Ҳанафий ва моликий мазҳаблари имом жума хутбасини ўқиётган вақтида масжидга кирган киши таҳиятул- масжид намозини ўқиши макруҳ деб биладилар. Ҳолбуки, бу намозни ўқиш ҳақида ҳадис келган. Буни сабаби нима?
Бир оз мулоҳаза юритиб, шундай хулосага келдим: Жума хутбаси ҳижратдан кейин шариатга кирган. Мусулмонлар ўн йил давомида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам орқаларида жума намозини ўқиганлар, яъни бу даврда тахминан 500 хутба айтилган. Лекин улар қаерда? Нега муҳаддислар бу хутбаларни ёзиб қолдирмаган? Улар фақат саноқли хутбаларни қайд этган!
Ҳақиқат шундаки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хутба қилганларида Қуръон тиловат қилар эдилар. У зот минбарда турганларида Аллоҳ китобини ўқиш билан банд бўлардилар, барча кишилар сукут сақлаб, диққат билан эшитишлари керак эди. Ҳеч ким ўша пайтда бошқа нарса билан, жумладан, намоз ёки қироат билан машғул бўлолмас эди. Аллоҳ таоло:
"Қачон Қуръон ўқилса, уни диққат билан эшитинг ва жим туринг, шоядки раҳм қилинсангиз" (Аъроф, 204).
Шайх Муҳаммад Ғаззолий