Ассалому алайкум, ҳурматли "Халқ дарди" канали админи.
Ҳозир Қўқон туғруқхонаси ҳақидаги овозли хабарни эшитиб, тўғриси, ичим ғалати бўлиб кетди. Аллоҳ ўша оилага сабр берсин.
Мен ҳам яқинда, 2024 йил июль ойида, шу туғруқхонада туғдим. Дардим тутиб, туғадиган ҳолатда бораётганда, мени ҳам бошқаларни ҳам хонага киргизиб қўйишди. Биз ўзимизга ташлаб қўйилдик, хоналарда нима бўлса бўлаверди, ходимлар эса коридорда кулгулашиб, семичка чақиб, музқаймоқ ейиш билан овора бўлишди.
Туғруқ жараёнини ўзим амалга оширдим. 10 дақиқа ичида шошилинч равишда мени ҳам, боламни ҳам "суюнчи" олиш учун олиб чиқишди. Палатага оламиз деб турганларида ички қон кетиши бўлиб, ўлимдан қолдим. Жавоб кунида эса ўз билганларича 200 минг "ставка" белгилаб қўйишган экан. Ушбу пулни бермагунча, поликлиникага топшириш учун ҳужжатни бермасликларини очиқ айтишди.
Менинг туғруқ тиббий картамга келсак, ўтказилган жарроҳлик амалиёти ҳақидаги қисмга нима бўлганини ёзиш ўрнига, айбни яшириш учун устидан қоғоз ёпиштириб, бўлган воқеани яшириб қўйишган.
Эҳтимол, "нега энди ёзяпсиз?" деб сўрайсиз. У пайтда, масалани иссиғи билан кўтармоқчи бўлганимда, палатадаги шерикларим "қўя қолинг, улар қасддан иш қилишади, кейин ёмон бўлиб қоласиз" деб қайтаришган.
Балки каналиингизда туғруқхона ходимлари ҳам бордир. Улар ўзлари буни кўрса, ҳақиқатни яхши билишади. Чунки пора олишнинг энг каттаси айнан туғруқхонада бўлади.
Бу — аёлларнинг ички дарди. У ерда туғганлар бундай ҳолатларни яхши билади.
Илтимос, бу мурожаатни эътиборсиз қолдирманг!