Сурхондарё вилояти
«ОФТОБҚЎРҒОН» МАҲАЛЛИСИДАГИ АРИҚ БЕТОН ҚИЛИНАДИ
Жарқўрғон туманидаги «Офтобқўрғон» маҳалласида яшовчи юзга яқин аҳоли томорқа ерларига «Боботоғ» каналидан сув олинади.
Маҳалла ҳудудидан ўтган тупроқ ўзанли ариқ анча йилдан буён тозаланмаганлиги туфайли сув ўтказиш қуввати пасайиб, ариқнинг қуйи қисмидаги қулоқларидан сув олувчи аҳоли томорқаларига обиҳаёт етиб бормаслиги ҳисобига қишлоқ аҳлининг кўпчилиги томорқасидан унумли фойдаланмаётганди.
«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурига асосан маҳалла ҳудудидаги 3 км узунликдаги ариқ лойқа ва чиқиндилардан тозаланмоқда.
Лойиҳа бўйича иш бажараётган пудратчи ташкилот- «Aloqa inkon» МЧЖ қурувчилари ариқни тозалаб, бир йўла бетонлаштиради. Натижада сув йўқотишларининг олди олиниб, маҳалла ҳудудидаги юз оила томорқалари кафолатли сув билан таъминланади.
Шу кеча-кундузда қурувчилар ариқни тозалаш бўйича ер ишларини бажармоқда.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати