📝ЁРУҒ ЮЗЛИ АЙБДОР...
Баҳорнинг илк кунлари. Нафиса тонгда эринибгина уйқудан кўз очди-да, дераза олдига бориб табақани очиб юборди. Қуёш чарақлаб турган бўлса-да, баҳорнинг инжиқ об-ҳавосига ишонч йўқ. Нафиса бир муддат чор атрофга қараб, табиатнинг моҳир санъати томошасида туриб қолди. Эри онасини кўргани қишлоққа кетганди. Эрта-индин қайтса керак. “Ишга бориш керак...” Хаёлига келган фикрдан сергак тортиб, ўрин-жойларини тартибга келтиришга тушди. Бир пиёла қаҳва билан “нонушта” қилган бўлди-ю, тезгина кийиниб ишга йўл олди. Ишхонасида кеча битмай қолган ишларини бугунга саранжомлашни астойдил ният қилиб, йўлга тушган Нафиса кўчадаги шаффоф ҳаво, руҳни яйратувчи манзарадан аллақандай ёқимли ҳис туйди. Тунда ғуборларни ювиб ўтган ёмғирдан сўнг, субҳидам ҳавоси дилга ҳузур бағишлайди. Ҳузурбахш ҳаводан симирганча, бекатгача пиёда юриб боришни ўйлаб кетаётган Нафисанинг автобуси узоқдан нишона бериб қолди. Мусаффо табиат қўйнида оҳиста сайр қилиб кетиш завқидан маҳрум бўлган Нафиса, бекат томонга қараб чопиб кетди. Тиқилинч, тирбанд автобуснинг бўғиқ ҳавоси уни одатдагидек маҳзун хаёллар сари етаклади. Бир неча йилдирки, мазмунсиз, рангсиз ва ғурбат кунларига мана шундай одатийлик ўрнашиб олган. Нафиса кўчада юришни, жамоат транспортларида юришни хушламайди. Айниқса, кўча ё транспортда бола етаклаганлар, ҳомиладор аёлларга кўзи тушса, юрак-бағри эзилиб кетади. Йўловчилар ёш болали ёки ҳомиладор аёлларга эҳтиром билан жой беришса, Нафисанинг юрагига оғриқ ботади. Ҳатто шундай ҳолатларга гувоҳ бўлганида кўзларидан тирқираб ёш чиқиб кетган пайтлар ҳам бўлган. “Тақдирим бунча мураккаб экан...”, ўксинади Нафиса. Аммо ўксиниш, сиқилиш, тушкунликка тушишдан ким наф топибди-ки, энди у топса!? “Биз Яратганникимиз. У истаган тақдирга муносибмиз. C Норозилик- исёнкорлик демак. Менга ўзинг сабр бер, Художон...” Нафиса шу ўйда автобус ойнасидан узоқларга нигоҳ ташлаганча, хаёл уммонига ғарқ бўлди...
Фарзанд ота-онани айбдор қилишга ҳақли эмас. Ота-она юрак-бағридан бунёд бўлган фарзандига ёмонлик истамайди. Лекин баъзида фарзандига ҳаддан ташқари яхшилик илинган ота-онанинг хоҳиши ўзига ҳам, фарзандига ҳам қимматга тушади. Нафисанинг қисмати ҳам шундай бўлди. Эндигина мактабни тамомлаб, олий ўқув юрти талабаси бўлган Нафиса ҳамма қизлар қатори совчилар ҳужумига йўлиқди. Кўзга яқин, айни балоғатга етиб, бир ҳуснига минг ҳусн қўшилган қизининг харидорлари остонани бузаётганидан гангиб қолган ота-она, қизларига совчиларнинг қай бири муносиблигини билолмай ҳайрон қолишди. Шундай пайтларда шаҳарда дўконлари, ресторан-кафелари билан “донг” чиқарган, “мужик бизнеследи” аёлнинг назари Нафисага тушиб қолди. Ҳар гал совчиликка келганида ўғлининг олий маълумотли эканини, пойтахтдаги нуфузли олий ўқув юртини тамомлаб айни пайтда онасининг фирмасида савдо ишларини юритаётгани ҳақида мақтаниб гапирадиган бой хотин Нафисаларнинг оиласи ҳақида одамларнинг “тагли-тугли, ўзига тўқ хонадон” деган таснифини бой-бадавлат, пулдор оила деб тушунган экан, чоғи, қиз томонни шошириб, апил-тапил нон синдириб, ҳали Нафисанинг уйидагилари нималар бўлаётгани англаб етиб-етмай, тўй тарадудига тушишди.
Бундоқ суриштирмадинглар ҳам,- деди Нафисанинг катта амакиси укасидан ёзғириб.- Қизинг энди ўқишга кирди. Бунинг устига контрактда ўқитяпсан. Ёшгина, талаба қизни узатишга бунча шошилмасанг?
Шифокорлар оиласи экан. Ўғли фармацевт, қудағай аёл дўхтири экан. Дўконлари бор, ресторан- қаҳвахоналари бор. Қизимизни берсак шундай хонадонга берамиз-да. Ўқимишли кишилар билан қуда- анда тутиняпмиз, ака...
Нафисанинг дадаси акасига мамнун жавоб қилди.
Ишқилиб, жияним бахтли бўлсин. Бошқаси бекор. Биласан, Нафиса қизингга меҳрим бўлакча. Менга унинг бахти муҳим, қуда-андаларнинг пулию давлати эмас.- Амакиси ўшанда нимадандир хавотирланган экану, барибир Нафисанинг ота-онасига ишониб индамай қўя қолган экан-да. Нафиса амакисининг хавотири бежизга эмаслигини тўй дан кейин пайқади.