📝ТУХМАТ КАСРИ
Уйга келишга юрагим бетламай қолганди. Онам эса менга қараб эзиларди. Унинг қарашларидан «Қанийди шу қизимнинг ҳам бахти очилиб, тезроқ турмушга чиқса», деган фикрни уқардим. Шундай пайтларда кўнглим ҳам ғалати бўлиб кетади. Пешонамга «қариқиз» деган тамға битилган, деб ўйлардим. Бунга шу кунгача юрагимни тарк этмаган муҳаббат айбдорлигини билардим.
Янга-ю келинларим билан келишиб яшашнинг ўзи бўлмай қолганди. Улар билан ҳар кун жиққамушт бўлиш жонга текканди. Онам қариб қолган, отам эса бундай машмашаларга аралашишни ўзига эп кўрмасди. Ака-укаларим хотинлари томонидалигини айтиб ўтирмасам ҳам бўлади. Икки йил аввал тўнғич акамнинг ўғли, беш яшар жияним Нурматжонни уйимиз орқасидаги ариқ оқизиб кетди. Афсуски, болани топишганда унинг жони аллақачон узилган экан. Жиянимнинг жонсиз танасини бағримга босиб йиғлаб ўтирсам, янгам келиб мени итариб юборди. У ўз жиянимнинг ўлимида мени айблади. Нима эмиш, мен беш яшар бегуноҳ гўдакни янгамга аччиқ қилиб, сувга итарганмишман. Наҳот шундай қилишим мумкин бўлса? Ахир бу шафқатсизлик-ку! Бундан ортиқ туҳмат бўлиши мумкин эмасди. Ота-онам ҳам индашмади. Азадан кейин таъна-дашномлар икки карра кучайди. Янга-ю келинларимнинг куни туғди, ака-укаларимнинг эса қулоғи битди. Мен уйда ортиқчалигимни ҳис қилиб яшардим. Ҳаммасидан толиқдим, юрагимдан бир нима узилиб тушгандай бўлди. Мен уйдан кетишга қарор қилдим. Уйдан кетганимга ҳамма енгил тортди, назаримда. Мен ижарада анча қийналдим, одамларнинг қўрс муомаласидан кўнглим оғрирди, аммо ҳали ҳам букилмаган иродамга қойил қолардим. Бу менинг метин иродамми? Ё ҳамон қалбимни тарк этмаган муҳаббатим? Қалбим муҳаббатни эрта таниган эди. Мактабда ўқиб юрганимдаёқ бу туйғуга рўпарў бўлдим. Орадан йигирма беш йилдан ортиқ вақт ўтганига қарамай, ҳамон изтиробда эдим. Қалбимда ундан бошқасига ўрин йўқлигини англардим. Уни эъзозладим, садоқатли бўлдим, қалбимни тарк этишига изн бермадим. Аммо у мени ташлаб кетди.
Ўшанда Қудрат ака олис юртга ишлагани кетди. Отасиз ўсгани учун оиланинг оғири унинг елкасида эди. Оёққа туриб олиш учун ишлагани кетганида бошида хурсанд бўлдим. Мен унинг қалбидаги муҳаббатнинг чинлигига ишонардим. Қудрат ака биринчи кетишида беш йилга кетди ва қўнғироқ қилиб менга «Чоршанба куни онам сизникига совчиликка боради», деди. Ниҳоят, мен учун орзиқиб кутилган ўша кун келган эди. Бу гапни интизорлик билан кутгандим. Мен уни деб қанча совчиларга рад жавобини бердим. «Ота-онам, ака-укаларимнинг олдида юзим ёруғ бўлади», деб ўйладим. Бу ҳақда уларга уялиб бўлса-да, хабар бердим. Онам совчиларнинг келишига катта тайёргарлик кўрди, бироқ совчилар келмади. Нима юз берганига тушунмадим. Шундан кейин ҳам мен уни беш йил кутдим. Бир кун кўчада Қудрат акани ёнида бир аёл билан кўриб қолдим. Келишган, гўзал, дадил, қаламқош… Кутилмаганда ўша аёл менга яқинлашди ва ўзини таништирди: тўйлари бўлганини ва аллақачон икки қизнинг ота-онасига айланишганини айтди. Юрагим алланечук бўлди. Мендан қандай хатолик ўтди. Нега? Менинг айбим нима? Ҳаётим остин-устин бўлиб кетди. Мактабни битираётганимизда «Фақат сенга уйланаман ва биз бахтли оилага айланамиз», деб айтганини унутганди у. Ҳа, мен ишонган одам ана шундай номардлик қилди, лафзида турмади. Мени ёлғизликка маҳкум этгани, ишончимни оқлолмагани учун мендан кечирим ҳам сўрамади. Хотини Тангри уларга икки қизни ҳадя этганини айтиб, азобланган қалбимни баттар тирнади. Бир қизни куйдириб кетганини, қалбини изтиробдан ёндирганини ўйлагани ҳам йўқ. Унинг ҳаётида ҳамма нарса борлиги юрагимни куйдирарди. Орадан шунча йил ўтганига қарамай, муҳаббат юрагимни адойи тамом қиларди. Шунча ҳаракат қилсам ҳам, Қудрат акадан кўнглим қолмасди. Мен юрагимни ана шундай тирнаб яшадим. Ундан кўнгил узолмасдим. Бир кун келиб ҳаммаси ойдинлашишига ишонардим.
Орадан йигирма йил ўтиб, мен севган инсон ёнимга қайтди. У ёнимга йиғлаб келди. Турмушга чиқишимни сўраб, ялиниб-ёлворди. Ишонинг, ҳаммаси ойдинлашди. Бахтимга тўнғич акамнинг хотини чанг солган экан. У мен суйган инсонга телефон қилиб, бошқа бир йигит билан гаплашишимни айтган.