Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Rasmiy veb-sayt: https://gov.uz/suvchi
Facebook: https://www.facebook.com/suvxujaligivazirligi
Instagram: https://www.instagram.com/suvxojaligivazirlig
O’zbekiston Respublikasi Suv xo’jaligi vazirining matbuot kotibi - Shukhrat Suyunovning rasmiy kanali

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Сурхондарё вилояти

«ОФТОБҚЎРҒОН» МАҲАЛЛИСИДАГИ АРИҚ БЕТОН ҚИЛИНАДИ
       
Жарқўрғон туманидаги «Офтобқўрғон» маҳалласида яшовчи юзга яқин аҳоли томорқа ерларига «Боботоғ» каналидан сув олинади. 

Маҳалла ҳудудидан ўтган тупроқ ўзанли ариқ анча йилдан буён тозаланмаганлиги туфайли сув ўтказиш қуввати пасайиб, ариқнинг қуйи қисмидаги қулоқларидан сув олувчи аҳоли томорқаларига обиҳаёт етиб бормаслиги ҳисобига қишлоқ аҳлининг кўпчилиги томорқасидан унумли фойдаланмаётганди.

«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурига асосан маҳалла ҳудудидаги 3 км узунликдаги ариқ лойқа ва чиқиндилардан тозаланмоқда.

Лойиҳа бўйича иш бажараётган пудратчи ташкилот- «Aloqa inkon» МЧЖ қурувчилари ариқни тозалаб, бир йўла бетонлаштиради. Натижада сув йўқотишларининг олди олиниб, маҳалла ҳудудидаги юз оила томорқалари кафолатли сув билан таъминланади.

Шу кеча-кундузда қурувчилар ариқни тозалаш бўйича ер ишларини бажармоқда.
         
        Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати


3-son, 2025.pdf
6.8Мб
Журналнинг тўлиқ электрон версияси билан шу ерда танишасиз.


"Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги" журналининг янги сони нашрдан чиқди.


ҚОЗОҒИСТОНЛИК СУВЧИЛАР ТОШКЕНТДАГИ “СУВЧИЛАР МАКТАБИ”ДА МАЛАКА ОШИРМОҚДА

Жорий йилнинг 3 март куни пойтахтимиздаги “Сувчилар мактаби”да Қозоғистон Республикасининг сув хўжалиги ташкилотлари мутахассислари учун Ўзбекистоннинг сув тежайдиган cуғориш технологияларидан фойдаланиш бўйича тажрибаларини ўрганишга бағишланган семинар-тренинг бошланди.

Тўрт кун давом этадиган ушбу тадбир Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги молиявий кўмагида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси” билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбирнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ўринбосари Р.Қаршиев сўзга чиқиб, мамлакатимизда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, хусусан, тежамкор суғориш технологияларини жорий этишга жиддий эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади.

Батафсил


Репост из: QR Suw xojalig'i ministrligi
Табиатнинг мусаффо инъоми

Қиш фаслининг сўнгги кунларида Мўйноқда қалин қор ёғди. Она замин қўйнидаги дарахтлардан тортиб, буғдойзорларгача оппоқ қорга бурканди. Оролбўйида яқин йилларда бундай қор ёғмагани учун болалар ҳам хурсанд. Ёши улуғлар табиатнинг бу мусаффо инъомини мўл сув, қут-баракага қиёсламоқда...
Батафсил: 👇
https://xs.uz/uzkr/post/tabiatning-musaffo-inomi

“Халқ сўзи” газетасининг расмий веб-сайтида ёритилган ушбу мақолада Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Бахтияр Жузбаевнинг интервьюси берилиб, унда Қорақалпоғистонда олис ҳудудларга сув етказиш, каналларни реконструкция қилиш, хусусан, «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури дорасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугун Тошкент шаҳридаги “Сувчилар мактаби”да Қозоғистон Республикаси сув хўжалиги ташкилотларининг мутахассислари учун бир ҳафталик тренинг бошланди.

“Ўзбекистон Республикасининг сув тежовчи суғориш тизимларини ривожлантириш соҳасидаги тажрибасини тарқатиш” мавзусидаги тадбир “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси” ташаббуси билан ташкил этилган.


Репост из: Ecodaryo.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Jarayon
📍 Mutaxassislar tomonidan viloyatlarda oylik o‘lchov monitoring nazorat ishlari olib borildi

✅ "Suv xo‘jaligida bozor mexanizmlarini joriy qilish" davlat muassasasi va tadbirkorlik subyektlari o‘rtasida daryolar o‘zanini tozalash jarayonida qum-shag‘al materiallarini qazib olish ishlari loyihasini amalga oshirish huquqi to‘g‘risida imzolangan shartnomalarning "Kalendar grafigi"ga asosan fevral oyida o‘zan tozalash jarayonida qazib olingan qum-shag‘al materiallari hajmi bo‘yicha o‘lchov ishlari va o‘zan tozalash jarayoni monitoring ishlari amalga oshirildi.


Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
🌐Web-sayt | 📹Telegram | 📹You Tube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиззах вилояти

- Олиб келинган ўрдаклар маҳаллий шароитга мослашиш жараёнидан яхши ўтди ва тухумга кирди, - дейди Мелиоратив экспедиция раҳбари Орзубек Холбеков.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Наманган вилояти

Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан Энергия тежамкорлиги дастури,  "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ҳамда ёрдамчи хўжаликларни ривожлантиришга бағишланган амалий-кўргазмали ўқув семинари ўтказилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиззах вилояти

"Туятортар-Қли" ИТБ томонидан Пахтакор туманидаги К-2-1 коллекторида ўрдакхона ташкил этилди.

Коллектор бўйлаб 400 метр жой ўраб олинди.

Ҳозирда 330 дона ўрдак боқилаяпти.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ТАХТАКЎПИР ТОМОНЛАРДАГИ ТАДБИРЛАР
(1-қисм)
Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий ҳудудларида сув хўжалиги соҳасида қандай тадбирлар амалга оширилмоқда? Ушбу лавҳада Тахтакўпир тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси директори Даулетбай ПАЛУАНОВ туманда амалга оширилаётган асосий тадбирлар ҳақидаги гапириб берди.

Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати


МАСЪУЛЛАР ЎЗ ЖОЙИДА, ИШ КЕТАЯПТИ

Ғаллаорол тумани “Мулкиш” МФЙда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 5 км лоток тармоғи қурилаяпти. Натижада Муллабулоқ қишлоғида яшовчи 280 хонадоннинг томорқа ерларини суғориш имконияти яхшиланади.

Маҳалла оқсоқоли Мавлон Ҳамидовнинг айтишича, аҳоли хурсанд. Бу йил яхши ҳосиллар олишни ният қилиб, томорқаларига экин экиш учун ҳозирлик кўришмоқда.

Қурилиш ишларига масъуллар ўзларига бириктирилган ишлар билан банд.
Ғаллаорол тумани ҳокими Жамолитдин Оқбоевни қурилиш ишларини кўздан кечираётган пайтида учратдик.

Ҳозиргача лоток тармоғининг 2,5 км қисми қурилди. Қурувчилар қолган 2,5 км қисмини 10 мартгача тугатишга ваъда беришди.

Ахборот хизмати


Жиззах вилояти

Зарбдор тумани Андижон маҳалласида 1,1 км суғориш тармоғи қурилмоқда. Шундан 470 метри лоток бўлади, қолгани бетон ариқ.

Лотоклар келтириб қўйилган, 1 дона экскаватор ўзан қазиш ишларини олиб бораяпти.

Зарбдор тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ раҳбари Бахтиёр Раҳматовнинг айтишича, туманда 4 та лойиҳа “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурига кирган.
- 2 та маҳаллада бурғулаш техникаси ишлаяпти. Яна биттасида юкловчи кран лотокларни ташимоқда.

Ишларни тезлатиш учун 4 та маҳаллага ҳам сувчиларимиз бириктирилган, энг муҳими, аҳоли бўлаётган ишлардан мамнун, бизни қўллаб-қувватлаб, ёрдам бериб турибди, - дейди Бахтиёр Раҳматов.

Ахборот хизмати


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиззах вилояти

"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури ижроси

Зафаробод туманидаги “Бирлик” МФЙ раиси Жамолидин Дўстбеков


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиззах вилояти

Шароф Рашидов тумани Ёйилма МФЙ “Уяс” қишлоғи аҳолисининг томорқасини сув билан таъминлаш учун “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 1,6 км узунликда лоток тармоғи қурилмоқда.

Бу ерда битта экскаватор ишлаяпти. Лотоклар етказиб келинган. Ҳозирча 200 метрда иш бажарилди.

Қурувчилар 10 мартгача суғориш тармоғини ишга тушириш учун меҳнат қилишаяпти.

Ахборот хизмати



Показано 16 последних публикаций.