Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳаётда қийинчиликларсиз яшайдиган инсон йўқ. Ҳар биримиз ўз йўлимизда турли тўсиқларга дуч келамиз. Аммо тарихда ўз муаммоларини енгиб, бутун дунёга сабоқ бўлган инсонлар бор. Улардан бири – Пол Александр.
Пол 1952 йилда, полиомиелит касалига чалиниб, 6 ёшида фалаж бўлиб қолди. У мустақил нафас ола олмагани сабабли, ҳаётининг қолган қисми «темир ўпка» номли махсус қурилмада ўтди.
У ўз қийинчиликларини тақдирга айбламади. У илмий билимлар орттириб, ҳуқуқшунослик соҳасида диплом олди. У фаол адвокат сифатида ишлаб, кўплаб одамларга ёрдам берди. Бундан ташқари, у ўз ҳаёти ҳақида мемуар ёзиб ўзидан инсонларни илҳомлантирадиган ҳикоя қолдирди.
Александрнинг ҳаёти бизнинг ҳар биримизни ўйлантириши керак. Тўрт мучалимиз соғ бўлиб, кўпинча ўзимизнинг кичик муаммоларимиздан нолиймиз. У эса ўз қийинчиликларини енгиш орқали ҳақиқий инсон бўлишнинг намунасини кўрсатди. Пол 2024 йил 11 март куни 78 ёшида, АҚШда вафот этди.
Тафаккур қилайлик!
Социолог, Сухроб Хидиров.
@Tafakkur3