирмаган имом.
6. Риё : “Маъун” сураси 4-5-6 оятлар. “Намоз ўқувчи намозхонларга вайл бўлсин. Улар риёкорлардур” (Риё - бу эл кўрсин).
“Бас кимки Парвардигори билан мулоқотда бўлишдан умидвор бўлса, у ҳолда эзгу амал қилсин ва Парварднгорига ибодат қилишда хеч кимни (Унга) шерик қилмасин!” (Кахф 110)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Аллоҳ таборака ва таоло айтди:“Мен шерикка энг беҳожат Зотман. Ким бир амал қилсаю, унда Мен билан Мендан бошқани шерик этса, уни ҳам, шеригини ҳам тарк этурман”, дедилар”.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллохдан Жуббул Ҳазандан сақланишликни сўранглар”, дедилар. Одамлар: “Эй Аллоҳнинг Расули, Жуббул Ҳазан нимадир?” дейишди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жуббул Ҳазан, жаханнамдаги бир водий бўлиб, унда жаханнам (қўриқчилари) ҳам ҳар куни юз марта панох сўрайдилар”, дедилар. Одамлар “Эй Аллоҳни Расули, унга кимлар кирадилар”, дейишди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Амаллари ила риё қилувчи қорилар” — дедилар”.
Қуръонни Аллоҳ таоло учун эмас, одамлар мақтови учун, фалончи яхши қори, Қуръонни яхши ўқийди, ундоқ қилади, бундоқ қилади дейишлари учун ўқийдиган қорилар илми риёкорлик хисобланиб, оқибати оғир бўлар экан. Нафақат илмда бошқа ишларимизда, ибодатларимизда ихлос, ният, илм бўлмаса, яъни Аллоҳ таолони ризолиги учун бўлмаса, охир-оқибат охиратда биз учун яхшилик йўқдир! Кишининг қилаётган амаллари бериё бўлиши учун қўрқувчи қалб, бақувват иймон ва иймони қувват оладиган нафли илм зарурдир. Нафли илм эса Қуръон ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни тутган йўлларидир.