ЯХШИЯМ СЕН БОРСАН ЖИГАРИМ Бирга ўйнаб кулиб ёшликда,
Улғайдик бир ҳовли эшикда.
Катта бўлдик битта бешикда,
Яхшиям сен борсан жигарим.
Мен тинч бўлсам ҳаловатлигим,
Оқибатлик диёнатлигим.
Эх ўзимнинг қиёматлигим,
Яхшиям сен борсан жигарим.
Онамдайин меҳрибонгинам,
Отамдайин қадрдонгинам.
Файзинг билан тўлар ёнгинам,
Яхшиям сен борсан жигарим.
© Одилбек Қодиров
Ака-укаларни оқибатига ҳеч қачон кўз тегмасин. Жигарларимизга юбориб қўямиз.
Канал👉
@Navoiy_KanalUz