#РАМАЗОН_ДУО_ОЙИ
Изоҳ:
Ушбу дуода Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Шакл ибн Ҳумайд розияллоҳу анҳуга инсон аъзолари билан қилиши мумкин бўлган гуноҳлардан паноҳ сўрашни ўргатганлар:
1) “қулоқнинг ёмонлигидан”, яъни қулоқ билан эшитиладиган номақбул сўзлар, Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни эшитиш киради
2) “кўзимнинг ёмонлигидан”, яъни шариат ҳаром қилган фахш нарсаларни кўриш, номаҳрамларга қараш кабилар киради.
3) “тилимнинг ёмонлигидан”, яъни ғийбат қилиш, фисқу-фасод гаплар, одамларни иззат-нафсониятига тегадиган гаплар гапириш, ёлғон гувоҳлик бериш, ҳамда дунё ва охиратга фойдаси тегмайдиган бефойда сўзларни гапириш ҳам киради.
4) “қалбимнинг ёмонлигидан”, яъни бидъат ва бузуқ эътиқодларга эргашиш, риё ва сумъа қилиш, ҳасад қилиш ва мунофиқлик киради.
5) “маниййим ёмонлигидан”, (“маний” деганда фарж тушунилади), яъни зино қилиш ва шу орқали зинодан бўлган зурриёдлар дунёга келиши...
(Ҳадис исноди саҳиҳ)✔️
Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️
Каналга уланиш учун босинг!
👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF