Репост из: Yo‘qolgan Tarix
📝Ибн Арабшоҳ шундай ёзади: «Темур 👳♂лашкарлари орасида аёллар ҳам бўлиб, улар душман билан бўлган тўқнашувларда матонат кўрсатардилар. Найза санчиш, қилич ўйнатиш ва камондан мўлжалга олишда моҳир эркаклардан кўра ҳам ортиқроқ иш қилардилар. Агар улардан бири ҳомиладор бўлиб йўлда дард тутса, дарров четга чиқарди. У тезда йиғиштириниб олгач, тағин уловига миниб жангга кирарди». Аёлларнинг 1395 йил Тўхтамишхонга қарши Шимолий Кавказдаги Терек дарёси бўйидаги жангда ҳам маълум даражада иштирок этганлиги манбаларда, жумладан Амир Темур саройида бўлган испан элчиси Клавихо томонидан ёзиб қолдирилган.
Reaksiya bosish yodizdan chiqmasin👍🔥
✅@Yo'qolgan_tarix — o'tmishdan bugunga bitiklar!🔻
Reaksiya bosish yodizdan chiqmasin👍🔥
✅@Yo'qolgan_tarix — o'tmishdan bugunga bitiklar!🔻