#мулоҳаза_учун_мавзу
У пайтлар ...
Бундан бир неча ўн йиллар аввал , тўғрироғи битирувчи синф ўқувчиси бўлган маҳалим эди. Туман марказида иккита- бизнинг ва қўшни мактаб озгина масофа оралиқда жойлашган эди. Синфдошим Марҳабо ўша қўшни мактабда ўқийдиган Оля исмли қиз билан уришиб қолганди . Нима сабабданлиги ҳозир ёдимда йўқ. Хуллас дарсдан қайтар вақтимиз ўша қиз тўғримиздан чиқиб қолса Марҳабо унга сўз қотишдан , у қиз ҳам (қайтмайдиган хилидан эканлиги аниқ эди) жавобини бермасдан кетмас эди. Икковлари ён - атрофдагиларнинг хай-хайига қани кўнса ?!
Кунлардан бир куни навбатдаги "айтишувда" Оля Марҳабога ташланиб қолди . Мен уларга яқин масофада эдим. Дарров жанжални бостириш учун ўртага тушдим. Тасаввур қилинг . Қоқ пешин вақти. Туман маркази. Кўча одамлар билан гавжум пайт. Жанжални тез орада бостирдик. Бироқ уришганларнинг ҳар иккиси эмас , балки уларни ажратмоқчи бўлган менгинанинг юзимни расвоси чиққан эди. Оля ҳар икки бетимни мушук тирнагандек ўткир тирноқлаб ташлаганди. Ўша воқеани қачон эсламай бир неча кун ловуллаб ачишиб азоб берган юзим , бир неча ой тирноқ изи кетмаган "ҳусни- жамолим" ёдимга тушаверади. Бу воқеанинг ёдимдан ўчмаслигига яна бир сабаб бор. Бу энг асосийси аслида. Ўша куни уйга қайтиб келганимда онажонимдан эшитмаган танбеҳ- у, дашномим қолмаганди . Улар "Энди кўча- куйда қандоқ бош кўтариб юраман? Одамлар "Фалончининг қизи кўчада юз юлишар қиз бўлибди" деган гапни қандоқ кўтараман бу ёғига ?" деб қаттиқ изтироб чеккандилар. Мен айбсиз эканлигимни , уларни ажратмоқчи бўлганимни ҳарчанд таъкидламай, онажоним барига ўзимни айбдор қилгандилар. "Ўша дугонангга шунчалик меҳрибон экансан , аҳвол шу юз юлар даражага келгунича қараб турмаслигинг керак эди" дегандилар ўшанда улар узил- кесил.
Ҳозир ўйлайман. Онам ўша Олянинг кимлиги билан ҳам қизиқмабдилар. Мактабига бориб қилган иши учун жавоб ҳам талаб қилмабдилар. Улар учун муҳими қизлари ва унинг шаъни эди. Бу нарсани йиллар ўтиб тушундим.
Шу баҳонада ҳар қандай шароитда вазиятга холисона баҳо беришни , тўғри қарор қабул қилишни ва асосийси онамни ортиқча ташвишга қўймасликни ўргандим. Марҳабо эса ... Юзи менчалик "бежалмаган" бўлса-да уям мендек гап эшитгани аниқ. Негаки у Оля билан бошқа ҳеч қачон уришмади. Аслида ўртада талашадиган "отасининг моли" ҳам бўлмагани рост эди.
Ҳозир эса болалик қилиб фарзандининг ручкасини олиб тегажоқлик қилган синфдошининг устига "Мани болам санга подаркамас!" дея дағдаға билан бостириб келаётган онажонларни , синфга кириши билан "Қайси биринг манга тегсанг, аям , адам кунингни кўрсатади" деган жажжи болажонларни кўрсам ўша - барчасига ўзимни айбдор қилган онажонимни эслайман...
У вақтлар тарбия бериш усуллари бошқача эдими дейман...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g