Sunnatilla Domla


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Мойбулоқ жомеъ масжиди имоми Устоз Суннатилла Домланинг Telegram каналлари!
Мақсадимиз - Соф Исломни ўрганиш. Ўзаро кенг бағирли бўлиш.
Мазҳабимиз - ҲАНАФИЙЛИК.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


ҲИКМАТ

Одамлар Бўрини мақтайдилар, Итни ҳақорат қиладилар.

Бўри одамларни олдидан чиққудек бўлса соғ қўймаслиги аниқ.

Ит эса инсонни ҳимоя қилиши тайин.

Баъзи одамлар шунақа, фойда - зиённи билмаслар.

Сиз шунақа бўлманг!
Ношукур бўлманг!

🌺🌺🌺

https://t.me/Sunnatilla_Domla


НИКОҲДА ҲАММА ҲАМ ГУВОҲЛИККА ЯРАЙВЕРМАЙДИ.

Никоҳда қатнашадиган
гувоҳларда қуйидаги шартлар бўлиши лозим.
Агар шу шартлар топилмайдиган киши никоҳда гувоҳ сифатида қатнашса гувоҳлиги ўтмайди.
Никоҳ ҳам никоҳ бўлмайди.

1. Ақл. Мажнун киши гувоҳ ҳисобланмайди.

2. Балоғатга етганлик. Ёш бола гувоҳ ҳисобланмайди.

3. Ҳур. Қул гувоҳ бўлмайди.

4. Мусулмонлик. Номусулмон киши гувоҳ бўлмайди.

5. Иккала гувоҳ ҳам никоҳланувчи икки томоннинг гапларини эшитишлари керак.

6. Гувоҳ адолатли (диний жиҳатдан тўлиқ, одил одам) бўлса, яхши бўлади. Бўлмаса, адолати суриштирилмаган, ёлғончилиги, фосиқлиги маълум бўлмаган киши ҳам бўлаверади.

🌺🌺🌺

https://t.me/Sunnatilla_Domla


Репост из: Navoiy Kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Адашган ота...

Ушбу лавхани лозим топсангиз ота-оналар, яқинларга юборсангиз.

Канал👉
@Navoiy_KanalUz


Асал – шифо

Аллоҳ таоло асалари ҳақида бундай марҳамат қилади: “Қоринларидан турли рангдаги ичимлик чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир” (Наҳл сураси, 69-оят).
Ўша шифобахш ичимлик асалдир. Унинг инсон танасига шифо ва қувват эканлигини тасдиқловчи қатор ҳадис ҳам бор. Абу Саъйид розияллоҳу анҳу томонидан айтилган ҳадисда ,ундай дейилади: “Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: “Укам қорнидан шикоят қилур”, бошқа бир лафзда эса: “Укам ичбуруғ бўлиб қолди”, деди. У зот: “Унга асал ичир”, дедилар. У иккинчи марта келди. “Унга асал ичир”, дедилар. Сўнгра у учинчи марта келди ва: “Батаҳқиқ, (айтганингизни) қилдим. Унинг ичини кетгазишдан бошқа нарсани зиёда қилмади”, деди. “Аллоҳ рост айтадир. Укангни қорни ёлғон айтадир. Унга асал ичир”, дедилар. Бас, ичирган эди, тузалиб кетди”

🌺🌺🌺

https://t.me/Sunnatilla_Domla


ВАТАН ҚАЙҒУСИ

ЮРТНИНГ ҚАЙҒУСИДА МАРД ЎҒЛОНЛАР ТУРАРЛАР.

🌺🌺🌺

https://t.me/Sunnatilla_Domla


Репост из: Мурат Узаков
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сумалак пишириш янги технологияси...




Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

15 - Февралдан 25 - гача

БОМДОД: 06:04 дан 07:10 гача.

ПЕШИН: 12:49 дан 16:20 гача.

АСР: 16:33 дан 18:10 гача.

ШОМ: 18:20 дан 19:10 гача.

ХУФТОН: 19:30 дан 05:50 гача.

🌹❁✿❁•┈•┈•┈•

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

🌹🌹🌹

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

https://t.me/Sunnatilla_Domla


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЖУФТ

КИМГА ИЙМОНЛИ, МУМИНА, ҚАНОАТЛИ АЁЛ НАСИБ ЭТГАН БЎЛСА УНГА ДИНИНИНГ ЯРМИ БЕРИЛИБДИ.
ҚОЛГАН ЯРМИГА ЎЗИ ҲАРАКАТ ҚИЛСИН...

https://t.me/Sunnatilla_Domla


ТУЙҒУЛАР

💞Соғиндим, соғинчим ичимга
сиғмас...
💞Сенсизлика билсанг гар
юрак кўнмас...
💞Олисларда бўлсангда севгим
қувончим...
💞Мен сени ҳеч қачон йўқотгим
келмас...


🌺🌺🌺

https://t.me/Sunnatilla_Domla


САҲАРЛИК

Бугун Кулиб турган юзларни, Яқинларингизни ҚАДРЛАНГ ва Улардан Меҳр Муҳаббатингизни аяманг,
САВОБ ишни ҳар кун канда қилманг ва яна шуни унутманг-ки:
"Ҳар ким Яхши Инсон бўлиши мумкин, аммо ҳамма ҳам Яхшилик қиладиган Инсон бўла олмайди".

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

https://t.me/Sunnatilla_Domla


ТАРОЗИДА ЎЛЧАНМАС

Ушбу 3 амалнинг савоби чексизлигидан Қиёмат куни тарозига қўйилмайди:

1️⃣ Инсонларни афв этиш.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Ким афв этиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир" (Шўро сураси, 40-оят).

2️⃣ Сабр.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Албатта, сабр қилгувчиларга ажрлари ҳисобсиз, тўлиқ берилур" (Зумар сураси, 10-оят).

3️⃣ Рўза.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда бундай деган: "Одам боласининг қилган ҳамма амали ўзига, фақат рўза Менга. Унинг савобини Ўзим бераман" (Имом Бухорий ривояти).

🔴 Қиёмат кунида: "Савоби Аллоҳнинг зиммасида қолганлар қанисизлар?", деб жар солинади. Шунда рўза тутганлар, сабр қилганлар ва одамларни афв этганлар савобларини олиш учун келадилар.

‼️Шундай экан, рўза тутинг, сабр қилинг ва одамларни афв этинг.

🤲 Аллоҳим барчамизни ушбу нидо билан чақириладиганлардан қилгин.

🌺🌺🌺

https://t.me/Sunnatilla_Domla


Репост из: MOYBULOQ JOME MASJIDI GURUHIGA XUSH KELIBSIZ!!!!
ЭРТАДАН (13- 14- февралъ) ТУТИЛАДИГАН 2 КУНЛИК РЎЗА ТАҚВИМИ

САҲАРЛИК 06:12 гача.

ИФТОРЛИК 18:12 да

Саҳарлик нияти

Аллоҳим сен учун Шаъбон ойи рўзасини тутишга ният қилдим.
Ўзинг уни мендан қабул қил.
Аллоҳу акбар.

Ифторлик дуоси.

Аллоҳим сен учун рўза тутдим.
Ва сенга ишондим.
Ва сенга таваккал қиладим.
Ва берган ризқинг билан оғиз очдим.

Мени олдинги ва охирги гуноҳларимни кечир эй кечирувчи бўлган зот.
Омин, Аллоҳу акбар...


Репост из: ✨Ramazon Suhbatlari✨
Хулоса
Юқорида айтиб ўтганларимиздан маълум бўладики, ҳижома айрим нодонлар ўйлаганидек фойдасиз иш эмас. Балки у қадим замонлардан бери ҳақимлар ва табиблар томонидан тасдиқланган фойдали, тиббий амалиётдир. Бизларга ота-оналаримиздан ҳам меҳрибонроқ бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни бу ишга тарғиб қилиб, ўзлари ҳам амалда қўллаганларини ҳисобга олган ҳолда биз мусулмонлар бу манфаатли ишдан бебаҳра қолмаслигимиз керак. Кўплаб уламолар ҳижомани амалда қўллаб, унга суннат дея амал қилиб, бу борада китоблар таълиф этганлар. Биз мусулмонларга шунинг ўзи кифоядир.
Аллоҳ таоло ҳаммамизни фойдали ишларга муваффақ айласин!

Абу Муҳаммад тайёрлади

[1] Манба: «Лисонул араб».
[2] Бухорий ривояти, 5269-ҳадис.
[3] Бухорий (6583) ва Муслим (2205) ривояти.
[4] Ибн Можа ривояти.
[5] Бу изоҳ Ибн Қаййимнинг «Зодул маод» китобидан олинди.
[6] «Зодул маод», 674-бет.


Репост из: ✨Ramazon Suhbatlari✨
Ҳижома қилиш вақти
Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизлар ҳижома қиладиган кунларингизнинг энг яхшиси 17, 19 ва 21-кунлардир». (Бу ерда ҳижрий-қамарий ойларнинг кунлари назарда тутилган). Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким ҳижома қилмоқчи бўлса, 17, 19 ва 21-кунларни танласин, бирортангизнинг қони ошиб уни ўлдириб қўймасин»[4]. (Яъни, агар бирортангизнинг қони суюлиб, меъёрдан ошиб кетса, қайси кунда бўлса ҳам ҳижома қилаверсин[5].) Ибн Можа Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Оч қоринга(эрталабда) қилинган ҳижома фойдалироқдир. Унда шифо ва барака бор, ақл ва зеҳнни оширади. Аллоҳнинг баракаси билан пайшанба куни ҳижома қилинглар. Чоршанба, жума, шанба ва якшанба кунлари ҳижомадан сақланинглар. Душанба ва сешанба кунлари ҳижома қилинглар, у Аллоҳ Айюбни мусибатдан халос қилган кун, унга мусибатни чоршанба куни юборганди. Моҳов ва пес чоршанба куни ёки чоршанбага ўтар кечаси пайдо бўлади».
Имом Ибн Қаййим айтади: «Ҳадисларда айтилган мазкур 17, 19 ва 21-кунлар ойнинг иккинчи ярмига тўғри келмоқда ва бу табиблар иттифоқ қилган муддатга мувофиқдир. Бу кунлар ҳижома учун энг муносиб вақтга далолат қилади, холос. Агар киши қайсидир сабабга кўра баданидан қон олишга эҳтиёж сезса, қайси кунда бўлса ҳам ҳижома қилса бўлаверади»[6].


Репост из: ✨Ramazon Suhbatlari✨
Ҳижоманинг фойдалари
Ҳижоманинг қадимда ҳам, ҳозирда ҳам жуда кўп хасталиклардан даволанишда сезиларли фойдаси тажрибада кўрилгани сир эмас. Қуйидаги хасталикларда ҳижома қилинганида Аллоҳ таолонинг изни билан фойдаси кўрилган: 1 – Қон айланиш аъзоларидаги хасталиклар. 2 – Қон босими ва юрак хасталиклари. 3 – Кўкрак оғриғи, нафас қисиши. 4 – Бош ва кўз оғриқлари. 5 – Бўйиндаги ва қорин бўшлиғидаги оғриқлар ҳамда мускуллардаги бод (ревматизм) касалликлари. 6 – Баъзи турдаги юрак, кўкрак хасталиклари ҳамда бўғинлардаги оғриқлар ва ҳоказо… Яна бир томони шундаки, баъзи ҳолатларда ҳижомага ташқаридан бошқа бирор дори-дармон қўшимча қилинмаган ҳолатда ҳам у бир ўзи фойда қилади ва оғриқни енгиллаштиради.
Ҳижоманинг фойдалари ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун Ибн Қаййимнинг «Зодул маод» ҳамда Иброҳим Ҳозиймийнинг «Ал-ҳижомату аҳкомуҳа ва фавоидуҳа» номли китобларига мурожаат қилинг.


Репост из: ✨Ramazon Suhbatlari✨
Ҳижоманинг фазилатлари
Саид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Шифо уч нарсада: асал ичиш, ҳижома қилиш ва ўт билан куйдиришда. Мен умматимни ўт билан куйдириб даволанишдан қайтараман»[2]. «Сахиҳи Бухорий» ва «Саҳиҳи Муслим»да қуйидаги ҳадис ҳам ривоят қилинади: «Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ҳажжом (қон олувчи) касби ҳақида сўралганида, у бундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижома қилдирганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳажжомлик қилган Абу Тойба исмли кишига икки соъ (ўртача 5 кг атрофида) таом беришга буюрдилар ва хўжайинларига унинг хирожидан бир оз камайтиришни тайинладилар. Кейин (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Даволанишингиз учун энг афзал нарса ҳижомадир», ёки: «Ҳижома даволарингизнинг энг муносибларидандир», дедилар». Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитганман: «Сизлар даволанадиган нарсаларнинг бирортасида яхшилик бўлса, албатта у ҳижомада, асал ичишда ва ўт билан куйдиришдадир. Аммо мен ўт билан куйдириб даволанишни хуш кўрмайман»[3].


Репост из: ✨Ramazon Suhbatlari✨
#Мақола

Ҳижома

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.
Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Одамзотга муаллим этиб юборилган Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммадга, у зотнинг аҳли байтлари, саҳобалари ва тобеинларига Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлсин!

Бу мақоламизда ҳижома (бадандан қон олиш), унинг маъноси, фазилати, фойдалари, қандай ва қайси кунларда қилиниши ҳақида сўз юритамиз ва мақоламизни кичик бир хулоса билан якунлаймиз.
«Ҳижома» «сўрмоқ» маъносидаги «ҳажм» сўзидан олинган. Бола она кўкрагини сўрса – эмса, араб тилида «ҳажамас сабийю уммаҳу», дейилади. Қон олувчи шахс қонни сўриб олиш йўли билан олса, у «ҳажжом» дейилади. Қон олиш касбига «ҳижома», қон олинадиган асбоб-ускунасига эса «миҳжам» дейилади[1].

Уламоларнинг ҳижомага берган таърифлари

Баъзи олимлар «ҳижома» деганда қонни бошнинг орқа томонидан сўриб оладиган ускуна орқали чиқариб олишнигина назарда тутади.
Зурқоний эса: «Ҳижома фақатгина бошнинг орқасидан қон олишга хос эмас, балки баданнинг бошқа ўринларидан ҳам ҳижома қилиш мумкин», яъни бузилган қонни ҳижома йўли билан чиқариб ташлаш мумкин, деган. Хаттобий ҳам шу фикрни қўллаб-қувватлаган.

Хулоса қилганда, сўриб олишга мосланган (хоҳ қадимий, хоҳ замонавий) асбоб-ускуна билан бузилган қонни танадан чиқариб ташлаш ҳижома дейилади.
Ҳижома қадимдан маълум ва машҳурдир. Қадимги хитойликлар, бобилликлар ва фиръавнлар даврида ҳам ҳижома амалда бўлган. Улардан қолган осори атиқаларда айрим касалларни ҳижома йўли билан даволашaётганини тасвирловчи суратлар бунга далолат қилади.
Қадимгилар бу ишда тилла ва кумушдан ясалган косалар ва ҳўкиз шохларидан фойдаланишган. Улар бу шохларни беморнинг жасадидан қон чиқармоқчи бўлган ўринга қўйиб, унинг ичидаги ҳавони шохнинг уч қисмидаги кичик тешикча орқали сўриб чиқариб, шохнинг ичини ҳаводан холи қилиб қўйганлар. Бу ишда шиша коса (банка)лардан ҳам фойдаланса бўлади. Бир бўлак пахта ёки шу каби бирор нарсани коса ичида ёндириб, уни ҳаводан холи қилиб, беморнинг баданидан қон олмоқчи бўлган ўринга қўйилади, уни қўйишдан аввал мазкур ўрин устара, лезвия каби бирон ўткир тиғли нарса билан тилинади.


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

1 - Февралдан 10 - гача

БОМДОД: 06:18 дан 07:30 гача.

ПЕШИН: 12:49 дан 16:00 гача.

АСР: 16:20 дан 17:45 гача.

ШОМ: 18:05 дан 19:00 гача.

ХУФТОН: 19:20 дан 06:00 гача.

🌹❁✿❁•┈•┈•┈•

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

🌹🌹🌹

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

https://t.me/Sunnatilla_Domla


Аллоҳ таоло барча савдогар ва тадбиркорларимизга ҳалол касб-кори билан юртимизнинг фаровонлигига ҳисса қўшиш ва икки дунё саодатига эришиш бахтини насиб қилсин! Омин!

Показано 20 последних публикаций.