Умри илм йўлида ўтган олимнинг олдига бир ёш йигит келиб: "Сизлар тўғри йўлда эмассизлар" деди. Олим эса нимтабассум билан: "Нега ундай деяпсан, болам?" деди. Шунда болакай: "Сизлар Аллоҳ таолонинг сифатларини инкор қиласизлар. Масалан, Аллоҳ Аршнинг устидалигини, туннинг учинчи қисмида дунё осмонига тушишини ва ҳоказоларни... Ҳолбуки булар оят ва ҳадислар билан собит бўлган" деб ақллилик қилди. Кекса ёшли олим унинг юзига термулдида хаёлидан: "Жоҳил бўлишига қарамасдан нодонлигидан бехабар бу авлодни ким тарбиялаяпти? Эссиз ёшлик ва ёшлар" деган гаплар ўтди. Кейин эса: "Болам, ҳаммамиз ҳам Аллоҳни яхши кўрамиз. Ақида борасида чуқур илм олмасдан гапириб бўлмайди. Сен яхшиси илм ўрган, одоб ўрган" деди.
Бу гапни эшитган болакай: "Жавобдан қочиб ҳар хил гаплар гапирманг. Дангал жавоб беринг" деб истеҳзо қилди.
Аслида юқоридаги гап унга яхшигина жавоб бўлганди. Аммо у буни тушунмади. Шунда олим киши болага қараб: "Майли, сен айтганча бўлақолсин. Аллоҳ таоло Аршнинг устида деяпсан а? Шундайми?" деди. Бола "Ҳа, бу оятда келган" деб жавоб берди. "Хоп, яхши. Ҳар кеча дунё осмонига тушади, шундайми?" деб сўради олим. Болакай яна "Шундай, бу саҳиҳ ҳадисда келган" деди. Олим киши: "Ҳар кечанинг учинчи қисмида дунё осмонига тушса, Аршнинг устига қачон ўтиради?" деди. "Нима деганингиз бу?" деб сўради ҳатто саволнинг ҳам мазмунига тушунмаган нодон бола.
Шунда олим: "Қара, бизда кеч кирганда қаердадир тонг отади, қаердадир пешин бўлади, яна қаерлардадир аср вақти бўлади ва ҳоказо. Туннинг учинчи қисми ҳам доимо айланиб туради. Дунёнинг қаеридадир доимо туннинг учинчи қисми бўлиб турса, Аллоҳ қачон Аршни устига бориб жойлашади?" деди. Саволни зўрға тушунган болакай "Сизлар тўғри жавобдан қочиб фақат фалсафа қиласизлар. Бу гапингиз жавоб бўлмайди. Ояту ҳадис..." деётганда, олимнинг жаҳли чиқиб: "Сени бемаъни саволингга жавоб бериш учун шу савияга тушяпман. Агар илмни тўғри тартибда, тўғри илм аҳлидан ўқиганингда миянгга бунақа савол келмасди аслида. Энди тур йўқол бу ердан" деб уни ҳайдади.
Ҳа азизлар, ояту ҳадисни ҳамма ҳам ўзича тушуниб кетавермайди. Айниқса эътиқодга тегишли бўлса, ўта эҳтиёт бўлиш керак.
Аллоҳ таолонинг сифатлари ҳақида келган оят ва ҳадисларни фақат ва фақат олимлар тўғри тушуна олади. Бу борада интернетдан ёки жоҳиллардан ўрганганларнинг ҳаммаси адашгандир. Аҳли сунна вал жамоа яъни Мотуридий ва Ашъарийларнинг йўлидан айрилмангки, ҳалок бўласиз!
Муаллиф: Устоз Улуғбек домла Жиянов
Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси