🩺#Тезкор #Диққат #ТарқатингАҳолини саломатлигини яхшилаш ва уларга намунали тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан вазирликнинг кардиолог, онколог, гинеколог, педиатр мутахассислари иштирокида Сирдарё вилоятининг Гулистон, Оқолтин, Ховос туманлари аҳолиси учун тиббий кўрик ташкил этилади!
Тиббий кўрик, 28 январь куни Сирдарё туманидаги мусиқа мактабида. 29 январь куни Гулистон туман, 30 январь куни Оқолтин туман, 1 февраль куни Ховос туман тиббиёт бирлашмаларига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникаларида ташкил этилади.
Тиббий кўрик жараёнида вилоят даволаш-профилактика муассасалари ҳамда туман тиббиёт бирлашмасининг гинеколог, невролог, кардиолог, эндокринолог, офтальмолог, онколог, пульмонолог каби тор доирадаги мутахассислари иштирок этади. "Ўпка саломатлик мобил", "Мобил офтальмолог" каби кўчма диагностика ходимлари, ЭКГ, УЗИ соҳаси мутахассислари иштирок этиб, улар томонидан бепул тиббий кўрик ўтказилади.
Ўз саломатлиги ҳақида қайғурган ва саломатлигига бефарқ бўлмаган аҳолининг барча қатлами тиббий кўрик жараёнида қатнашиши, малакали ва етакчи мутахассислардан маслаҳат олиши мумкин. Унутманг сизнинг соғлиғингиз биз учун муҳим? Тиббий кўрик жараёнлар эса, соат 9:00 дан кеч соат 17:00 га қадар давом этади.
Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизматиКанал👉 @SirdaryoSadosi↗️