XALQ DARDI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Мурожаат учун: @X_a_l_q_D_a_r_d_i
“Xalq Dardi” таҳририяти ижтимоий-сиёсий ва оммавий нашр бўлиб,расмий мақомга эга.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Қўқон шаҳар туғруқхонасидаги ҳолат: Халқдан далиллар талаб қилинади

Қўқон шаҳар туғруқхонаси ходимлари томонидан беморларга нима дори воситалари олиб келиш талаб қилингани ҳақида кўпроқ маълумот керак. Биз, таҳририят сифатида, халқдан ушбу ҳолат бўйича ёрдам сўрамоқдамиз. Агар сиз шундай вазиятларга гувоҳ бўлган ёки бевосита дуч келган бўлсангиз, илтимос, бизга видео ёки аудиозапис орқали маълумот юборинг.

Бу каби далиллар адолатни таъминлаш ва муаммоларни ҳал қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Ҳар бир юборилган маълумот жамоатчилик назорати ва ҳолатга ойдинлик киритишда муҳим аҳамиятга эга.

Биз, таҳририят сифатида, сизларнинг кўмагингиз билан ҳақиқатни ёритишга ҳаракат қиламиз. Ҳақиқатни очишда биргаликда бўлайлик.


Репост из: Қўқон шаҳар ҳокимлиги
"Халқ дарди" телеграм каналида Қўқон шаҳар туғруқхонасида содир бўлган холат юзасидан кўтарилган масала бўйича Қўқон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий жавоби

Қўқон шаҳар туғруқхонаси раҳбариятининг берган маълумотларига асосан, мурожаатда сўз бораётган фуқарога барча зарурий тиббий ёрдам кўрсатилган.

Этик нуқтаи назардан ушбу масалага доир батафсил (бемор туғруқхонага келгандаги ва ҳомилани холатига доир) маълумотларни жамоатчиликка ошкор этишни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаймиз.

Айни пайтда ушбу масала юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram


"Туғруқхона ҳақида туғган аёллар ва уларнинг яқинлари фикрлари"


Ассалому алайкум, ҳурматли "Халқ дарди" канали админи.

Ҳозир Қўқон туғруқхонаси ҳақидаги овозли хабарни эшитиб, тўғриси, ичим ғалати бўлиб кетди. Аллоҳ ўша оилага сабр берсин.

Мен ҳам яқинда, 2024 йил июль ойида, шу туғруқхонада туғдим. Дардим тутиб, туғадиган ҳолатда бораётганда, мени ҳам бошқаларни ҳам хонага киргизиб қўйишди. Биз ўзимизга ташлаб қўйилдик, хоналарда нима бўлса бўлаверди, ходимлар эса коридорда кулгулашиб, семичка чақиб, музқаймоқ ейиш билан овора бўлишди.

Туғруқ жараёнини ўзим амалга оширдим. 10 дақиқа ичида шошилинч равишда мени ҳам, боламни ҳам "суюнчи" олиш учун олиб чиқишди. Палатага оламиз деб турганларида ички қон кетиши бўлиб, ўлимдан қолдим. Жавоб кунида эса ўз билганларича 200 минг "ставка" белгилаб қўйишган экан. Ушбу пулни бермагунча, поликлиникага топшириш учун ҳужжатни бермасликларини очиқ айтишди.

Менинг туғруқ тиббий картамга келсак, ўтказилган жарроҳлик амалиёти ҳақидаги қисмга нима бўлганини ёзиш ўрнига, айбни яшириш учун устидан қоғоз ёпиштириб, бўлган воқеани яшириб қўйишган.

Эҳтимол, "нега энди ёзяпсиз?" деб сўрайсиз. У пайтда, масалани иссиғи билан кўтармоқчи бўлганимда, палатадаги шерикларим "қўя қолинг, улар қасддан иш қилишади, кейин ёмон бўлиб қоласиз" деб қайтаришган.

Балки каналиингизда туғруқхона ходимлари ҳам бордир. Улар ўзлари буни кўрса, ҳақиқатни яхши билишади. Чунки пора олишнинг энг каттаси айнан туғруқхонада бўлади.

Бу — аёлларнинг ички дарди. У ерда туғганлар бундай ҳолатларни яхши билади.

Илтимос, бу мурожаатни эътиборсиз қолдирманг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
У ҳаммасига чидади, ҳеч нарсадан шикоят қилмасди. У бу муҳаббатга арзирди. Лекин унинг қалбини синдирган ягона нарса – эътиборсизлик ва қадрсизлик эди. Энди эса барчаси кеч. У қайтмайди, ва ҳеч ким уни қайтаролмайди.

У борида ардоқланг. Уни севинг.
….лекин жуда кеч бўлганида эмас.


"Фуқароларнинг билдирган эътирозлари"


Қўқон шаҳрида фарзандини йўқотган она ва унинг оиласи дарди: Адолат талаб қилинмоқда

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яна бир қайғули ҳодиса юз берди. Яқинда фарзандини йўқотган келинчакнинг қайнонаси билан бўлган дардли суҳбатни сизларга ҳавола этамиз. Ушбу фожиали воқеа Қўқон шаҳар туғруқхонасида содир бўлган бўлиб, шифокорлар масъулияти ва тиббий хизмат сифати ҳақида жиддий саволларни келтириб чиқармоқда.

Айтиш жоизки, Қўқон шаҳар туғруқхонасининг бош шифокори ишидан кетиши кераклигини кўпчилик муҳокама қилмоқда. Жаноб вазир Асилбек Худоёров ушбу ҳодиса юзасидан ўз муносабатини билдириши ва тегишли чораларни кўриши зарур, деб ҳисоблаймиз.

Шу билан бирга, адолат учун курашиб турган прокуратура ходимларидан ушбу ҳодиса юзасидан ҳаққоний ва холисона текширув ўтказишни кутиб қоламиз. Қонун устуворлигини таъминлаш ва тиббий хизматга бўлган ишончни тиклашда уларнинг фаолияти муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур ҳолат кўплаб оилаларни ташвишга солди. Бундай муаммоларнинг олдини олиш ва келажакда такрорланмаслиги учун масъуллар ўз вазифасига жиддий ёндашиши керак. Биз ҳодисани кузатишда давом этамиз ва янгиликларни сизларга етказамиз. Адолат ва ҳақиқат қарор топиши учун ҳамма биргаликда ҳаракат қилмоқда.


Қўқондаги дарахтларга чироқ ўрнатиш муаммоси ҳақида

Қўқон шаҳрида дарахтларга ўрнатилган безак чироқлар экология қоидаларига мутлақо зид ҳолатда қолмоқда. Савол туғилади: Экология вазирлиги ходимлари буни кўрмаяптими ёки кўрса ҳам чора кўрмаяптими?

Агар бундай ҳолат Тошкентда содир бўлганида, аллақачон жарима ва қатъий чоралар орқали ҳал қилинган бўлар эди. Нега Қўқонда эса бу каби муаммоларга бефарқ муносабатда бўлинмоқда? Дарахтлар табиатнинг жонли қисми, уларнинг танада илгаклар ёки электр чироқлари билан зарарланиши манзарани бузади ва экологияга салбий таъсир кўрсатади.

Шунинг учун ҳудуддаги масъуллардан дарахтларга ўрнатилган безак чироқларни зудлик билан ечиш ва бундай қонунбузарликларга йўл қўймасликни сўраймиз. Қўқонликлар табиатни асраб-авайлашга, қонунларни ҳурмат қилишга лойиқ!


Қўқондаги йўллар ва дарахтлар ҳақидаги савол

Фарғона вилояти Қўқон шаҳри, Навбаҳор 43-МФЙдаги бозор четидаги йўллар ва дарахтларнинг аҳволи ҳеч қандай меъёрга тўғри келмайди. Дарахтларнинг айримлари битонланган, йўллар эса тор ва санитария-экология нормалари жиддий равишда бузилган.

Савол туғилади: бу муаммога ким эътибор қаратади? Маҳалла фаоллари, экология бўлими ёки санитария-эпидемиология хизмати? Ҳар бир томон ўз вазифасини бажариши керак эмасми?

Биз, фуқаролар, танқид қилишдан чарчамаймиз, чунки бу ҳудуд аҳолиси учун катта аҳамиятга эга. Йўлларни кенгайтириш, дарахтларни муҳофаза қилиш ва санитария нормаларига риоя қилиш каби вазифалар кечиктирмасдан ҳал қилиниши керак.

Муаммога жиддий ёндашув ва амалий чоралар кўрилиши вақти келмади, деб ўйлаймиз!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Tezkor

FARGʻONADA ICHIMLIK SUVI XODIMI KALTAKLANDI.

(Yuqoridagi holat, joriy yil 28 yanvar kuni, Fargʻona viloyati, Oltiariq tumani "Toshkеnt"MFY hududida sodir bo'lgan)


✅“Farg‘ona suv taʼminoti” AJ Axborot xizmati.


Бир раҳбарнинг жирканч ҳаракати ҳақида

Бир-икки кун олдин менинг танқидий постим туфайли бир раҳбар мени учрашувга чақириш истагини билдирди. Телефон орқали у билан боғланганимда, "Нима гапингиз бор?" деб сўрадим, лекин у аниқ жавоб бермади. Шундан сўнг, кечки соат 17:20 да учрашдик.

Учрашувда у ўз дардини айтиб, ўзини оқлаётгандек бўлди. Кутилмаганда, чўнтагимга пул солиб юборди. Мен эса пора ва ҳаром пулларни қабул қилмаслигимни қаттиқ туриб тушунтирдим. Шунга қарамай, у машинасига югуриб чиқиб, пулни қайтаришга имконият қолдирмади. Пулни гижимлаб, унинг машинасининг ичига отдим.

Шунда англадимки, қамалган баъзи блогерларнинг ҳолати ортида айнан шунақа жирканч раҳбарларнинг ишлари ётади. Улар ўз жиноятларини яшириш учун ҳар хил найранглар ўйлаб топишади ва виждонли инсонларнинг қалбини пора билан сотиб олишга ҳаракат қилишади.

Бу постни ёзиб, ҳамманинг диққатини қаратишни истайман: бундай кирдикорли раҳбарлардан эҳтиёт бўлинг! Кейинги сафар бундай ҳолатда жавобни муш билан беришга ҳам тайёрман.

Аллоҳга шукур, ризқим етарли ва ҳалол бизнесим бор. Виждоним соф ва порага ўрин йўқ!

(Огоҳлантириш учун ёзилган.)


ИИО ходимининг қонуний талабини бажармаган фуқаро суд томонидан жаримага тортилди

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 17 январь куни Фарғона шаҳар Бозор йўли кўчасида Марғилон шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган Х.К. ўзига тегишли автомобилда тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузганлиги учун ППХ ходимлари томонидан  қонуний чора кўриш мақсадида ҳужжатлари сўралганда фуқаро Х.К. ходимларнинг қонуний талабларини бажармасдан, жамоат тартибини бузиб, ходимларга фаол қаршилик кўрсатган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183, 194-моддалари тегишли бандлари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига тақдим қилинган.

Суд ҳуқуқбузар Х.К.га нисбатан БҲМ нинг 3 баравари миқдорида жарима жазоси тайинлади.

Ушбу фуқаро муқаддам ҳам Тошкент шаҳрида ИИО ходимларининг қонуний талабини бажармаганлиги учун суд томонидан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Каналга уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қўқон шаҳри туғруқхонасидаги ҳолат: Жамоатчилик назорати фаоллашмоқда

Қўқон шаҳри туғруқхонасидаги муаммолар юзасидан бизга мурожаат қилинган эди. Шу билан бирга, аниқ далиллар ва исботларни тақдим этиш зарурлигини таъкидладик. Маҳаллий фуқаролар жамоатчилик назоратини амалга оширишга киришгани ва бизга видео ёки аудиозапислар юбора бошлагани учун уларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Фуқаролар томонидан тақдим этилган материаллар туфайли ҳодисанинг айрим жиҳатлари ойдинлаша бошлади. Бундай далиллар мавжуд муаммоларни холисона ўрганишга ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан чоралар кўрилишини таъминлашга ёрдам беради.

Биз, ўз навбатида, ушбу видеолар ва маълумотларни кўриб чиқиб, жамоатчилик ва мутасадди ташкилотларга тақдим этишга тайёрмиз. Жамоатчилик назорати – адолат ва ҳақиқат қарор топиши учун энг муҳим воситалардан биридир.

Қўқон шаҳридаги туғруқхона билан боғлиқ ҳолатни кузатишда давом этамиз ва натижаларни халқимизга очиқ баён қиламиз. Сизларнинг далил ва материалларингиз бу жараёнда катта аҳамиятга эга. Ҳар қандай маълумотни бизга юборишда давом этишингиз мумкин. Биргаликда адолатга эришамиз.


Assalomu aleykum
Xurmat XALQ DARDI OBONACHILARI

BIZDA XIZMATLAR

⭐️ TELGRAM PREMIUM oberamiz

😀 Kartaga o'tkazma 2%
💳 Visaga o'tkazma 4%



YPX JARIMALAR 🟠

Majburiy Ijro 🏛

500.000 uzs gacha komissiya yo'q

TAXI KAMPANYALARGA
USLUGA YUG'

🤩🤩 IDEAL

🤩🤩 ZIYO

🤩🤩🤩 1313

🤩🤩 YANDEX

🚗 ROYAL


😀 Uzum nasiyaga komissiya 1️⃣.5️⃣

🌅 Mygov xizmati Orqali

Afto ishonch Noma

🚘 😀1 oylik 88.000 uzs 🔺

🚘 😀6 oylik 355.000 uzs 🔺

🚗 😀12 oylik 695.000 uzs🔺

Afto Sug'urta 😀 🚗
12 oylik vodiy uchun 40.000 uzs 😄
20 kunlik 8.000 uzs 😀

Tanirofka ruxsatnoma 🚗

12 oylik 50% ruxstnoma
2.720 000 uzs 😀 🚘

📱 📱 📱 📱 Sim kartalar bor.

MEGABAYT 😀😀😀😀
1 Oylik muddatini uzaytirish mavjud
bo'ladi faqat beeline mijozlari uchun

💿 75 Gb = 55000 uzs

💿 150 Gb = 120.000 uzs

📱 🌎 Megabayt 7 kun beeline mijozlari uchun

🐝 1200 mb = 5.000 uzs 😀

🟡 2500 mb = 10.000 uzs 😀

🐝 4000 mb = 15.000 uzs 😀

🟡 5500 mb = 25.000 so'm 😀

Kamunal To'lovlar
500 ming dan keyin
Komissiya mavjud 1⃣♾ ✅

Fleshka uchun
⏬Mp3 / mp4 yozish

😀TELIFONLARGA AKSESURALAR
CHEXOLAR LAMINAT TORTAMIZ.

KEROKOPIYA BOR 📃 🖨️

👍Telifondi Tezlatib Tozalab beramiz Taxi ishlegonlar uchun
BEEPUL 😀

😀 STAVKA QMOR O'YINLARGA TASHLAB BERILMAYDI XECH QACHON.

🏠 Qo'qon shaxar Spartivni 4 Dom yul buyida Kavsar Market Yonida

🏠 Qo'qon shaxar Atx Tez Tibiy Yordam Ruparasida SOBIQ OSH Markazi Yonida

⚠️ Nasiyaga savdo yo'q Barcha hisob kitob bor.

✈️ @Uzb_simkarta_1

✈️ @Uzb_simkarta_777

✈️ @ShavkatovH

👍+998905500571 Otabek

👍+998507009500 Ayufxon

👍 +998903120700 Otabek


Репост из: Nigina's Vibe |🗽
Бугунги аҳвол.🥵

Кўз тегмасин биринчиликни уриб қўйибмиз.

- Да мы просрали экологию без всякого фотошопа, сынок.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ободонлаштириш ва Экология мурожаат
Эрталаб тонгда одамлар соғлиқ учун ҳавас қилинган тоза ҳаводан нафас олиш учун кўчага чиқишга ҳаракат қилади. Аммо бугунги кунда бундай ҳолат камдан-кам учрайди. Одамлар уйда газ йўқлиги туфайли ёқилган печлардан чиққан тутунга бойиб, кўчада эса яна тутунли ҳавога дучор бўлмоқда.
Маҳаллий ҳудудлар ва боғларда ҳаво сифати жуда ёмонлашган. Унинг ўрнига халқ тоза ҳаво ўрнига тутунга маҳкум бўлмоқда. Бу ҳолат нафақат атроф-муҳитга, балки инсонлар саломатлигига ҳам катта зиён етказади.
Сиздан ушбу муаммони бартараф этиш, тоза ҳавони тиклаш учун амалий чоралар кўришингизни сўраймиз. Халқнинг нафаси соф бўлса, саломатлиги ва кайфияти ҳам яхши бўлади.

(Фуқаролар номидан.)


Фарғона вилояти Қўқон шаҳри туғруқхонасида она ва бола ҳалок бўлди: Оила дарди очиқланади

Фарғона вилояти Қўқон шаҳри туғруқхонасида рўй берган қайғули ҳодиса бутун оила учун оғир жудоликка айланди. Она ва янги туғилган чақалоқнинг ўлими нафақат ушбу оиланинг, балки жамоатчиликнинг ҳам юрагини эзмоқда. Биз мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш ва оиланинг дарду аламларини жамоатчиликка етказиш мақсадида улар билан боғланишга ҳаракат қиляпмиз.

Тиббиёт муассасаларидаги бундай ҳодисалар катта масъулият талаб қилади. Ҳар бир она ва боланинг ҳаётини сақлаб қолиш – тиббиёт ходимлари учун асосий бурчдир. Аммо ушбу фожиа бундай бурч бажарилмаганини кўрсатади.

Биз ушбу ҳолат бўйича тўлиқ маълумот йиғиш ва аниқлик киритиш учун ҳаракат қиляпмиз. Келаси мақолаларимизда оиланинг фикрлари ва ушбу қайғули ҳодиса бўйича изоҳларни тақдим этамиз. Биз билан бирга бўлинг.


ХУРМАТЛИ ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЬМОЛЧИЛАРИ!!!
Газ кувирида юзага келган носозлик белгиланган вактдан олдин бартараф этилганлиги сабабли вактинча табиий газ тухтатилган МФЙларга табиий газни кайта тиклаш ишлари соат 17:00 дан 15:30 га кучирилди.
Шу сабабдан табиий газ жихозларини кайта назоратдан утказишингизни ва газни ёкиш вактида техника хавфсизлик коидаларига риоя этишингизни сураб коламиз.
Келтирилган нокулайликлар учун "ХУДУДГАЗ ФАРГОНА" ГТФ КУКОН ШАХАР ГАЗ БУЛИМИ узур сураб колади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарғона вилояти ҳокими Х. Бозоровга савол: Қўқонда аҳолини ўйлантираётган муаммоларга нега ечим топилмаяпти?

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров пойтахтда ўтказилаётган тадбирлар ва ислоҳотлар ҳақида кўплаб фикрлар билдирган бўлса-да, Қўқон шаҳрида бундай шиддатли ўзгаришлар сезилмаётгани ҳақида аҳоли ўртасида саволлар пайдо бўлмоқда. Қўқон шаҳар аҳолиси кундалик муаммолар – ноқонуний дўконлар, асоссиз равишда ташкил этилган автоҳалта (астановка)лар ва умумий тартибсизликлар ҳақида ташвишда.

“Халқ дарди” ва “Қўқонжоним” таҳририятлари бир неча марта мазкур муаммолар ҳақида мақолалар чоп этиб, аҳолининг мушкулини кўтаришга ҳаракат қилган. Бироқ бунинг натижасида масъул ташкилотлардан ҳеч қандай амалий чора кўрилмагани ёки натижалар сезилмагани ташвишлантиради. Аҳолини қийнаётган масала шундан иборатки, Қўқондаги мазкур ҳолатлар қонун доирасида назорат қилиняптими ёки бу ерда бошқа қонунлар амал қиладими?

Қўқон шаҳридаги муаммоларга ечим борми?
Бугунги кунда давлатимиз раҳбарияти аҳоли манфаатларини муҳофаза қилиш, адолатни таъминлаш ва барча соҳалардаги ислоҳотларни жадал амалга оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Лекин мазкур сиёсатнинг маҳаллий даражадаги ижроси ҳали ҳам самарасиз қолмоқда. Қўқон шаҳрида тартибсизликлар, ноқонуний қурилишлар, жамоат транспорт воситалари учун қўлай бўлмаган автоҳалта (астановка)лар каби муаммолар ҳал этилмай, аҳолининг кундалик ҳаётини қийинлаштириб келмоқда.

Масъул ташкилотлар ва маҳаллий ҳокимлик бу муаммоларга жиддий эътибор қаратиши зарур. Зеро, аҳоли томонидан берилган мурожаатларга жавобсизлик нафақат ишончни сусайтиради, балки маҳаллий бошқарув тизимининг самарадорлигига нисбатан танқидий муносабатни кучайтиради.

Фарғона вилояти ҳокимига мурожаат:
Хайрулло Бозоровнинг вилоят ҳокими сифатидаги асосий вазифаси аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳаёт сифати яхшиланишига хизмат қилишдир. Қўқон шаҳридаги муаммоларни ҳал қилиш мақсадида:
1 Ноқонуний дўконлар ва қурилишларни таҳлил қилиш ҳамда тегишли чоралар кўриш.
2 Жамоат транспорт воситалари учун қулай ва хавфсиз автоҳалта ҳудудларини ташкил этиш.
3 Аҳолининг шикоятлари ва мурожаатларини ҳал қилиш учун очиқ мулоқот ва назорат тизимини яратиш зарур.

Фарғона вилоятида ислоҳотларнинг амалий натижаларини кўриш учун маҳаллий даражада фаолиятни кучайтириш вақти келди. Қўқон аҳолиси қонун олдида тенг ва уларнинг мурожаатлари ҳамон жавобсиз қолмаслиги керак.



Показано 20 последних публикаций.