SOF IBRAT Илмий-маърифий канал.


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


«Соф Ибрат» – Қалбларга ибрат улашувчи илмий-маьрифий канал 🌙
Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар.
(Аҳзоб сураси, 41-оят)
Реклама хизмати: @sofiibratreklama
@Peshqadam_kutubxonauz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#Ҳикмат

ҲАР БИР ИНСОН АНА ШУ БАХТГА ЭРИШСИН!

Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳдан: «Бахтли киши ким?» деб сўрашди. У зот: «Бахтли киши – нафас олиши тўхтаса ҳам яхшиликлари тўхтамаган кишидир», дедилар.


https://t.me/sof_iibrat


Қуш тирик пайтида чумоли ейди. Қуш ўлса, чумолилар уни ейди. Демак, ҳолат бир лаҳзада ўзгариб қолиши мумкин. Шундай экан, ҳеч кимни паст санама! Эҳтимол, бугун кучлидирсан. Лекин унутма, вақт сендан кучли!!!


https://t.me/sof_iibrat

875 0 14 2 18

ОТА-ОНА БИЛАН МУОМАЛАДАГИ ЎТТИЗ БЕШ ОДОБ:


1) Ҳузурларида қўл телефонларини ўчириб қўйиш.

2) Гапираётганларида жим туриш.

3) Раъйларини қайтармаслик.

4) Гапларини маъқуллаб туриш.

5) Уларга ўзини ҳокисор тутиб қараш.

6) Уларга доим мақтов, мадҳ айтиб туриш.

7) Уларга хурсандчилик хабарларини улашиш.

8) Ёмон хабарларни олдиларида гапирмаслик.

9) Улар яхши кўрган кишиларни ва дўстларини мақташ.

10) Эришган ютуқларини доим тилга олиб туриш.

11) Қайта-қайта гапирсалар ҳам гапларини тасдиқлаб кўнгилларини кўтариб туриш.

12) Ўтмишдаги аламли ўринларни зикр қилмаслик.

13) Ортиқча гаплардан четланиш.

14) Ҳузурларида ҳурмат сақлаб ўтириш.

15) Фикрларини паст ва ноқис санамаслик.

16) Гапларини тугатмасларидан олдин эшитмасдан туриб кетмаслик.

17) Ёшларини ҳурмат қилиш ва набиралари билан уларни безовта қилмаслик.

18) Ҳузурларида набираларини жазоламаслик.

19) Ҳамма насиҳату-фикрларини қабул қилиш.

20) Ҳузурларида уларга эҳтиром кўрсатиш.

21) Уларга овозни кўтармаслик.

22) Улардан олдин ёки олдиларидан юрмаслик.

23) Таомга улардан олдин қўл узатмаслик.

24) Уларга тикилиб қарамаслик.

25) Улар билан фахрланиш, гарчи улар шунга лойиқ иш қилишмаган бўлса ҳам.

26) Ҳузурларида оёқ узатиб ўтирмаслик ёки уларга орқа қилмаслик.

27) Сўкилишларига сабаб бўлмаслик.

28) Ҳар доим уларни ҳақларига дуо хайр қилиш.

29) Ҳузурларида чарчоқ ва хафаликни зоҳир қилмаслик.

30) Улардан содир бўлган хатоларга кулмаслик.

31) Ўзлари талаб қилмасларидан олдин хизматларини бажариш.

32) Доимий равишда уларни зиёрат қилиб туриш ва улардан аччиқланмаслик.

33) Улар билан гаплашганда чиройли сўзларни танлаб ишлатиш.

34) Ўзларига ёқадиган исмлар билан мурожаат қилиш.

35) Уларни ҳамма нарсадан ва ҳамма одамлардан устун қўйиш...


https://t.me/sof_iibrat

1k 0 26 1 11

Банда доим айтиб юриши зарур бўлган истиғфор:

رَبِّ اغْفِرْ لِي وَتُبْ عَلَيَّ إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ

«Роббиғфир лий ва туб ъалаййа иннака антат тавваабур роҳийм»


«Роббим, (гуноҳларимни) кечир, тавбамни қабул эт! Зеро, Сен тавбаларни қабул қилувчи, раҳмли Зотсан!»


https://t.me/sof_iibrat


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ТАБРИК

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва борокатуҳ!

Азизлар, Барчамизга ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БУЛСИН! Аллоҳим бу кунни барчамизга хайрли қилиб бу кунда яхшиликларга тавфиқ беришини сўраб қоламиз.

Бу кунда, Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чин Муҳаббатимизни исботлаб, Салавотни кўп айтайлик!

«Аллоҳумма солли ва саллим аъла Набиййина Муҳаммад»

Бу улуғ кун барокоти, файзи, нури хонадонингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллох қабул этсин Жума кунингиз хайрли ва қувончга тўла бўлсин.

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
https://t.me/Sof_iibrat


Шу ерда тунни тонгга улаш ҳар бир мўминга насиб этсин, илоҳим!


https://t.me/sof_iibrat

2k 0 33 4 55

#БИЛАСИЗМИ:

Барака Аллоҳ таолонинг аскарларидан биридир...

• Уни хоҳлаганига юборади...

— Агар молга юборса уни кўпайтиради;
— Агар жисмга юборса уни қувватли қилади;
— Агар умрга юборса уни обод этади;
— Агар фарзандга юборса уни салоҳиятли қилади;
— Агар қалбга юборса уни саодатли қилади.

Аллоҳим! Ҳар нарсамизни баракот билан ризқлантир!


https://t.me/sof_iibrat


Ранжишлар сонининг тўртдан уч қисми нотўғри гумонлар ҳисобига бўлади.


https://t.me/sof_iibrat


🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак🌙

• Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг!

• Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!👇

https://t.me/Sof_iibrat


Умра ибодати нечта  амалларни ўз ичига олади?
Опрос
  •   3 та
  •   4 та
  •   5 та
  •   Энди билиб оламан
42 голосов


Юсуф алайҳиссалам неча йил зиндонда ётган?
Опрос
  •   Беш йил
  •   Саккиз йил
  •   Ўн йил
  •   Энди билиб оламан
40 голосов


Илк бор Таровеҳда Хатми Қуръон қилишни ким жорий қилган?
Опрос
  •   Абу Бакр Сиддиқ розиялллоҳу анҳу
  •   Умар ибн Хаттоб розиялллоҳу анҳу
  •   Усмон ибн Аффон розиялллоҳу анҳу
  •   Энди билиб оламан
37 голосов


Агар сиз муваффақият қозонишни истасангиз, олтита ёмон хатти-ҳаракатлардан қочинг: уйқучанлик, дангасалик, қўрқув, жаҳл, бепарволик ва қатъиятсизлик.


https://t.me/sof_iibrat


Сен чин эркак бўлсанг, у ҳақиқий аёл бўлади!
Сен чин эр бўлсанг, у ҳақиқий хотин бўлади!
Сен подшоҳ бўлсанг, у малика бўлади!
Сен ошиқ бўлсанг, у севади!

Аллоҳ тақдир қилганларга хайрли никоҳ гўзал келажак тилаймиз😍


https://t.me/sof_iibrat


Инсон ўзининг кимлигини яхши билади… Шунинг учун мақтовчиларнинг мақтовига, танқид қилувчиларнинг танқидига аҳамият бермаслигимиз лозим.


https://t.me/sof_iibrat




Фарзандингиз уятчан, ҳаёли бўлиши, аҳлоқ соҳиби бўлишига ишоратдир.

Имом ҒАЗЗОЛИЙ


https://t.me/sof_iibrat


#Фойдали

Уларга яқин бўл!
1. Мухлис, ихлосли киши.
2. Вафодор киши.
3. Саховатли, сахий киши.
4. Садоқатли, ишончли киши.


https://t.me/sof_iibrat


Дўстлик олмос кабидир. Камёб, ноёб ва қимматбаҳо ! Аммо, сохтаси ҳам бўлади...


https://t.me/sof_iibrat


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ТАБРИК

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва борокатуҳ!

Азизлар, Барчамизга ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БУЛСИН! Аллоҳим бу кунни барчамизга хайрли қилиб бу кунда яхшиликларга тавфиқ беришини сўраб қоламиз.

Бу кунда, Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чин Муҳаббатимизни исботлаб, Салавотни кўп айтайлик!

«Аллоҳумма солли ва саллим аъла Набиййина Муҳаммад»

Бу улуғ кун барокоти, файзи, нури хонадонингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллох қабул этсин Жума кунингиз хайрли ва қувончга тўла бўлсин.

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
https://t.me/Sof_iibrat

Показано 20 последних публикаций.