ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМ НЕЧА МАРТА УМРА ВА ҲАЖ ҚИЛГАНЛАР?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам неча марта Умра ва неча марта Ҳаж амалларини бажарганлар?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратдан сўнг тўрт марта умра, бир марта ҳаж қилганлар.
Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Анасдан: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам неча марта ҳаж қилганлар?" деб сўрадим. "Бир марта. Тўрт марта умра қилганлар. Ҳаммаси Зулқаъдада. Аммо ҳажлари ундай эмас. Ҳудайбиядан (ёки Ҳудайбия замонидаги) қилинган умра Зулқаъдада. Ундан кейинги йилдаги умра Зулқаъдада. Жиъронадан, Ҳунайн ўлжаларини тақсим қилган жойларидан қилинган умра ҳам Зулқаъдада. Ва ҳажлари билан бирга қилинган умра", деди" (Имом Термизий ривоятлари).
Изоҳ: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам Исломда ҳаж фарз бўлганидан кейин бир марта видолашув ҳажини адо этганлар. Аммо ҳаж фарз бўлмасидан аввал Маккада бўлган чоғларида икки марта ҳаж қилганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF