Янги Наманган тумани ҳокимлиги | Расмий телеграм канали


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Yangi Namangan tumani
Янги Наманган тумани ҳокимлигининг телеграм ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси
Мурожаатлар учун бот: @murojaattumanhokimligi_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


🗣Экстернат тартибида шаҳодатнома ва аттестат олиш истагидаги фуқаролар диққатига!

Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 1-июньдаги 295-сон қарори билан тасдиқланган «Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар 1.03.2025 кунидан 1.05.2025 кунигача(шу куни хам) қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий Регламенти»
Мазкур регламент асосида, Экстернат тартибида имтиҳонга ариза бериш Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали амалга оширилиши ва ИМТИҲОНЛАР Давлатобод тумани 58-сонли Айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумтаълим мактабида ўтказилиши тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қиламиз.


🌍Қуйидаги геолакатсия орқали мактаб манзилини топиш мумкин.
https://maps.google.com/maps?q=41.004480,71.604928&ll=41.004480,71.604928&z=16

Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун ариза қабул қилиш бўйича
СЎРОВНОМА


I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:
1. Фамилияси
2. Исми
3. Отасининг исми
4. Паспорт (ID карта) маълумотлари (серияси, рақами)
5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)
6. Туғилган санаси
7. Яшаш манзили
8. Телефон рақами
9. Ўқиган таълим муассасаси (туман, шаҳар ва мактаб рақами ёки номини кўрсатган ҳолда)*
10. Тугатган синфи
11. Тугатган йили
12. Таълим тили
13. Ўқиган чет тили
14. Экстернатга ариза бериш синфи (9- ёки 11-синф)
II. Илова қилинадиган ҳужжатлар
🟢1. Тасдиқланган баҳолар (ўзлаштириш) табели ёки мактабнинг 9-синфини тамомламаганлиги тўғрисида тасдиқланган маълумотнома сканер қилиниб, рdf форматида сақланган нусхаси (9-синф доирасида экстернат тартибида имтиҳонда қатнашиш учун)
🟢2. 9-синфни тамомлаганлиги тўғрисидаги шаҳодатнома сканер қилиниб, рdf форматида сақланган нусхаси (11-синф доирасида экстернат тартибида имтиҳонда қатнашиш учун)
3. 9-синфдан кейин мажбурий ўрта таълимни якунламаганлиги тўғрисида тасдиқланган маълумотнома сканер қилиниб, рdf форматида сақланган нусхаси (Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари томонидан тақдим этилган нусха)

▶️Гуруҳга аъзо бўлинг ва қўшимча маълумотларга эга бўлинг.
https://t.me/NamEksternat2025


🔰 Инсон ҳаётига юқори хавф солувчи омиллар рўйхати тузилади

▫️Ҳукумат қарори билан “Инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Мазкур реестр Адлия вазирлиги томонидан юритилиб, инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар рўйхати тузиб борилади ва доимий қайта кўриб чиқиб, янгилаб борилади.

Инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар такрорланса ва долзарблигини йўқотса реестрдан бекор қилинади.

Реестр юритишнинг мақсади – назорат органлари фаолиятининг қонунийлиги ва ошкоралигини таъминлаш, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда давлат назорат тизимини шаффоф ва ҳисобдор қилишдан иборат.

👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh


Янги Наманган туманида ҳар жума куни миллий кийиниш анъанаси давом этмоқда

Барча корхона ва ташкилотлар ходимлари миллий либосларда фаолият юритиб, ўзбек миллий меросини намоён этмоқда.

Туман кадастр палатаси ходимлари ҳам ушбу ташаббусга қўшилиб, дўппи кийган ҳолда иш фаолиятини олиб бормоқда. Бу анъана миллий урф-одатларни тарғиб этиш, маънавий муҳитни бойитиш ва маданий меросимизни асрашга хизмат қилади.

Миллий кийиниш куни нафақат анъаналарни эҳтиром қилиш, балки жамоада миллий руҳни мустаҳкамлашга ҳам ҳисса қўшмоқда.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Bolalarni ijtimoiy himoya qilish sho'balari" qanday vazifalarni bajaradi?

🎬Videorolik orqali qisqacha tanishing!

Batafsil ma'lumot  uchun mahallangizdagi ijtimoiy xodimlarga yoki hududingizdagi "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazlariga murojaat qilishingiz mumkin.

Ijtimoiy himoya milliy agentligi Namangan viloyati boshqarmasi matbuot xizmati


“Ассалом баҳор” байрами ўтказилди

Янги Наманган туманидаги 86-мактабда баҳорнинг файзи, табиатнинг уйғониши ва миллий анъаналар уйғунлигини акс эттирувчи “Ассалом баҳор” тадбири ўтказилди.

Байрамона тадбир доирасида баҳорий таомлар тайёрлаш, миллий кийимлар намойиши, ош мусобақаси ва ижодий расмлар танлови ташкил этилди. Бу эса нафақат иштирокчиларнинг кўнглини кўтарди, балки миллий маданиятимиз ва анъаналаримизга бўлган ҳурматни янада оширди.

Баҳор нафасини ҳис этиш, дўстона муҳитда бирлашиш ва азалий анъаналарни ардоқлаш мақсадида ташкил этилган “Ассалом баҳор” тадбири барча қатнашчиларнинг қалбида илиқ хотира қолдирди.

Бундай маданий-маърифий тадбирлар ёш авлод онгида миллий урф-одатларга меҳр уйғотиб, уларни асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказишга хизмат қилади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh


"Inson munosabatlari dunyosi" mavzusida psixologik trening tashkil etildi

Jamiyatga to‘liq integratsiyalashish uchun har bir bola nafaqat mehr va e’tiborga balki harakatlarini to‘g‘ri baholash va boshqalar bilan muloqot qilish qobiliyatlarga muhtoj.

Shu bois Yangi Namangan tumani "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi psixologi va Bolalarni ijtimoiy himoya qilish sho‘basi tashabbusi bilan "Yoshlarga hamrohlik" dasturiga kiritilgan Yangi Namangan tumanidagi 14-23 yoshdagi 9 nafar yoshlar ishtirokida "Inson munosabatlari dunyosi" mavzusida psixologik trening tashkil etildi.

Trening davomida ishtirokchilar bilan o‘tkazilgan o‘yinlar va mashqlar ularning xulq-atvori, hissiyotlari va muloqotlarini boshqarish qobiliyatini rivojlantirishga qaratilgan bo‘lib, kognitiv, hissiy-irodaviy va xulq-atvor komponentlarini o‘z ichiga oldi.

Ijtimoiy himoya milliy agentligi Namangan viloyati boshqarmasi matbuot xizmati


Янги Наманган туманида ҳар жума куни миллий кийиниш анъанасига амал қилинмоқда

Шу муносабат билан барча корхона ва ташкилотларда ходимлар миллий либосларда фаолият юритмоқда.

Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими ходимлари ҳам ушбу анъанага амал қилиб, ўзбек халқининг бетакрор кийимларида меҳнат жамоасига миллий руҳ бағишламоқда.

Мазкур ташаббус миллий анъаналарни тарғиб этиш, маънавий муҳитни бойитиш ҳамда маданий меросимизни асрашга хизмат қилади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh

Показано 8 последних публикаций.