Кейин мактабга бориб, олти-етти ѐшимда Қуръонни ѐд олдим. Сўнг нафл рўзани кўп тутадиган
бўлдим. Ейдиган таомим арпа нони бўлди. Ундан кейин кечалари бедор бўлиб, ибодат билан
ўтказишга одатландим.
Саҳл ибн Абдуллоҳдан келтирилган бу қисса боланинг руҳий тарбиясига ѐшликдан аҳамият
бериш қанчалик муҳим эканини кўрсатади 143 .
Қуръонда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай хитоб қилинган: “(Аллоҳ)
Сизни ўзингиз (намоз учун) тураѐтган вақтингизда ҳам, сажда қилувчилар орасида (имом
бўлганингизда намоз рукнларининг биридан иккинчисига) кўчаѐтганингизда ҳам кўриб туради.
Шак-шубҳасиз, У Эшитувчи, Билувчи Зотдир” (Шуаро сураси, 218-220-оятлар).
Аллоҳ кўриб турганини ҳис этган инсон солиҳ амални ожиз бандалар учун эмас, одамларнинг
қудратли Парвардигори Аллоҳ учун қилади. Банда Аллоҳ кўриб турганини унутмаса, ҳеч ким
бўлмаса ҳам гуноҳ қилмайди, “Одамлар кўрмаяпти-ку”, деган фикр хаѐлига келмайди.
Ҳар бир инсон шуни доим ѐдида тутсин: одамлар кўрмаса ҳам Аллоҳ кўриб туради. Одамлар
билмаса ҳам Аллоҳ билади. Охиратда сизу бизни ожиз банда эмас, ҳар бир ишимизни кузатиб
турувчи қудратли Аллоҳ ҳисоб-китоб қилади.