Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Энергетика вазирлиги метан масаласида бир-биридан “ажойиб” таклифлар билан чиқибди.
1. Уйда совуқ бўлгандан метанда навбатда турган яхши. Бир пайтлари кимдир учта Ўзбекистонга етадиган газимиз борлигини айтган эди. Шунда қайси Ўзбекистонни назарда тутган эди. Россия деган Ўзбекистонними ёки Хитой деган Ўзбекистонними?!
2. Метан бўлмаса, бензин. Ўзбекистондаги энг арзон ва сифатсиз, шунингдек асосий қатламнинг қурби етадигани 80 бензин. Бироқ, унга ҳам навбат метанникидан кам эмас. Халқни ўйлашганда ҳамма бензин нархини тушириш керак эди. Ҳеч бўлмаса қиш мавсумида.
3. Электромобиль сотиб олиш. Ўзи йил бошида четдан олиб келинадиган автомобилларга мингта тўсиқ қўйиб ташлашди. Авваллари сал арзонроқ эди, ҳеч бўлмаса. Ақл бовар қилмас лицензиялару стандартлар…
Хуллас, осмон узоқ - ер қаттиқ. Қийин-қийин, шу оддий халққа қийин бўлади. Туяни шамол учирса, эчкини осмонда кўр деганларидек, оддий халқда ҳар қанақасига имкон йўқ. Кўрпани бошига тортса - оёғи, оёғига тортса - боши очилиб қолаверади.
Метан билан оиласини боқадиганлар қанча эди. Энди уларнинг умри метанда навбат кутиб ўтиб кетади.
Майли, каламушларга инсоф берсин! Ватан омон бўлсин! 🫡
@VafoMumin - холис фикр минбари
✅ Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube