SOF IBRAT Илмий-маърифий канал.


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


«Соф Ибрат» – Қалбларга ибрат улашувчи илмий-маьрифий канал 🌙
Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар.
(Аҳзоб сураси, 41-оят)
Реклама хизмати: @sofiibratreklama
@Peshqadam_kutubxonauz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Мусулмонни маҳзун қилиш ҳаромдир. Чунки маҳзунлик озордир, мусулмонга озор етказиш эса ҳаромдир".

©Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ

https://t.me/sof_iibrat


Қалби мунаввар бўлишини истаган одам оз есин ва бадахлоқ кимсалар билан ўтирмасин!

©Имом Шофеъий Роҳимаҳуллоҳ


https://t.me/sof_iibrat


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❄️ Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ким дунёни истаса, тижорат қилсин.
Ким охиратни истаса, зуҳд қилсин.
Ким ҳар иккисини истаса, илм ўқисин.

https://t.me/sof_iibrat


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ИСРО ВА МЕЪРОЖ ВОҚЕЪАСИ (давоми бор)

Исро ва Меърож ҳодисаси юз бергани ҳақида Ислом умматида мутлақо ихтилоф йўқ. Бу ҳақда Қуръони каримда: «(Ўз) бандаси (Муҳаммад)ни, унга мўжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжидул Ҳаромдан (Қудсдаги) Биз атрофини баракотли қилган Масжидул Ақсога тунда сайр қилдирган Зотга тасбеҳ айтилур. Дарҳақиқат, У эшитувчи ва кўрувчидир» (Исро, 1), дейилган.
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

2025 йил 27 январь – Ражаб ойининг 27 куни – Меърож кечасидир.


t.me/sof_iibrat


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#isro #meroj #namoz

🗣ИСРО ВА МЕЪРОЖ КЕЧАСИ


https://t.me/sof_iibrat


Ражаб ойи Қуръони каримда бошқа ойларга нисбатан ҳурматлироқ бўлган тўртта ҳаром ойининг биридир. Бу ойни Аллоҳ таолонинг ўзи улуғлаган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам видолашув ҳажи куни Мино водийсида саҳобаларга хутба қилиш чоғида Аллоҳнинг наздида ойлар ўн иккита бўлиб, ундан тўрттаси: Ражаб, Зулқаъда, Зулҳижжа ва Муҳаррам ойлари уруш ҳаром қилинган улуғ ойлардир, деганлар.

Шу нуқтаи назардан бу ойларда кўпроқ ибодат қилиш, бу ойнинг тунларини ғанимат билиш, хайр-садаоқот улашиш, қариндош-уруғлар ҳолидан хабар олиш, гуноҳларга истиғфор ва тавбалар айтиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Ҳанафий мазҳабининг кўзга кўринган олимларидан Мавлоно Мулла Али ал-Қори раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг “Ражаб ойидаги одоблар” номли рисоласида Ҳофиз Суютий раҳимаҳуллоҳнинг “ал-Жоме ал-кабир” асарида қуйидаги махсус намоз ҳақида маълумот борлигини айтади:

Ражаб ойида бир кеча бўлиб, унда қилинган ҳасанотларга юз баробар кўп ажр берилади. Бу Ражаб ойининг 27-кечасидир. (Бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг меърожга чиққан кечалари бўлган.) Ким шу кечада икки ракатдан олти марта жами ўн икки ракат намоз ўқиса (бу намозда фотиҳадан кейин хоҳлаган сурасини зам қилади. Махсус сура белгиланган эмас!) ва намоз тамом бўлгач юз марта “Субҳаналлоҳи вал-ҳамду лиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” ( سبحان الله و الحمد لله و لا اله الأ الله و الله اكبر ) деса, кейин юз марта “астағфируллоҳ” деса, кейин юз марта Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловат айтса ва ортидан дини ва дунёси учун манфаатли нарсаларни Аллоҳдан сўраб дуо қилса, ва шу кечаси саҳар туриб рўза тутса Аллоҳ унинг дуосига ижобат қилади. Гуноҳ ва ҳаром нарсаларни сўрамаган бўлса бас.

Худди шу ривоятни имом Байҳақий раҳимаҳуллоҳ ҳам Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан (заиф иснод билан) ривоят қилган.

Ҳужжатул ислом Ғаззолий “Иҳё”да бу намозни “Меърож намози” деб айтган. (ал-Адаб фи Ражаб. Мулла Али ал-Қори. 48 -Б).

Демак, шу ривоятга кўра Ражаб ойининг 27 кечасида нафлан икки ракатдан олти марта, жами ўн икки ракат намоз ўқиш ва ортидан юқорида келтирилган зикрларни айтиб дуо қилиш фазилатли иш бўлар экан.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу намоз фарз ҳам, вожиб ҳам, суннат ҳам эмас! Балки фазилат бўлиб, уни бажарганлар савоб олади, бажармаганлар гуноҳкор бўлмайди!

Аллоҳ таоло ўша кунга барчамизни саломат етказсин ва ундан унумли фойдаланиб қолишга муваффақ айласин!

https://t.me/sof_iibrat


◉ 4 соат яшаш учун 8 соат ишлайсан;
• бир кун дам олиш учун 6 кун ишлайсан;
• 15 дақиқа овқатланиш учун 8 соат ишлайсан;
• 5 соат ухлаш учун 8 соат ишлайсан;
• бир ой таътилга чиқиш учун йил бўйи ишлайсан;
• қариганда нафақага чиқиш учун бутун умр ишлайсан...

Охирги нафасинг ҳақида ўйла! Алал-оқибат бу дунёнинг қадрсиз эканлигини англаб етасан..!

Биз моддий ва ижтимоий қулликка ўрганиб қолганмиз. Ҳаёт қисқа саёҳат. Уни яшаб ўт..
.


https://t.me/sof_iibrat

863 0 13 2 17

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❄️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🫠 Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
😊 Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

https://t.me/sof_iibrat


Ёнғин..

Учиб кетса ҳам бўларди, лекин у «ОНА»да, Субҳаналлоҳ.

https://t.me/sof_iibrat

893 0 10 1 33

Омад билан бахтни ушлаб қолай десангиз, ғазаб билан кибрни қўйиб юборинг.


https://t.me/sof_iibrat

1k 0 17 2 17

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😊 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу.

🌅 Хайрли тонг.

𖦹 - Эй кимса!

«Ғафлатдан оғирроқ уйқу йўқ.
Шаҳватга берилишдан осони йўқ.
Қалб ўлишидай мусибат йўқ.
Соч оқаришидан кўра огоҳ қилувчи йўқ».

©️Ибнул Жавзий, «Табсиро».


https://t.me/sof_iibrat


#Тавсия

Уйланмоқчи бўлган йигитларга насиҳат.
Зубайр ибн Аввом дедилар:
“Ким бир аёл, қизга уйланмоқчи бўлса, унинг отаси ва ака-укасига қарасин. Албатта у улардан бири тарбиясида келади”.


https://t.me/sof_iibrat


Кичкинагина қалбимиз бор. У бир сўз билан меҳрга ва бир сўз билан қаҳрга тўлиши мумкин.


https://t.me/sof_iibrat


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин.

Тонгингиз хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин!

Жума айёми муборак бўлсин!


https://t.me/sof_iibrat


🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак🌙

• Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг!

• Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!👇

https://t.me/sof_iibrat


Китоб ўқишга вақтинг эмас, хоҳишинг йўқ.
Истаган одамингни алда,
Эплай олсанг, виждонингни ҳам!
"Ҳаётни берган дарси етади! "- деб ҳам овунма!
100 йил яшаб жоҳил, 30 йил яшаб олим ўтганлар бор!

#аввало_ўзимга

https://t.me/sof_iibrat


Иффат барча азолар учун лозим ва бир азонинг иффати бор.

Тилнинг иффати бехуда созламаслик болса, кознинг иффати уни харомдан тийиш болади.

Аммо банда учун аввало калбнинг иффати лозим.

✍ Нурийа Челейеен
📚 "Калб иффати"

https://t.me/sof_iibrat


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😊 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу.

🌅 Хайрли тонг.

Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очганинг каби, 
Қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!

Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби, 
Ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилсин амин!


https://t.me/sof_iibrat


#ТАФАККУР:

• Хато йўлда кийик каби чопқиллагандан кўра тўғри йўлда тошбақадек судралсанг ҳам майли.
• Чунки ҳар қалай тўғри йўлда юриш мақсадга элтади ёки мақсад сари тўғри йўлда эканингни билдиради.

©️Маҳбубий


https://t.me/sof_iibrat


Дунё яхши бўлсин, дейиш билан яхшиланмайди. Сен яхши инсонга айлангин, дунё четдан яхши бўла бошлайди.


https://t.me/sof_iibrat

Показано 20 последних публикаций.