Топтик Азиз жоме масжиди


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


ЎМИ Наманган вилояти Мингбулоқ тумани «Топтиқ Азиз» жоме масжиди расмий телеграм канали.
Масжид имом хатиби
Мирзоҳид Умирзоқов
☎️+998946513367

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ВАТАН

Ватан ҳар кишининг қалбидан бошланади

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Маъруфхон Алоходжаев,
Наманган шаҳар "Абдулқодир қори" жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ВАТАН

МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Баҳодир Шарипов,
Ўзбекистон Мусулмонлари Идорасининг Чуст тумани вакили.

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ВАТАН

ИСЛОМДА ВАТАН ҲИМОЯСИ.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Жаъфархон Супиев,
Тўрақўрғон тумани “Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом-хатиби.

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ВАТАН

ВАТАНГА МУҲАББАТ – НОЗИК ТУЙҒУДИР

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Нуриддин Хамрақулов,
Учқўрғон тумани “Саттибой халфа” жоме масжиди имом ноиби.

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ВАТАН

ВАТАН ҲИМОЯСИ – МУҚАДДАС БУРЧ.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Паҳриддин Юсупов,
Наманган тумани бош имом хатиби.

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ВАТАН

ЭР ЙИГИТНИНГ ЭНГ БУЮК ВАЗИФАСИ – ВАТАН ҲИМОЯСИДИР!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Мусохон АББАСИДДИНОВ,
Наманган вилояти Бош имом хатиби.

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ВАТАН

ИСЛОМДА ВАТАНГА МУҲАББАТ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Анвархон АКРАМОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоят вакиллиги
бўлим мудири

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ВАТАН

ВАТАННИ СЕВИШ ИМОНДАНДИР!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Ғуломжон Саттаров,
Наманган туман "ал-Масжидун Набавий" жоме масжиди имом-ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ВАТАН

ВАТАН БУ....

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Абдулвоҳид Исақов,
Наманган шаҳар "Мирёқуббой Мирҳакимбой" жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Румийдан насиҳатлар

Яхши дўсти борнинг ойнага эҳтиёжи йўқдир!

Жалолиддин Румий


Ҳасан ал-Басрий Раҳимаҳуллоҳ деди:

“Мусулмон ахлоқининг энг яхши томони кечиримлик бўлишидадир”.


Румийдан насиҳатлар

Шайтоннинг қотили одобдир!

Жалолиддин Румий


Хожа Абдуллоҳ Ансорий дебдурким:

"Исмоил Даббос дедиким:"Ҳаж ниятида сафарга чиқиб, Шерозга етишдим. Бир масжидга кирдим. Шайх Мўъминни кўрдимки, ўтириб, хирқасига ямоқ солар эди. Салом бердим ва ўтирдим. У мендан сўради:
-  Не ниятинг бор?
Дедим:
-  Ҳаж ниятим бор.
Деди:
-  Онанг борми?
Дедим:
-  Бор!
Деди:
-  Қайтиб онангни ҳизматига бор?
Бу сўз менга хуш келмас эди. Деди:
-  Нега тўлғонасан? Мен бош яланг, оёқ яланг, ёлғиз ва озуқасиз эллик марта ҳаж қилганман. Барчасини(нг савобини) сенга бердим. Сен онанг кўнгли шодлигини менга бер!"

Алишер Навоий, 
“Насойим ул-муҳаббат” китобидан.

*   *   *

Биз яшаган бу ҳаёт
           алғов-далғов ҳаётдир,
Ҳар ким савоб излайди,
           ҳар кимда бир муроддир.
Онаси бор дўстларга
           бўлсин буюк хушхабар:
Она қалбин шодлиги
           эллик ҳаждан зиёддир!

Мирзо Кенжабек.


Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий айтади:

Ўнта хислат бандани яхшилар мартабасига ва олий даражаларга етказади.

1. Кўп садақа қилиш.
2. Кўп Қурьон ўқиш.
3. Дунёни тарк этишга даъват қилиб, охиратни эслатиб турадиган билан ўтириш.
4. Қариндошчиликни боғлаш.
5. Касални бориб кўриш.
6. Бойликлари охиратни эслашга халақит берадиган бойлар билан кам аралашиш.
7. Эртага ўзига келадиган кун ҳақида кўп фикрлаш.
8. Орзу ҳавасни камайтириш ва ўлимни кўп зикр қилиш.
9. Жим ўтириш ва камгап бўлиш.
10. Тавозу, оддий кийиниш, камбағални яхши кўриш ва улар билан аралашиб юриш, етимларга, мискинларга яқин бўлиб, уларнинг бошини силаш.


Абу Ваққос (р.а.) Хавла бинту Ҳаким Салмийядан ривоят қилади:

Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтдилар:

"Касал касаллик пайтида Аллоҳнинг меҳмонидир. Унга ҳар куни етмишта шаҳиднинг амали берилади. Касалидан тузалса, уни онадан туғилгандек гуноҳлардан (пок ҳолда) чиқаради. Агар унга ўлим келса, ҳисоб китобсиз жаннатга киритади.


Ҳар қанча уринманг одамларнинг тилидан омон қолиш мумкин эмас. Шунинг учун уларга эътибор берманг, Аллоҳ билан машғул бўлишда давом этинг.

Имом Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳдан сўралди:
"Одамлар сизнинг мажлисингизга сўзларингиздаги камчиликларни топишга ва сизга қарши ишлатиш учун келишади. Бу ҳақда нима дейсиз?"
Шунда у зот шундай жавоб бердилар:
"Хотиржам бўлинг, мен нафсимни Аллоҳга яқин бўлишига умидлантирдим, у умид қилди. Жаннатга киришига умидлантирдим, умид қилди. Ҳур қизларга умидлантирдим, умид қилди. Лекин одамлардан омон қолишга ҳар қанча умидлантирмай, лекин бунга йўл тополмадим. Одамлар ўз Яратганларидан рози бўлмаганларини кўриб, улар ўзлари каби махлуқдан ҳечам рози бўлмасликларини англадим".

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳдан сўрашди: одамлардан саломат бўлишнинг йўли қандай?
Имом жавоб берди: уларга берасан, лекин улардан олмайсан. Сенга озор берсаларда, сен уларга озор бермайсан. Уларнинг ҳожатларини чиқарасан, лекин улардан ҳожатингни сўрамайсан.
Бу жуда қийин ишку, Эй имом?- дейишди. - Унда саломат бўлмайсанда, деди имом. (Сияру аъломун нубало).


Олимларни хатокор эканлигини айтиш авомнинг фазилатига кирмайди. Авом олимларнинг қаерда адашганини ҳам тушунмайди. Олимлар эса, илмни эъзозлагани учун авом олдида олимларнинг хатосини гапиравермайди.

Олим бўлиш бир иш, муаллим бўлиш иккинчи иш. Олимларнинг хато қилиш мумкинлигини авом олдида айтаверадиган одам ёки авом бўлади ёки муаллимликни билмайдиган олим бўлади.

Мўътабар манбаларнинг бирортасида олимларнинг адашувини айтиш фазилат сифатида кўрсатилмаган. Ҳатто ижтиҳодида адашган олимлар ҳам яхшилар эканлиги таъкидланган. Ҳамма олим ҳам адашади деган инсон ўзининг нафсини адашмаслигини даъво қилаётган одамдек бўлади.

Шунинг учун ҳам олимларни адашувида ҳам эъзозлашни фазилат деб биламан. Зотан улардаги илмнинг ўзи фазилатдир. Қиёматда ҳам илм олимларнинг кетиши билан олинади.

Биз олимларнинг адашувини бигиз қиладиган эмас, уларнинг ютуқларини ўзлаштирадиган жамият бўлишимиз керак.


Ким сенга намозни эслатиб насиҳат қилса, ўша сени энг қаттиқ яхши кўрадиган кишидир.

Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ


Умри илм йўлида ўтган олимнинг олдига бир ёш йигит келиб: "Сизлар тўғри йўлда эмассизлар" деди. Олим эса нимтабассум билан: "Нега ундай деяпсан, болам?" деди. Шунда болакай: "Сизлар Аллоҳ таолонинг сифатларини инкор қиласизлар. Масалан, Аллоҳ Аршнинг устидалигини, туннинг учинчи қисмида дунё осмонига тушишини ва ҳоказоларни... Ҳолбуки булар оят ва ҳадислар билан собит бўлган" деб ақллилик қилди. Кекса ёшли олим унинг юзига термулдида хаёлидан: "Жоҳил бўлишига қарамасдан нодонлигидан бехабар бу авлодни ким тарбиялаяпти? Эссиз ёшлик ва ёшлар" деган гаплар ўтди. Кейин эса: "Болам, ҳаммамиз ҳам Аллоҳни яхши кўрамиз. Ақида борасида чуқур илм олмасдан гапириб бўлмайди. Сен яхшиси илм ўрган, одоб ўрган" деди.

Бу гапни эшитган болакай: "Жавобдан қочиб ҳар хил гаплар гапирманг. Дангал жавоб беринг" деб истеҳзо қилди.

Аслида юқоридаги гап унга яхшигина жавоб бўлганди. Аммо у буни тушунмади. Шунда олим киши болага қараб: "Майли, сен айтганча бўлақолсин. Аллоҳ таоло Аршнинг устида деяпсан а? Шундайми?" деди. Бола "Ҳа, бу оятда келган" деб жавоб берди. "Хоп, яхши. Ҳар кеча дунё осмонига тушади, шундайми?" деб сўради олим. Болакай яна "Шундай, бу саҳиҳ ҳадисда келган" деди. Олим киши: "Ҳар кечанинг учинчи қисмида дунё осмонига тушса, Аршнинг устига қачон ўтиради?" деди. "Нима деганингиз бу?" деб сўради ҳатто саволнинг ҳам мазмунига тушунмаган нодон бола.

Шунда олим: "Қара, бизда кеч кирганда қаердадир тонг отади, қаердадир пешин бўлади, яна қаерлардадир аср вақти бўлади ва ҳоказо. Туннинг учинчи қисми ҳам доимо айланиб туради. Дунёнинг қаеридадир доимо туннинг учинчи қисми бўлиб турса, Аллоҳ қачон Аршни устига бориб жойлашади?" деди. Саволни зўрға тушунган болакай "Сизлар тўғри жавобдан қочиб фақат фалсафа қиласизлар. Бу гапингиз жавоб бўлмайди. Ояту ҳадис..." деётганда, олимнинг жаҳли чиқиб: "Сени бемаъни саволингга жавоб бериш учун шу савияга тушяпман. Агар илмни тўғри тартибда, тўғри илм аҳлидан ўқиганингда миянгга бунақа савол келмасди аслида. Энди тур йўқол бу ердан" деб уни ҳайдади.

Ҳа азизлар, ояту ҳадисни ҳамма ҳам ўзича тушуниб кетавермайди. Айниқса эътиқодга тегишли бўлса, ўта эҳтиёт бўлиш керак.

Аллоҳ таолонинг сифатлари ҳақида келган оят ва ҳадисларни фақат ва фақат олимлар тўғри тушуна олади. Бу борада интернетдан ёки жоҳиллардан ўрганганларнинг ҳаммаси адашгандир. Аҳли сунна вал жамоа яъни Мотуридий ва Ашъарийларнинг йўлидан айрилмангки, ҳалок бўласиз!

Муаллиф: Устоз Улуғбек домла Жиянов
Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ҲАЁ

ҲАЁ ИЙМОНДАНДИР.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Ботиров Баҳодир
Чуст тумани “Охунбобо” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

Показано 20 последних публикаций.