#Мулоҳаза
КИМ АЙБДОР?
➖ Ҳеч бир аёл – эрининг қўлида даҳшатли ўлим топиш, ота-онасининг олдида ғурури ва қадр-қиммати топталиши, фарзандларининг кўз ўнгида чорасиз ва ҳимоясиз аҳволда қолиш учун турмушга чиқмайди.
➖ Ҳеч бир эркак – кўз очиб кўрган аёлининг умрига зомин бўлиш, ярим тунда қайнотасининг уйига маст ҳолда қўлда таёқ билан бостириб кириш, кўзга қон тўлиб, ўз зурриётларини қўрқитиш, қайнота билан ёқалашиш учун уйланмайди.
➖ Ҳеч бир ота-она – жондан азиз фарзанди кимнингдир қўлида хазон бўлиши, топталиши, номусидан ва келажагидан айрилиб, бир этак бола билан уйига қайтиши учун уни турмушга узатмайди.
➖ Ҳеч бир қайнона-қайнота – келинимни дўппослатаман, тинч уйимни ғурбатхона айлантириб, набираларимни етим, ўғлимни қотил қиламан деб уйлантирмайди.
❓ Ҳамманинг орзу-умидлари, яхши ният ва режалари бор. Унда нега бу каби даҳшатли воқеалар замонамизда кун сайин кўпаймоқда? Агар ҳар кимнинг ўзича важи бўлса, ким айбдор?
❗️Айбдор аниқ: барча бахтсизликлар ва фожиаларнинг бош сабаби – илмсизлик. Йиллар давомида илм ва маънавиятдаги бўшлиқни жаҳолат, нафрат ва бефарқлик эгаллаб олади. Қарабсизки, эр – жоҳил, аёл – ҳиссиз, қайнона – аламзада, ота-она – бефарқ. Финалда эса трагедия...
Yoshlar kundaligi

📖 Илм олинг. Фақатгина ўқиш билан чекланманг – ўқиганингизни уқинг ҳам. Мушоҳадали, мулоҳазали, фикрли бўласиз шунда. Нажот – илмда. Ўзга чора йўқ!
Yoshlar kundaligi