“Юз очар”да келиннинг сепи озлигини кўриб, қайнонаси уввос тортиб юборди:
Бунчалик қашшоқ одамлар билан қуда-анда тутинаман, деб ўйламагандим. Қизига бундоқ мебел ҳам қилишмади-я. Мебелни қўя туринг, тузукроқ сарпо ҳам қиишмабди. Болагинам куёв бўлиб орзу-ҳавас кўрмади.
Бу дийдиёлар кейинчалик қайнонанинг ҳар куни тонгдан шомгача куйланадиган "мадҳия"сига айланиб қолди. Нафиса таъна-дашномларга индамай қараб тураверар, қайнонасининг буйруқларини индамай бажарадиган роботдек эди гўё. Нафисага бахт гўшаси бўлиши керак бўлган хонадон ёлғонлар уясига экан.
Аяжон, куёвингиз ҳеч қаерда ўқимаган экан. Тиббиёт техникумининг фармацевтика бўлимида бир йил ўқиб, кейинги йили дарсларга қатнашолмагани учун ўқишдан ҳайдалган экан.
Нафиса куёви ҳақидаги ҳақиқатдан хабар топиб онасига зорланиб йиғлади.
Тақдирингга шу битилган болам, нима ҳам қилардинг. Ўқимаган бўлса ҳам, тагида машинаси бор, чўнтагида пули, уй-жойдан ками йўқ...
Онаси Нафисани овутиб, танбеҳ берган бўлди.
Маълумоти, тайинли касб-кори бўлмаса бойлиги омонат-да. Қайнонам ҳам икки гапнинг бирида “сизларни мен боқяпман” деб, миннат қилишдан тинмайдилар. Мен ўқишдан кейин ишга кирмоқчиман, ая. Тўғри, талаба бошимга ишлаганим билан дунёнинг пулини топмайман. Лекин ҳеч қурса, кундалик эҳтиёжимга ўзим ярасам, дейман.
Насиба опа қизининг ғамгин нигоҳига қараб эзилиб кетди: “Бояқиш қизим-а, бадавлат хонадонга узатсам, қизим қийналмайди, тўкин-бадастир яшайди деб сени не куйларга солдик?!..” – Ойижон тўйда қарзга ботиб қолибдилар, ая. “Кейинги йили контрактингизни дадангиз тўласин, мен сизни едириб-ичирайинми, ё ўқишингизга пул тўлайинми?” деяптилар ҳозирдан. Иш топмасам бўлмайдиганга ўхшайди...
Нафиса бир дардини онасига айтса, юзтасини ичига ютарди. Келин бўлганига ярми йил бўлмай қайнонаси уни фарзанд кўрмаётганликда айблади. Ўз билганича аллақандай уколларни Нафисага ўтказа бошлади. Бетоб бўлиб, ҳолан тойган Нафиса тиббий кўрикдан ўтган эди, ташхислар нотўғри муолажаа таъсири хасталаниш эканини далолат қилди.
Қайнонангизнинг нима ҳаққи бор-ки, шифокор кўрсатмасисиз сизга ҳар хил уколларни ўтказса?! Унинг эси жойидами ўзи? Агар шу уколдан яна битта юборганда сиз оёқ-қўлдан қолиб, фалаж бўлиб қолишингиз мумкин эди. Ҳозир қайнонангиз сизга укол қилганини тасдиқлаб ёзма равишда тасдиқласангиз, биз уни тегишли идораларга маълум қиламиз.
Нафиса шифокорнинг гапларидан қўрқиб кетди.
Бўлиши мумкин эмас. Ахир ойижонни ўзлари ҳам дўхтир-ку...- Чайналди Нафиса. Шифокор аёлнинг энсаси қотди:
Бор-йўғи ҳамшира! Болалар касалхонасида бир пайтлари ҳамширалик қилганди ўша ойижонингиз. Бориб мени айтганимни етказинг, барибир уни бу қилмишини шундай қолдиролмайман! Сизга нотўғри муолажа, кераксиз укол қилинган.- Кейин шифокор овозини пастлаб, афсуслангандек бошини қуйи солди:- Биласизми, синглим, қайнонангизнинг бу қилмиши оқибатида бутун умр фарзанд кўролмаслигингизнинг мумкин... – Гарчи паст товушда гапирган бўлса-да, шифокорнинг кескин сўзлари Нафисани эсанкиратиб қўйди. Шунда ҳам қайнонасига “Дўхтир шунақа деди, сиз менга нотўғри уколэ ўтказган экансиз” демади. Айтолмади. Қайнонасининг таъна –маломатларини кўтариб юраверди.
Ишга жойлашди. Дунёнинг бор –йўғини фақат моддиятда кўрадиган, пул деса ўзини томдан ташлашга ҳам тайёр турадиган қайнонаси, “Сизни келин қилаётганимда қарзга ботганман, ота-онангиз тўйга айтарли нарса қилишмади, ҳамма оғирлик ўзимга тушди” деб, Нафисанинг маошини тийин-тийинигача олиб қўядиган бўлди. Бу орада қайнонасининг ишлари чаппасига кетиб, дўконларини сотиб, Нафисанинг куёви ишсиз қолиб кетди.
Юринг, мен билан бирга ишлайсиз. Сизга ўзим иш ўргатаман.
Нафиса кун бўйи уйда бекор ўтирадиган эрининг юришидан хижолат чекиб, ўзи ишлаётган телестудияга ишга жойлаштирди. Пул санашдан бошқани эплолмайдиган эрига икки ойда тасвирга тушириш ва монтаж ишларини ўргатди. Қайнонаси шунда ҳам тинчимади. Ўғли билан Нафисани қишлоққа биринчи эри- Нафисанинг ҳақиқий қайнотасиникига жўнатиб юборди.