#эълон
Ҳурматли фуқаролар!Жорий йилнинг 7 июнь куни Каттақўрғон шаҳридаги Халқ қабулхонасида соат 10:00 дан бошлаб Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ж.К.Аҳмедов бошчилигидаги "қурилиш комплекси"нинг фуқаролар учун қабули ташкил этилади. Ушбу қабулда қурилиш комплексининг "Каттақўрғоншаҳаргаз" газ таъминоти бўлими, "Электр таъминоти" бўлими, "Сув таъминоти" бўлими, "Экология ва атроф-мухитни муҳофаза қилиш" бўлими, "Каттақўрғон шаҳар ободонлаштириш" бошқармаси, Кадастрлар палатаси, Кадастр агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиқлари иштирок этади.
Сизда муаммо, таклиф ва мулоҳазалар бўлса мурожаатингиз билан ушбу қабулда иштирок этишингиз мумкин.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
✅https://t.me/kattaqurgon_shahar_hokimligi href='' rel='nofollow'>