Қўқондаги дарахтларга чироқ ўрнатиш муаммоси ҳақида
Қўқон шаҳрида дарахтларга ўрнатилган безак чироқлар экология қоидаларига мутлақо зид ҳолатда қолмоқда. Савол туғилади: Экология вазирлиги ходимлари буни кўрмаяптими ёки кўрса ҳам чора кўрмаяптими?
Агар бундай ҳолат Тошкентда содир бўлганида, аллақачон жарима ва қатъий чоралар орқали ҳал қилинган бўлар эди. Нега Қўқонда эса бу каби муаммоларга бефарқ муносабатда бўлинмоқда? Дарахтлар табиатнинг жонли қисми, уларнинг танада илгаклар ёки электр чироқлари билан зарарланиши манзарани бузади ва экологияга салбий таъсир кўрсатади.
Шунинг учун ҳудуддаги масъуллардан дарахтларга ўрнатилган безак чироқларни зудлик билан ечиш ва бундай қонунбузарликларга йўл қўймасликни сўраймиз. Қўқонликлар табиатни асраб-авайлашга, қонунларни ҳурмат қилишга лойиқ!