Бир раҳбарнинг жирканч ҳаракати ҳақида
Бир-икки кун олдин менинг танқидий постим туфайли бир раҳбар мени учрашувга чақириш истагини билдирди. Телефон орқали у билан боғланганимда, "Нима гапингиз бор?" деб сўрадим, лекин у аниқ жавоб бермади. Шундан сўнг, кечки соат 17:20 да учрашдик.
Учрашувда у ўз дардини айтиб, ўзини оқлаётгандек бўлди. Кутилмаганда, чўнтагимга пул солиб юборди. Мен эса пора ва ҳаром пулларни қабул қилмаслигимни қаттиқ туриб тушунтирдим. Шунга қарамай, у машинасига югуриб чиқиб, пулни қайтаришга имконият қолдирмади. Пулни гижимлаб, унинг машинасининг ичига отдим.
Шунда англадимки, қамалган баъзи блогерларнинг ҳолати ортида айнан шунақа жирканч раҳбарларнинг ишлари ётади. Улар ўз жиноятларини яшириш учун ҳар хил найранглар ўйлаб топишади ва виждонли инсонларнинг қалбини пора билан сотиб олишга ҳаракат қилишади.
Бу постни ёзиб, ҳамманинг диққатини қаратишни истайман: бундай кирдикорли раҳбарлардан эҳтиёт бўлинг! Кейинги сафар бундай ҳолатда жавобни муш билан беришга ҳам тайёрман.
Аллоҳга шукур, ризқим етарли ва ҳалол бизнесим бор. Виждоним соф ва порага ўрин йўқ!
(Огоҳлантириш учун ёзилган.)