#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Раъно, сўзларингиздан ниманидир англагандек бўляпман, бироқ масаланинг туб моҳияти мен учун мавҳумлигича қолмоқда,- деди ўйчанлик билан Аида Юнусовна, - ҳаммасини очиқ- ойдин айтсангиз балки бирор ёрдамим тегиб қолар.
- Кошки, шу ҳолатимда менга кимдир ёрдам бера олса? - хўрсинди Раъно,- биласизми, опажон, ён-атрофингиздаги инсонлар сизга қанчалар таъриф беришмасин қандайлигингиз ёлғиз Аллоҳ ва ўзингизга аён холос. Кимга ҳавасдасиз, кимга ҳасадда, кимни жондан суясиз, кимни кўрарга кўзингиз йўқ, қачон юзингиз кулган вақт қалбингиз зор-зор йиғлаяпти, қачон соҳта йиғи чақириб роль ўйнайсиз-у, ичингизда мунофиқларча қаҳ-қаҳ урмоқдасиз... Буларнинг бари ўзингизга, ўзимизга аён.
Мана ҳозир ҳам менинг кўнглимда қанчалар пўртана, эврилиш бор, ўзимдан ўтганини ўзим биляпман...
Лайлонинг бу таклифига осонликча кўнмагандим. Охирги қарорни қабул қилган вақтим эса мен тақдирга исён қилиб қўйдим чоғи.
Хуллас мен бир ой муддатга, яъни Нодир аканинг ота-оналари шу ердалик вақтлари Лайлонинг ўрнига Лайло ролини ўйнаб беришга рози бўлгандим. Албатта каттагина ҳақ эвазига. Лайлонинг ўзи ўз ўрнида бўлишига қаршилик қиладиган сабаб эса у ҳозир Дубайда нуфузли танловда иштирок этмоқда ва бу танлов унинг ҳаётида жуда муҳим аҳамият касб этиши аниқ эди.
-91-