🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


☪️"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди
@abubakrsiddiqjomemasjidi
"Андижон вилояти"
✓"Пахтаобод тумани"
✓ Савол ва жавоблар учун
Масжид имом хатиби:
Юнусов Дилшодбек домла
@savollaruchun111
http://www.instagram.com/dilshodbek_domla

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Қалб поклиги


Таҳорати баданнинг учинчи қисми- қалб таҳоратига оид ҳадислар:
Қалбда хасад, кибр, риё, гина, ужуб (ўз қилган яхдш амалларидан ғурурланиб унга суяниб қолиш), узун орзу муҳаббати, ҳирс, миннат каби касалликларнинг 20дан ортиқ хилини уламоларимиз ўз китобларида баён қилганлар. Булар қалбда пайдо бўлса, уни амалда қилишдан ўзини тия олган ва ўрнига яхшилик қилган инсон савоб топади. Аввало, Аллоҳ сақласин, лекин баъзиларини амалда қилиб қўйса, барча аввалги қилган солиҳ амалларини йўқ қилиб, азобга қолади.
Бу касалликларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадиси шарифларида баён қилган.
Ҳасад:
1. Муҳаммад . соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Душманлик ва ҳасад яхшиликларни ёнғин ўтинни егандек ейди”.
2. Ҳасаддан зарарлироқ нарса йўқдур. Ҳасад ҳасад қилувчи кишига 5та нарсани олиб келади. Бу 5 азоб ҳасад қилинган кишига етмасдан ҳасад қилувчи кишига етади.1. Ғами узилмайди.2.Мусибат олади,унга ажр келмайди.З. Ёмонликни олиб келади. У билан мақганилмайди.4. Аллоҳ таоло унга ғазаб қилади.5. Унга тавфиқ эшиги ёпилади.
3. Уч кшшшинг: ҳаром еювчи,кўп ғийбат қилувчи қалбида мусулмонларга адовати ва ҳасади бўлган кишининг дуоси қабул бўлмайди.
4. Кибр (ўзини катта олиш):1. Қиёмат кунида мутакаббирлар одам суратидаги майда чумоли ҳолатида келтирилади. Уларни хорлик ҳар томонлама ўраб олади. Оловлардан бўлган дўзахга йўналтирилади, ҳамда дўзах ахлидан сиқилган сув билан суғорилади.
2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч кимсага қиёмат кунида Аллоҳ таоло гапирмайди ва уларга қарамайди, уларга қаттиқ аламли азоб бўлади: 1. Зино қилувчи кекса киши. 2. Ёлғончи подшоқ.3. Кибрли фақир”.
Яна шу кишидан ҳадиси қудсий Аллоҳ таоло айтади: “Улуғлик изоримдур, кибрлик ридоимдур. Ким бу иккисининг устида мен билан тортишса, уни ёниб турган жаҳаннамга киритаман”.
5. Гина : Анас ибн Моликдан: 5 кишининг намози қабул бўлмайди. 1. Эрини ғазабини олган хотиннинг. 2. Хўжайинидан қочган қулнинг. 3. Биродарига 3 кундан ортиқ гапирмай аразлашиб гапирмай юрганнинг (гина). 4. Давомли ароқ ичувчи. 5. Қавми ёқтирмаган имом.
6. Риё : “Маъун” сураси 4-5-6 оятлар. “Намоз ўқувчи намозхонларга вайл бўлсин. Улар риёкорлардур” (Риё - бу эл кўрсин).
“Бас кимки Парвардигори билан мулоқотда бўлишдан умидвор бўлса, у ҳолда эзгу амал қилсин ва Парварднгорига ибодат қилишда хеч кимни (Унга) шерик қилмасин!” (Кахф 110)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Аллоҳ таборака ва таоло айтди:“Мен шерикка энг беҳожат Зотман. Ким бир амал қилсаю, унда Мен билан Мендан бошқани шерик этса, уни ҳам, шеригини ҳам тарк этурман”, дедилар”.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллохдан Жуббул Ҳазандан сақланишликни сўранглар”, дедилар. Одамлар: “Эй Аллоҳнинг Расули, Жуббул Ҳазан нимадир?” дейишди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жуббул Ҳазан, жаханнамдаги бир водий бўлиб, унда жаханнам (қўриқчилари) ҳам ҳар куни юз марта панох сўрайдилар”, дедилар. Одамлар “Эй Аллоҳни Расули, унга кимлар кирадилар”, дейишди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Амаллари ила риё қилувчи қорилар” — дедилар”.
Қуръонни Аллоҳ таоло учун эмас, одамлар мақтови учун, фалончи яхши қори, Қуръонни яхши ўқийди, ундоқ қилади, бундоқ қилади дейишлари учун ўқийдиган қорилар илми риёкорлик хисобланиб, оқибати оғир бўлар экан. Нафақат илмда бошқа ишларимизда, ибодатларимизда ихлос, ният, илм бўлмаса, яъни Аллоҳ таолони ризолиги учун бўлмаса, охир-оқибат охиратда биз учун яхшилик йўқдир! Кишининг қилаётган амаллари бериё бўлиши учун қўрқувчи қалб, бақувват иймон ва иймони қувват оладиган нафли илм зарурдир. Нафли илм эса Қуръон ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни тутган йўлларидир.


Сизлардан бирингиз Раббисидан бирор нарса сўраса ва ўша сўраган нарсаси ижобат бўлганини билса, «Алҳамду лиллаҳиллазий биниъматиҳи татиммус соли­ҳат», яъни, «Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, У берган неъматлар сабабли солиҳ нарсалар мукаммал бўлади», деб айтсин. Агар сўраган нарсаси кечиктирилса, «Алҳамду лиллаҳи ъала кулли ҳол», яъни, «Аллоҳга барча ҳолатларда ҳамд бўлсин», деб айтсин. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан. Байҳақий ривояти.


Репост из: Muslimun.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ДУОСИ ҒАНИМАТ ЗОТЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


🌱 Aссалому алайкум. Шаъбон ойи. Сешанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   18. 02.2025-й (Февраль ойи )
.18.1446-й (Шаъбон ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 5: 50
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 16:10
🕌 Шом       - 18:00
🕌 Хуфтон   - 19:25


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 6:25
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 16:20
⏰ Шом       -- 18:00
⏰ Хуфтон   -- 19:40
13-Февралъдан 20-Февральгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji


Субханаллоҳ! субханаллоҳ!
Сувинг билан ювдим юзимни,
Лаа илаҳа иллаллоҳ, иллаллоҳ,
Паноҳингда асрагин бизни.

УлМуҳаммад Мустафога
Кўрсат юзимни.
Лаа илаҳа илаллоҳга
Келтир сўзимни.

Нур йймон нури бирла
Нурли қилгин қалбимни.
Ҳамд,зикр, шукрингга
Мойил қилгин талимни.

Нурли ислом йўлида
Собит қйл қадамимни.
Ақийда ва суннатга
Мувофиқ қил ўмримни

Яхшиларга ёндоштир,
Ёмонлардан адаштир.
Севгинг билан завқлантир,
Назаргоҳинг қалбимни

Ўзингга йўлиқишлик
Шавқини бергин Роббим.
Жамолингга боқишлик
Лаззатин бергин Роббим.

Оиша қулинг қалбини
Ўтган умри доғлайди.
Қолган қисқа умрига
Раҳм айла ,ё Роббим.

Доим яхши ишларга
Кўшгин Сен насибамни.
Бу яхши иш ортидан
Авф қилгин гуноҳимни.

Охирги нафасгача
Қоим қил намозимни,
Ҳар намознинг сўнггидан
Қабул қилгин розимни.

Нутқимни зикр айла,
Сукутимни -ибодат,
Назаримни -тафаккур,
Хулқимни Қуръон айла.

Эртамни бу кунимдан
Зиёда айла, Роббим.
Сабрдек неъматингни
Ҳамроҳ айла ,ё Роббим.

Ўттувчи бу дунёдан
Хазар қилдир ,ё Роббим.
Ҳар дақиқа соатим
Ғанимат билдир ,ё Роббим.

Лаа илааҳа иллаллохда
Ўтгаз қолган умримни
Лаа илаақа иллаллоҳда
Қабиз қилгин жонимни

Лаа илаҳал ъаламийн
Ва йаа ҳойрон насирин,
Таваффани муслиман
Ва алҳиқни биссолиҳин
@abubakrsiddiqjomemasjidi


Гўдакнинг осмондан келган сутдан озуқа олиши

Муҳаммад ибн Собит ибн Қайс ибн Шаммос Ансорий ривоят қилишича, унинг отаси Собит ибн Қайс аёли Жамила бинти Абдуллоҳ ибн Убай билан Муҳаммадга ҳомиладорлиги вақтида ажралиб кетишган экан.
Онаси уни туғгач, эмизмайман, деб қасам ичибди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни чақиртириб, янги дунёга келган фарзанд оғзига туфладилар ва Ажва хурмоси билан танглайини кўтариб, Муҳаммад деб исм қўйдилар ва “Аллоҳ таоло унинг ризқини берувчидир”, дедилар.
(Собит ибн Қайс айтади:) «Биринчи, иккинчи ва учинчи кунлари ҳам келдим. Бир араб аёл Собит ибн Қайс ҳақида сўраётган экан.
Унга “Ундан нима истайсан? Мана мен Собитман”, дедим.
У аёл: “Мен бу кеча тушимда Собитнинг Муҳаммад исмли боласини эмизаётган эканман”, деди.
Мен Собитман, мана бу эса ўғлим Муҳаммад.
Аёлнинг камзулидан сутнинг сизиб чиққани билиниб турарди». (Байҳақий ривояти).


Бешта муҳим хислат

Мужоҳид айтади: «Ибн Аббоснинг шундай деганини эшитдим: Бешта хислат борки, улар мен учун кўп нарсаларни вақф этишдан ҳам суюклироқ:
1. сенга аҳамиятсиз бўлган, бекорчи гапдан тийил, чунки у ортиқча. Боз устига, унинг устингга тушадиган ёмонлигидан сақлангувчи ҳам эмассан;
2. то ўрни эмас экан, аҳамияти бор гапни ҳам гапирма. Зеро, қанча гапирувчилар борки, айтаётгани муҳим бўлса ҳам ўрнида айтилмаётгани учун қийин аҳволда қолишган;
3. ҳалим одам билан ва аҳмоқ билан тортишма. Чунки ҳалим киши сени ёмон кўриб қолади, аҳмоқ эса озор етказади;
4. биродаринг сени қайси сўзлар билан ёдга олишини ёқтирсанг, сен ҳам уни ўзи йўқлигида шундай сўзлар билан эсга ол. У сенга нисбатан кечиримли бўлишини хоҳлаганингдек, унга нисбатан кечиримли бўл. Биродаринг сенга қандай муомала қилишини хуш кўрсанг, сен ҳам унга шундай муомалада бўл;
5. эҳсон билан мукофотланишини, эҳтиром билан қабул қилинишини билган кишининг амалини қил».


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#муфтий_минбари

📹 ОҒИР СИНОВ (2-қисм)
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar


🌱 Aссалому алайкум. Шаъбон ойи. Душанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   17. 02.2025-й (Февраль ойи )
.17.1446-й (Шаъбон ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 5: 50
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 16:10
🕌 Шом       - 18:00
🕌 Хуфтон   - 19:25


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 6:25
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 16:20
⏰ Шом       -- 18:00
⏰ Хуфтон   -- 19:40
13-Февралъдан 20-Февральгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji


Кейин мактабга бориб, олти-етти ѐшимда Қуръонни ѐд олдим. Сўнг нафл рўзани кўп тутадиган
бўлдим. Ейдиган таомим арпа нони бўлди. Ундан кейин кечалари бедор бўлиб, ибодат билан
ўтказишга одатландим.
Саҳл ибн Абдуллоҳдан келтирилган бу қисса боланинг руҳий тарбиясига ѐшликдан аҳамият
бериш қанчалик муҳим эканини кўрсатади 143 .
Қуръонда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай хитоб қилинган: “(Аллоҳ)
Сизни ўзингиз (намоз учун) тураѐтган вақтингизда ҳам, сажда қилувчилар орасида (имом
бўлганингизда намоз рукнларининг биридан иккинчисига) кўчаѐтганингизда ҳам кўриб туради.
Шак-шубҳасиз, У Эшитувчи, Билувчи Зотдир” (Шуаро сураси, 218-220-оятлар).
Аллоҳ кўриб турганини ҳис этган инсон солиҳ амални ожиз бандалар учун эмас, одамларнинг
қудратли Парвардигори Аллоҳ учун қилади. Банда Аллоҳ кўриб турганини унутмаса, ҳеч ким
бўлмаса ҳам гуноҳ қилмайди, “Одамлар кўрмаяпти-ку”, деган фикр хаѐлига келмайди.
Ҳар бир инсон шуни доим ѐдида тутсин: одамлар кўрмаса ҳам Аллоҳ кўриб туради. Одамлар
билмаса ҳам Аллоҳ билади. Охиратда сизу бизни ожиз банда эмас, ҳар бир ишимизни кузатиб
турувчи қудратли Аллоҳ ҳисоб-китоб қилади.


АЛЛОҲ ҲАММА НАРСАНИ КЎРИБ ТУРАДИ!

Қуръонда таъкидланишича, бандалар қилаѐтган ҳар битта ишни Аллоҳ кўриб-билиб туради.
Жумладан, Бақара сурасида шундай дейилган: “Аллоҳдан қўрқинг! Билингки, Аллоҳ қилаѐтган
амалларингизни Кўрувчидир” (Бақара сураси, 233-оят).
Аллоҳ ҳамма нарсадан Хабардор. Тириклик чоғимизда қилган ҳамма ишларимизга қиѐмат куни
жавоб берамиз. Бизнинг ақидамиз шундай. Қуръон бизни – Аллоҳ кўриб турганини ҳис этиб яшашга
– ундайди.
Аллоҳни эслаш инсонни гуноҳдан қайтаради. Бировга зулм қилмоқчи бўлган одам
Парвардигорини эсласа, “Эй, тўхта! Аллоҳ кўриб турибди-ку. Эртага ўзимга бундан оғир жазо
бермасин тағин”, деб ниятидан қайтади, Аллоҳдан қўрқади. Бировнинг ҳақига хиѐнат қилаѐтганда,
“Буни норози қилсам, ўзгалар ҳақини есам, Аллоҳга хуш келмайди-ку!” деб қолади. Аллоҳни эслаган
одам бировни ғийбат қилаѐтганда ўйлаб қолади, катта гапираѐтганда сал пастроқ тушади, бировнинг
устидан кулмайди, бошига мусибат тушганларни масхара қилмайди. Банда Аллоҳни эсласа, “Раббим
кўриб турибди”, деб ишонса, қалби покланиб боради, хулқи сайқалланади.
Каломуллоҳнинг бошқа оятида: “Албатта Аллоҳ осмонлар ва ердаги ғайб сирларни билади.
Аллоҳ қилаѐтган амалларингизни кўриб турувчидир”, дейилган (Ҳужурот сураси, 18-оят).
Осмонлару ерда қанчадан-қанча сир-синоатлар яширинган. Биз ожиз бандалар уларни
билмаймиз. Кўз билан кўриш мумкин бўлганларини ҳам тўлиқ идрок этолмаймиз. Ҳали бизга
номаълум не-не махфий нарсалар бор. Аллоҳ таоло мана шуларнинг барчасини билади.
Ривоят қилинишича, машойихлардан бирининг ѐш шогирди бор эди. Шайх уни ҳурмат қилар,
бошқалардан устун қўярди. Шогирдларидан бири:
– Бу ѐш болани шунчалар ҳурмат қиласизми?.. – дебди. Шайх уларни тўплаб, қўлларига
биттадан қуш билан пичоқ бериб, ҳеч ким кўрмайдиган жойда сўйиб келишни буюрибди.
Бироздан сўнг ҳамма ўзига берилган қушни сўйиб келибди. Фақат ѐш шогирд қўлида тирик
қуш билан қайтиб келибди. Шайх ундан сўрабди:
– Нега қушни сўймадинг?
– Мен ҳеч ким кўрмайдиган жойни тополмадим. Қаерга борсам, Аллоҳ кўриб турганини ҳис
қилдим. Шунинг учун қушни сўя олмадим.
Шунда катта ѐшли шогирдлар бу бола ҳақиқатан ҳурматга сазовор эканини тан олишибди 142 .
Каломи мажидда айтилади: “(Аллоҳ) осмонлар ва ерни олти кунда яратиб, сўнгра Аршга
истиво қилган Зотдир. У ерга кирадиган (уруғ, ѐмғир-қор суви, хазинаю дафиналар, жасадлар
каби) нарсаларни ҳам, ундан чиқадиган (ўт-ўлан, булоқ сувлари каби) нарсаларни ҳам, осмондан
тушадиган (фаришталар, тақдир, ризқ-рўз, хайр-барака каби) нарсаларни ҳам, унга (яъни, осмонга)
кўтариладиган (фаришталар, руҳлар, амаллар, дуо-илтижолар каби) нарсаларни ҳам билади.
Сизлар қаерда бўлсангиз, У Зот сизлар билан биргадир. Аллоҳ қилаѐтган амалларингизни
кўриб турувчидир” (Ҳадид сураси, 4-оят).
Инсон “Аллоҳдан беркитиб бирон ишни қила оламан”, деб ўйламасин. Ҳеч ким йўқ жойда
бўладими, қоп-қоронғи зулмат ичидами, фарқи йўқ, бандаси кўрмаса ҳам Аллоҳ кўриб туради.
Саҳл ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади: Чамаси уч ѐшли бола эдим. Кечаси уйғониб, тоғам
Муҳаммад ибн Сиворнинг намоз ўқишига назар солардим. Бир куни тоғам мендан сўради:
– Сени яратган Аллоҳни зикр қиласанми?
– Уни қандай зикр қиламан?
– Тилингни қимирлатмасдан қалбингда уч марта, “Аллоҳ мен билан, Аллоҳ мени кўриб
турибди”, деб айт.
Мен ўша сўзларни кечалари айтдим. Тоғамга бунинг хабарини етказдим. У менга:
– Энди уларни ҳар кеча ўн бир мартадан айт, – деди.
Мен тоғам айтган ишни қилдим. Кейин қалбимда унинг ҳаловатини сездим. Бир муддат
ўтганидан сўнг тоғам менга:
– Сенга ўргатилган нарсаларни ѐдлаб олгин-да, умрингнинг охиригача уларни айтиб юр, ҳечам
канда қилма, – деди.
Тоғам айтган ишни йиллар давомида узлуксиз қилиб юрдим. Унинг ҳаловатини ҳис этдим.
Тоғам менга:
– Эй Саҳл, Аллоҳ кўриб турганини билган одам қандай қилиб У Зотга осий бўлади?
Маъсиятдан ҳазир бўл! – деб тайинлади.


Ваҳҳобийларнинг Исломни бузиб кўрсатувчи баъзи ботил фикрлари

1. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидларини нишонлаш - бидъат.
2. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни зиёрат қилиш учун сафарга чиқиш - бидъат.
3. Ниятни талаффуз қилиб айтиш - бидъат.
4. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни улуғлаш ва мақташ - бидъат.
5. Зикр қилиш ёки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш учун йиғилиш - бидъат.
6. Ижтимоий йиғин ёки дастурларда одамлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишлари - бидъат.
7. Азондан сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга жаҳрий саловат айтиш - бидъат.
8. Муборак "Қасидаи Бурда"ни ўқиш - бидъат.
9. Бомдод намозидан олдин ва жума кечасида одамларни "намозга келинглар!" каби сўзлар билан чақириш - бидъат.
10.  "Жума муборак!" дейиш - бидъат.
11. Жума намозидан олдинги суннат намози - бидъат.
12. Жумадан олдин фиқҳ дарсини ташкиллаштириш - бидъат.
13. Жума кунидаги иккинчи азон - бидъат.
14. Намоздан кейин биродарингизга "Аллоҳ қабул қилсин!" дейишингиз - бидъат.
15. Қироатда овозни чиройли қилиш учун оҳанг мақомларини ўрганиш - бидъат.
16. Шим кийиш - бидъат.
17. Ҳайит кунларида омматан такбир айтиш - бидъат.
18. Тасбеҳ ишлатиш - бидъат.
19. Намоздан кейин тасбеҳни санаш ва уни жаҳрий айтиш (овоз чиқариб) - бидъат.
20. Намоздан кейин имомнинг жамоат билан дуо қилиши - бидъат.
21. Бомдод намозининг иккинчи ракъатидан кейин қунут дуосини айтиш - бидъат.
22. Имом хатибнинг хутба сўнгида дуо қилиши - бидъат.
23. Хатиб дуо қилаётганда қўлларни кўтариш - бидъат.
24. Байтуллоҳга ҳаж қилган кишини "Эй ҳожи!" дейиш - бидъат.
25. Ота-онанинг қўлларини ўпиш - бидъат.
26. Масжидларга қубба қўйиш - бидъат.
27. Меҳроблар - бидъат.
28. Уч поғона зинадан баланд ҳолатдаги минбарлар - бидъат.
29. Имомнинг юзи қарайдиган икки томонга "Аллоҳ" ва "Муҳаммад" ёзувларини ёзиш - бидъат.
30. Марҳумнинг руҳи учун садақа ўлароқ оқшом ташкил қилиш - бидъат.
31. Ҳайит кунида марҳумнинг оиласига ҳамдардлик билдириш - бидъат.
32. Маййитнинг руҳига Фотиҳа сурасини ўқиш - бидъат.
33. Қабр устига Фотиҳа ёзилган қабртош қўйиш - бидъат.
34. "Бу фалончининг руҳидан" деб ёзиш - бидъат.
35. Рўзадор ифтор қилиш учун шомнинг азонини кутиши - бидъат.
36. Таровеҳ намозини 20 ракъат қилиб ўқиш - бидъат.
37. Таровеҳда ракатлар орасидаги дам олиш чоғида мавъиза қилиш - бидъат.
38. Зуҳо сурасидан бошлаб суралар орасида такбир айтиш - бидъат.
39. Такбири таҳримадан олдин одамларга намознинг жамоат намози эканини билдириб қўйиш - бидъат.
40. Соқолнинг узунасидан олиш ва уни тартиблаш - бидъат.
41. Туғилган чақалоқнинг қулоғига азон айтиш - бидъат.
42. Қабристонда марҳумнинг оиласига салом бериш - бидъат.
43. Гарчи мустаҳаб кунларга тўғри келса ҳам, шанба куни рўза тутиш - бидъат.
44. Инсонларга Исро ва ҳижрат каби Исломдаги тарихий кунларни  эслатиш - бидъат.
45. Суратга тушиш - бидъат.
46. Рамазон кирганида хурсандчилик ўлароқ уйларни безатиш - бидъат.
47. Ҳожилар келганида хурсандчилик қилиб уйларни безатиш - бидъат.
48. Қабрлар олдида дуо қилиш - бидъат.
49. Жамоавий овоз чиқариб Қуръон қироат қилиш - бидъат.
50. Набий алайҳиссалом, у зотнинг оилалари ва солиҳларни васила қилиш - бидъат.

Ушбу 50 та амал мусулмонлар минг йилдан кўпроқ вақтдан бери бажариб келаётган суннат ва мустаҳаблардир. Салафий-ваҳҳобийлар эса бу амаллар соҳибини дўзахга олиб борадаган бидъатлардандир, дея бонг уришмоқда.. Бу ҳам ҳаммаси эмас, агар барчасини санайдиган бўлсак, бу каби амаллар беш юзтадан ошиб кетади!

Дарҳақиқат, ваҳҳобийлар ўзларининг шайхлари бўлмиш Албонийнинг китобларидан бидъатларни бир китобга йиғиб чиқиш билан шуғулландилар, уни "Қомусул-бидаъ" - "Бидъатлар қомуси" деб номладилар ва унда юзлаб "бидъат" амалларни санадилар! Ана ўшанда гўёки, "оламда улардан бошқа мусулмон йўқлигини-ю қолганларнинг борадиган жойи дўзахда" эканини билиб оласиз!

Хўш, улар олиб келган бу уйдирмалар қандай дин бўлди?!


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#муфтий_минбари

📹 ДУНЁ ИМТИҲОНДАН ИБОРАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar


🌱 Aссалому алайкум. Шаъбон ойи. Якшанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   16. 02.2025-й (Февраль ойи )
.16.1446-й (Шаъбон ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 5: 50
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 16:10
🕌 Шом       - 18:00
🕌 Хуфтон   - 19:25


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 6:25
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 16:20
⏰ Шом       -- 18:00
⏰ Хуфтон   -- 19:40
13-Февралъдан 20-Февральгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji


Қуръон ўқиш билан нафақат қалбимиз, балки уйларимиз ҳам нурга тўлади. Қуръон ўқиладиган
хонадон таровати бўлакча. Биронта уйга кирсангиз, у ерда Қуръон ўқиладими-йўқми, шундоқ билиб
оласиз. Чунки Қуръон ўқиладиган хонадон кўзингизга файзли кўринади. Каломуллоҳ тиловат
қилинадиган маскан самодаги юлдузлар каби нур сочиб туради.
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Кўкдаги юлдузлар ердагиларга қандай кўринса, Қуръон ўқиладиган уй осмон аҳлига худди шундай
кўринади”, деганлар
Тунда самога боқсангиз, милтиллаб турган минглаб юлдузларни кўрасиз. Қуръон тиловат
қилинадиган уй осмондагиларга ана ўша юлдузлар ўхшаб кўринади. Чунки Қуръон ўқиладиган уйдан
нур таралиб туради.
Ривоят қилинишича, бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга:
– Кеча Собит ибн Қайс ибн Шаммоснинг уйи ѐришиб кетганини кўрдингизми? – дейилди.
Шунда у зот:
– Бақара сурасини ўқиган бўлса керак, – деб марҳамат қилдилар.
Ибн Қайсдан бу ҳақида сўралганда, “Тунда Бақара сурасини ўқигандим”, деб жавоб берди
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Уйларингизни намоз билан, Қуръон
ўқиш билан мунаввар қилинглар ”.
Бизнинг ҳанафий мазҳабида фарз намозларини масжидда ўқиш таъкидланган суннатдир. Нафл
намозларини уйда ўқиган афзал. Сабаби намоз ўқисак, Аллоҳни эсласак, хонадонимиз мунаввар
бўлади.
Одамлар анча-мунча сарф-харажат қилиб, елиб-югуриб чиройли уйлар қуради. Айрим иморатлар
бир қарашда кўзингизга данғиллама кўринса-да, бироқ хонадонда файз бўлмайди. Нега? Чунки у ерда
Қуръон тиловат қилинмайди, намоз ўқилмайди...
Иморат қанча ҳашаматли бўлмасин, Аллоҳнинг Каломи ўқилмаса, ундай жойда файз-барака
бўлмайди. Зеро, қуруқ дабдаба билан уйимизга нур кириб қолмайди. Яшаб турган жойимиз нурга
тўлсин десак, Қуръон ўқийлик, ибодат қилайлик, зикр-тасбеҳ айтайлик.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қуръон тиловат қилинадиган уйнинг аҳли
учун кенглик бўлади, фаришталар ҳозир бўлиб, шайтонлар у ердан узоқлашади. Бундай хонадоннинг
яхшиликлари кўпаяди. Қуръон ўқилмайдиган уйнинг аҳли учун танглик бўлади. У ерни фаришталар
тарк этади. Ўрнига шайтонлар келади. Шунинг учун яхшиликлари камаяди ”.
Қуръон ўқиладиган хонадонда фаровонлик бўлади. Чунки у ерга фаришталар киради.
Фаришталар бор уйга Аллоҳнинг раҳмати, баракаси ѐғилади. Уйи тинч, хонадони файзли бўлишини
истаган инсон Қуръон тиловат қилади. Зеро, Қуръон ўқилмайдиган уйдан фаришталар чиқиб кетади,
ўрнини шайтонлар эгаллайди. Шайтонлар ўрнашиб олган жойда хайр-барака бўлмайди.
Баъзилар, “Ҳар бир уйда биттадан Қуръон бўлиши керак”, деб отасидан қолган Қуръонни матога
яхшилаб ўраб-чирмаб қўл етмайдиган жойга илиб қўяди. Кейин ойда-йилда бир олиб, у ер-бу ерини
варақлаган бўлади... Мусҳафни деворга осиб қўйишдан ҳеч қандай фойда йўқ. Аллоҳнинг Каломини
ўқисак, ҳукмларини қунт билан ўргансак, илоҳий таълимотларга мувофиқ яшасак, ана ўшанда
қалбимиз мунаввар, хонадонимиз файзли, юртимиз тинч, икки дунѐимиз обод бўлади, иншааллоҳ! 71 Байҳақий “Шуабул имон”да ривоят қилган.


ҚУНУТДА БОШҚА ДУОНИ ЎҚИШ
#намоз

❓1557-CАВОЛ: Мен витр вожиб намозини ўқиётганимда охирги ракатда зам сурадан кейинги қунут дуоси ёдимга келмай қолди. Шундан кейин уч марта Аллоҳуммағфирли дедим. Хато бўлмаганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Хато бўлмаган. Чунки қунут дуоси ўқиладиган пайтда мутлоқ бирор дуони қилиш вожиб ҳисобланади. Шу боис бу дуо эсга келмай қолиб, ўрнига “Аллоҳуммағфирлий” деб дуо қилганингиз хато бўлмаган. Вожиб амални бажаргансиз. Уламолар витрда қунут ўқиш вожиб деганларида, муайян бир дуони эмас, бирорта дуони ўқишни назарда тутишган ва “Аллоҳумма иннаа настаъийнука...” деб бошланадиган дуони ўқишни суннат, дейишган. Лекин бу суннатни қасддан тарк қилинмайди. Валлоҳу аълам.


🌱 Aссалому алайкум. Шаъбон ойи. Шанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   15. 02.2025-й (Февраль ойи )
.15.1446-й (Шаъбон ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 5: 50
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 16:10
🕌 Шом       - 18:00
🕌 Хуфтон   - 19:25


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 6:25
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 16:20
⏰ Шом       -- 18:00
⏰ Хуфтон   -- 19:40
13-Февралъдан 20-Февральгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


​​РУКУ ВА САЖДА ҚИЛА ОЛАДИГАН, ЛЕКИН ҚАЪДАДА ЎТИРА ОЛМАЙДИГАН КИШИНИНГ НАМОЗИ
#намоз

❓1556-CАВОЛ: Мен қиём, руку ва сажда ҳам қила оламан. Аммо оёғимдаги кучли оғриқ туфайли қаъдада тўғри ўтира олмаяпман. Қандай намоз ўқисам тўғри бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда қандай ўтириш қулай бўлса, шундай ўтиради. Ҳатто  девор ёки бирорта одамга суяниб ўтира олса, намозни шундай ҳолатда ўқийди. Чунки бандага тоқатидан ортиқ нарса буюрилмайди. Валлоҳу аълам.



Показано 20 последних публикаций.