🇺🇿🤝🇰🇼 Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова хизмат сафари билан Кувайт давлатида бўлиб турибди
Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов бошчилигидаги делегация айни кунларда Кувайт давлатида бўлиб турибди. Делегация таркибида Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова ҳам қатнашиб, хизмат сафарида иштирок этмоқда.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича бугун, сафарнинг биринчи кунида Фарвания провинсияси губернатори раҳбарлигида маҳаллий сармоядорлар билан учрашув ўтказилиб, учрашувда Фарвания провинсияси губернатори шайҳ Азби Носир ас-Сабоҳ, тижорат компаниялар, хусусан, “Ал Саер Ҳолдинг”, “Ҳенд М.Ал-Рашиди” ва “Ал Тижариа Cоммерcиал Реал Эстате Cомпанй” компаниялари вакиллари билан мулоқот ўтказилган.
Шунингдек, мулоқот чоғида икки томонлама шерикликнинг устувор йўналишлари ва истиқболлари, хусусан, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалар бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама этилган.
Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️