#ҚАСД
- Керак бўлмаса шу уколни қилармидим, - деди Тоиров шприцни бармоғи билан черта ,черта - қўрқманг бу укол оғриқли, аччиқ укол эмас . Хаттоки игна санчилганини билмай ҳам қоласиз. Мана мени айтди дейсиз ...
Тоиров шу сўзларни айта туриб бир қўлида спирт билан хўлланган пахтани, бир қўлида дори тортилган шприцни тутганча Райҳонага яқинлашди.
У қизнинг бошига энгашди-ю , бирдан шу туришида тек қотди.
Тоиров Алининг ўт бўлиб ёнаётган нигоҳларидан беҳад чўчиб кетганди.
- Райҳона ҳаттоки игна санчилганини ҳам билмай қолади шундайми ? - деб сўради таҳдидли овозда , - кейинчи , кейин нима бўлади ? Айт , мараз ?!
Тоировнинг ранги қув ўчиб кетди. Жонҳолатда ўзини орқага ташлади :
- Бу ... Бу нима деганингиз ? - дея олди аранг у ярим овозда кўзлари олайганча ...
Шу пайт хонага олти нафар киши бостириб кирди. Улардан иккита махсус форма кийгани чаққонлик билан Тоировнинг қўлини орқасига қайириб гавдасини қимирлай олмайдиган қилиб энгаштириб қўйишди.
Биттаси резина қўлқоп кийилган бармоқлари ёрдамида қўлга олиш жараёнида ерга тушиб кетган дорили шприцни олиб махсус полиэтилен халтачага солди :
- Мана иш битди , жаноби доктор ,- деди у,- энди асосий айбловни жиноиий қидирув бўлими ходимларидан эшитасиз .
Тоиров "Шу сўзларни айтган инсоннинг овози нима учундир таниш" деган хаёлда юлқинганча бошини кўтарди. Унинг қаршисида кулимсираганча бемори Сардор Қораев турар эди.
- Ўзимни таништиришга руҳсат бергайсиз , - деди Қораев ҳотиржам овозда ,- истеъфодаги майор Сардор Қораев. Ҳамкасбларим учун эса шунчаки "Чақмоқ" ... Ҳа мен ўша "Икки дил" кафесида сиз ва ҳамтовоғингиз Ёрқиной Мардонбекованинг ҳуфёна суҳбатини видеотасвирга олдиртирган , Мардонбекова Райҳонани заҳарлаб ўлдириш учун Данил Гиниятулин билан олди - сотди учрашувингизни суратларга муҳрлатган , шунингдек Козим Иззатович Рихсиев билан Ёрқинойнинг бир қанча қора қилмишларини фош қилиш учун маълумот тўплаган Чақмоқман. Менда гапингиз борми ?!
- Сиз ... Сен ...- тили айланмай қолди Тоировнинг , сўнг нималарнидир ўйлаганча питирчилади ,- буларнинг бари ғараз мақсадда уюштирилган , кўролмаганликдан қилинган ишлар...
- Уюштириш?!- деди унга яқинлашган Асад Акбаров нафрат билан боқар экан. Уюштириш бу сизга ҳос иш Зоир Тоиров ! Ҳаммани ҳам ўзингизга ўхшатаверманг ?! Сиз ҳали ҳаммаси учун жавоб берасиз ! Абдувоҳид Камолов учун ҳам алоҳида жавоб берасиз !
Энди эса ўзингизга қўйилган айблов билан танишинг .
Акбаров бир қадам ортга чекинди .
Ўрта ёшлардаги қадди тик эркак Тоировнинг рўпарасига келиб кўзларига қаттиқ тикилди:
- Зоиржон Тоиров! - деди у дона- дона қилиб гапирганча ,- Сиз фуқаро Ёрқиной Мардонбекова , Козим Иззатович Рихсиев , Данил Гиниятулин билан биргаликда фуқаро Райҳона Мардонбекованинг жонига қасд қилишликда айбланасиз . Сиз айблов эълон қилинган кундан бошлаб ...
#давоми_бор /58
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g