#ҚАСД
дидингизга мос ҳолда топган- тутганингизни олиб келаверинг...
Боғ ходими кўп куттирмай дастурҳонни тўлдириб ташлади .
Али ва Райҳона ҳақиқатдан очқаган эканлар...
Таомлана туриб Али Райҳонага ёлғондан пўписа қилди :
- Эй , секинроқ е , ошқозоним деб ўтирасан ҳали !
Райҳонанинг ундан жаҳли чиқмади. Қайтага эрининг жиғига тегиб янада тезроқ ея бошлади :
- Тоғ ҳавоси қоринни тез очиради деб эшитгандим. Ҳақиқатдан ҳам шундай шекилли .
-Шундайликка шундайку-я, аммо ҳалитдан тўйиб олсанг асосий таом - "Сўқоқ кабоби" келганда еёлмай қоласан,- деди Али уни огоҳлантиришни ўзига эп билиб.
- Хавотир олманг , уни ҳам ейман,- деди Райҳона овқатдан бош кўтармай, - бугун шу ерда қоламизми ? Тоғажонлар ҳам келишадими ?
- Қоламиз десанг қолаверамиз ! Тоғамгилар эса кейинги хафтанинг шанбасида чиқишар экан. Янги хафта энди бошланди- ку , шунга ишларини ташлаб келишолмайди.
- Биз қолайлик , Али ака . Келаси хафта тоғажон ва аяжонлар билан яна келаверамиз.
- Хўп , сен нима десанг шу. Қорнинг тўйган бўлса айланиб келамиз.
- Айланиб ? - бирдан ёш боладек севиниб кетди Райҳона, сўнгра дастурҳон устига қаради ,- булар-чи ?
- Таомлар тураверади . Устини дастурҳоннинг чети қайириб ёпиб қўйсанг бас . Кабобни эса келгандан сўнг еймиз. Бўладими ? - деди Али юзига фотиҳа ўқиб ўрнидан турар экан.
- Бўлганда қандоқ !- дастурхонни саранжомлаб унга эргашаркан Райҳона,- мен ҳозир тезда тайёр бўламан...
Али билан Райҳона тоғ ён бағри бўйлаб анча айланишди. Ўзларига маъқул келган салқин жойларда тўйиб - тўйиб тоғ ҳавосидан нафас олишар экан бир - бирларига мамнун назар ташлашар , шундай вақтларда Али нуқул :
- Қалай , маззами , санга маззами ? - дея хазиллашиб қўярди .
Райҳона ҳам ўз хисларини яшириб ўтирмас , Али савол бериши билан :
- Ҳааа албатта бўлмасам-чи ,- дея жавоб қайтарар эди.
Шу таҳлит кунни кеч қилган икки ёш ён - атрофларида бошқа ташриф буюрувчилар бўлмаганликлари сабабли ўзлари банд қилган кроватда тунашга қарор қилдилар. Боғ эгаларининг чеккада хоналар борлиги ҳақидаги таклифларини эса тавозе билан рад қилишди :
- Бизга шу ер маъқул. Мумкин бўлса албатта.
- Нега мумкин бўлмасин ?! Албатта мумкин ! - шундай дея боғ ходими уларга ёпиниб ётиш учун янги чойшаб кийдирилган пар кўрпа келтириб бераркан самимий изоҳ берди ,- тонгда бироз салқинроқ бўлади бу ер.
Райҳона ва Али ётган жойдан юлдузлар худди қўл чўзса етгудек бўлиб кўринар экан...
- Али акааа... - деди Райҳона,- турли мавзуда анча гапиришиб ётганларидан сўнг ,- опам ... опам нима қилаётган эканлар- а шу топда ?
Али кун бўйи шу мавзудан ўзини олиб қочганди :
- Билмайман,- деди у ҳорғин овозда ,- билишни ҳам истамайман.
- Уларни ўйласам юрагим ивишиб кетяпти ,- чуқур хўрсинди Райҳона,- ахир шунча йиллик ...
- Райҳона, "Бу илон уйимдан чиқди , шу сабаб қадри ўзгача" деганга ўхшайди-я сўзларинг. Билиб қўй илон ҳамиша илон. Қаерда бўлмасин, табиати ўзгармайди.
Агар тоғам аҳволингдан шубҳаланмаганларида айни дақиқаларда бу ерда ўша "опажон" нингга ачиниб ётмаган бўлардинг. Илтимос , кел шу мавзуни ёпайлик. Опанг қилмишига ярашасини олади. Бу ёғи энди бизнинг ишимиз эмас ...
- Хўп , Али ака . Бу ҳақда бошқа гапирмайман. Фақат битта саволим бор эди. Қўрқманг , саволим бутунлай бошқа мавзуда ...
- Қанақа савол ?! Эшитайчи ?!
- Али ака, айтингчи мен шунчалар ...
#давоми_бор /61
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g