📝Дониёр ўрнидан туриб палата эшиги ёнига борганди, йўлакдан отаси ва бош врачнинг сўзлари қулоғига чалинди.
Врач бундай вақтда айтиладиган сўзларни тўтидай такрорлади. Содиқ ака эса ғалати овоз чиқарди. Чамаси, у ўкириб йиғлаб юборишдан ўзини зўрға тўхтатиб қолди. Тағин врач: Жим! Беморга сездириб қўйманг. Уни уйга олиб боринг, нима истаса қилсин. Хоҳлаган нарсасини есин, деди. Содиқ ака ўзини қўярга жой топа олмай у ёқдан-бу ёққа бориб кела бошлади. Бир зум унга қараб турган врач индамай хонасига қараб кетди. Дониёр эса қайтиб ўрнига ётди ва «Худога шукр, ниҳоят, буларнинг барчасидан қутулар эканман. Алвидо сизга, азоблар дунёси», деди. Аммо кўксида нимадир чирс этиб узилгандай бўлди. Шу пайт палатага отаси кириб келди. У Дониёрни кўриши билан унга:
— Ўғилтой, сизга зўр янгилик, деди ясама тантанаворлик билан. Аммо гап сўнгида овози титраб кетди. Лекин буни ўғлига сездирмасликка уриниб, йўталиб олди.
— Бугун жавоб беришди, энди уйга кетамиз. Врач билан гаплашдим. Жуда зўр, деди. Энди бир-икки ойлардан сўнг келиб кўрикдан ўтиб кетсанг бўлди экан. Ётиб даволаниш шартмас. Тузалиб кетибсан!
Дониёр отасига қараб туриб бўғзи ачишиб, кўзига ёш келганини сезмай қолди. У ўлимдан қўрқиб эмас, отасининг ҳозирги аҳволига кўзёш қилаётганди. Содиқ ака эса ўғлини тузалиб кетганини эшитиб, севинганидан йиғлаяпти деб ўйлади ва баттар кўнгли бузилди. Улар шоша-пиша нарсаларни йиғиштира бошлашди. Дониёр отасига қарашар экан илк бора шифохонага қайтиб келмайдиган бўлиб кетаётганини ҳис қилди. Кейин дори-дармон ва энди ювилган полнинг намхуш ҳидига тўла палата ҳавосидан ўпка тўлдириб нафас олди. Дониёр учун ҳатто мана шу ҳид ҳам қадрдон эди. У шифохонанинг ҳидига шунчалик ўрганиб қолган эдики, уйига борган пайтлари ҳеч кимга сездирмай укол-дорилар солинган пакетни очиб, тўйиб-тўйиб ҳидларди. Ҳозир ҳам мана шунинг хумори тутиб хонадаги ҳаводан захирага олиб кетадигандай чуқур-чуқур нафас олди. Содиқ ака унинг бу ҳаракатини кўриб:
— Ҳа, ўғлим, тинчликми? деди хавотир билан.
— Тинчлик, ўзим шундай, деди Дониёр ва игна суқилавериб кўкариб, қорайган билагига термилиб қолди.
Кейин ҳар бир игнанинг изига синчиклаб қаради. Тағин ўнг қўлининг кўрсаткич бармоғи билан чап билагидаги игна изларини бирма-бир ушлади. Ҳар бир ҳамшира қандай укол урадию, ундан сўнг қайси шаклда из қолишигача биладиган Дониёр уларни номма-ном айтиб чиқди: Нодира, Дилбар, Ойқиз ва Хуршида. Кейин чап кўксида оғриқ турди. Буни отасига сездиргиси келмай аввал ўрнига ўтирди, кейин уйқуси келганини баҳона қилиб ётиб олди. У ўрнига ётиб, кўзойнагини олган эди, палата шифтини оппоқ туман қоплаб, ҳеч нарса кўринмай қолди. Дониёр Буткул кўр бўлиб қолмай куним битса яхши эди, деб ўйлади. Дониёр ўн ёшга тўлганда Содиқ ака ўғли олисга қараганда кўзи ғалати бўлишини пайқаб қолди. Уни қаратиш учун шифохонага олиб борди. Шифокорлар касаллик сабабини ахтариб Дониёрда мия саратони борлигини аниқлашди. Ўсимта жуда секин ривожлангани билан кўпаядиган туридан бўлиб чиқди. Шу боис уни операция қилишмади. Аммо муттасил равишда ўсимтани ўсишдан тўхтатадиган укол-дорилар бериб туришди. Шу боис у ўн ёшидан буён тез-тез касалхонада даволаниб чиқарди. Охирги уч йилда эса ўсимта нафақат кўзига, балки асаб толаларига ҳам таъсир кўрсата бошлади. Унинг кўзи хира тортиб борар, боз устига тез-тез бошида оғриқ туриб, ўзини лоҳас сезадиган бўлиб қолди. Шунга яраша укол-дорилар миқдори ҳам кўпайди. Доимий даволанишлар ва ҳасталик азоби Дониёрни жонидан тўйдириб юборганди. У боя сўнгги куни яқинлигини эшитиб, унчалик ваҳимага тушмаганининг сабаб шу эди. Энди бу азоблардан осонгина қутуламан, деб ўйлаган Дониёр ҳақиқий қийноқлар олдинда эканини уйига қайтиб келгач уч кун ўтиб билди. Боши шу қадар кучли оғриқ бердики, энг яхши дорининг ҳам нафи тегмади. Дониёр жон аччиғида азоб чекаркан Нега айнан мен? деб ўйлади. Сўнг палатадошини ёдга олди. Умри поёнига етиб бораётган отахон ўшанда: Бу дунёда қувонч ҳам, қайғу ҳам бесабаб рўй бермайди, деганди. Дониёр шу гапни эслаб, болалигидан то шукунгача боши хасталикдан чиқмагани учун сабаб ахтара бошлади. Аммо арзирли сабаб тополмади.