Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Самарқандда йирик компания раҳбарлари, инвесторлар ва талаба-ёшлар билан учрашдик
Самарқанд вилоятида сайловчилар билан учрашувларимиз кўтаринки руҳда ташкил қилинди. Дастлаб “Ургут иқтисодий зонаси” таркибидаги корхоналар ичши ходимлари билан учрашдик. Унда 100 нафардан ортиқ йирик компания раҳбарлари ва инвесторлар иштирок этди.
Мулоқот аввалида ЎзЛиДеП сайловолди дастурининг асосий йўналишлари, хусусан, 5 мақсад ва 500 вазифа доирасида келгуси беш йилда амалга ошириладиган ишлар ҳамда уларнинг аҳоли ҳаётидаги аҳамияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Рақамли технологияларга ихтисослашган корхоналарнинг экспорт фаолиятини жадаллаштириш, “Чип саноати”, сунъий интеллект, нанотехнологиялар каби илғор тармоқларни ривожлантириш келгуси беш йилликдаги устувор вазифамиз. Шунингдек, Саноатда таннархни камайтириш, махсус саноат зоналарини хорижий компанияларга аутсорсинг асосида бошқарувга бериш, автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 1 миллион донага етказиш чораларини кўрамиз.
Шу куннинг ўзида Самарқанд давлат университети Ургут филиалида тумандаги маҳалла раислари ва маҳалла фаоллари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар билан учрашувимиз давом этди.
Эътиборлиси, партия сайловолди дастурида умумий ўрта таълим мактабларида 153 мингдан ортиқ синф раҳбарлари учун тўланадиган маблағ миқдорини кўпайтириш ва келгуси йилларда Мактабларни ривожлантириш давлат дастурини жорий этиш диққатимиз марказида бўлади. 2030 йилга қадар қўшимча 2,5 млн ўқувчи ўрнини яратиш, таълим сифатини тубдан яхшилаш нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 2 баробарга ошириш мақсадлари ўрин олган. Бу эса ҳеч шубҳасиз, ёш авлоднинг жамиятимизда тутган ўрнини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
#uzlidep #saylov2024
@a_xaitov