“Ассалом баҳор” байрами ўтказилди
Янги Наманган туманидаги 86-мактабда баҳорнинг файзи, табиатнинг уйғониши ва миллий анъаналар уйғунлигини акс эттирувчи “Ассалом баҳор” тадбири ўтказилди.
Байрамона тадбир доирасида баҳорий таомлар тайёрлаш, миллий кийимлар намойиши, ош мусобақаси ва ижодий расмлар танлови ташкил этилди. Бу эса нафақат иштирокчиларнинг кўнглини кўтарди, балки миллий маданиятимиз ва анъаналаримизга бўлган ҳурматни янада оширди.
Баҳор нафасини ҳис этиш, дўстона муҳитда бирлашиш ва азалий анъаналарни ардоқлаш мақсадида ташкил этилган “Ассалом баҳор” тадбири барча қатнашчиларнинг қалбида илиқ хотира қолдирди.
Бундай маданий-маърифий тадбирлар ёш авлод онгида миллий урф-одатларга меҳр уйғотиб, уларни асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказишга хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh