📝Тўрт норасидам дунё юзини кўролмади” – оиласида қадр топмаган аёл ҳақида ҳаётий ҳикоя.
“Айбим эримни севишим эди. Эр-хотин сал бир-биримизга яхши гапирганимизни ёки эрим кулиб қараганини қайнонам кўриб қолса жанжал қилиб, урдирмагунича кўнгли жойига тушмасди. Охирги мартаси ҳеч эсимдан чиқмайди”.
Одатда оилани асраб қолиш кўпроқ аёлларнинг вазифасидек қаралади. Сув келса симириб, тош келса кемириб яшаш кераклиги ёшлигиданоқ қизлар қулоғига қуйилади. Шу сабабдан бўлса керак, калтак еб, эри уриб ўлдиргидек бўлса ҳам ота ҳовлисига қочиб бормайдиганлар кўп, ўлса ҳам эриникида ўлишни афзал кўрадиган аёллар бор. “Ҳаётий ҳикоя”ларнинг бугунги қаҳрамони ҳам шундай аёллардан. Ажрашишни ор билиб, эрининг калтакларига, қайнонасининг ҳўрлашларига чидаган аёл – Саодат опанинг (исми ўзгартирилган) ҳикоясини унинг ўзидан эшитамиз.
“Ўзимнинг турмушдан бахтим чопмаган. Эрим урганида суякларим синиб сочилиб кетди деб ўйлардим. Бир неча бор ҳушимдан кетиб кўзимни очганимда остонада ётганимни кўрганман.
Шифохонага олиб бориш қаёқда, эрим ва қайнонам устимдан ҳатлаб ўтиб-қайтаверишарди. Қиз бола сув келса симириб, тош келса кемириб яшаши керак, деб уқтиришарди бизга. Шу сабабми ёки ортимда сингилларим борлиги учун уларнинг бахтини бойламай деган ўй биланми уйга қайтмасдим.
Калтаклар таъсирида биринчи боламдан айрилдим. Докторлар энди бирор йил ўзингизни асранг дейишди. Турмушим бузилишидан қўрқиб асрай олмадим. Яна бўйимда бўлди. Худога шукур, бунисини бағримга босдим. Аммо ундан кейин яна икки фарзандим туғилмасдан, тепкилар сабаб нобуд бўлди.
Айбим эримни севишим эди. Эр-хотин сал бир-биримизга яхши гапирганимизни ёки эрим кулиб қараганини қайнонам кўриб қолса жанжал қилиб, урдирмагунича кўнгли жойига тушмасди. Охирги мартаси ҳеч эсимдан чиқмайди.
Тўртинчи боламга ҳомиладор эдим. Бирам “печенье” егим келди. Ишдан қайтишда, ўша вақтда 15 тийинми эсимда йўқ, ичида ўн дона печенье бўларди, ўшандан олиб еб келдим. Сумкамда қоғози бор эди. Қайнонам шуни кўриб қолиб уйни бошига кўтарди, ҳали сенми яшириб нарса ейдиган, деб. Эрим доимгидек калтаклаб кетди. Тепки зарбидан ерга йиқилдим. Қорнимда кучли оғриқ сездим. Турмоқчи бўламан, бошим айланиб кўзим тинади. Яна бир неча тепки зарбидан сўнг ўзимни йўқотдим.
Бу сафар кўзимни очганимда ўзимни шифохонада кўрдим. Билишимча анча вақт қон кетиб ҳушсиз ётганман. Ўзимга келавермагач, мени уйга олиб кириб ётқизиб қўйишган. Эрталабгача ҳам ўзимга келмаганимдан сўнг мени ўлиб қолди деб ўйлашган ва шифохонага олиб келишган. Доктор фарзандим нобуд бўлганини, нобуд бўлган ҳомила бачадон деворига ёпишиб қолгани сабаб уни ҳам олиб ташлашга мажбур бўлишганини айтди.
Ҳомила нобуд бўлгач ичимда кўп қолиб кетибди, шу сабаб бачадонни ҳам олишдан бошқа йўли қолмабди. Қайнонам энди туғмас келин менга керакмас, болам битта ўғил билан ўтмайди-ку, деб шифохонага қайтиб келмади. Эрим ҳам қорасини кўрсатмади.
Балки, отам шифохонадан тўғри уйга олиб кетмаганларида яна ўша ҳовлига қайтиб борган бўлармидим. Шундан сўнг яримжон бўлиб қолдим. Умримни ўғлимга бағишладим. Агар шунча азобларни ичимга ютмай ўшандаёқ қайтиб келганимда яримжон бўлмаган, тўртта болам туғилмасдан нобуд бўлмаган бўлармиди, деб кўп ўйлайман.
Шу сабабдан ҳам опа-сингилларимнинг, уларнинг қизларининг ҳаётига ҳам бефарқ қарамайман. Азобланиб яшагандан вақтида этагингни йиғиштириб олганинг маъқул дердим доим. Аммо ҳамма нарса ҳам биз кўрганимиздек бўлавермас экан.
Синглимникига борсам қизи келган экан. Яшамайман дейди. Онаси яшайсан деб уришади. Ўзим куйган эмасманми, сенга қиз керак бўлмаса, менга керак. Нега жонига жабр қиласан деб ўзим билан олиб келдим. Унинг ҳам битта боласи бор. Олдимга ўтирғизиб гаплашсам, бир дунё дарди бор экан. Мана, меникида яшайвер, дедим.
Аммо унинг турмушини бузаётган эри эмас, аксинча ўзи экан. Ишонасизми, жияним эртадан кечгача Instagram’да ўтириб, эри ишдан келганда жанжал қиларкан. Одамларнинг эри ундоқ қилибди, бундоқ қилибди, деб. Мана буни қаранг хола, одамлар хотинига машина совға қиляпти, дам олишга чет элга олиб боряпти. Мен ҳам яшаб юрибман-да, умримни ўтказиб, дейди.