‼️🏨 Гаров мулки бўлган Гулистондаги меҳмонхона биноси аукцион савдосига чиқарилди
Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 02.07.2024 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор С.Ж.дан ундирувчи “O’zbek Leasing International” АЖ фойдасига фойдасига 11,9 млрд. сўм кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаров мулки бўлган қўшимча жавобгар “Meronbek Imronbek Service” МЧЖга тегишли бўлган Гулистон шаҳар "Тараққиёт" МФЙда жойлашган меҳмонхона биносига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан тегишли ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Хусусан, гаров мулки ҳисобланган меҳмонхона ҳолислар иштирокида хатланиб, 7 млрд. сўм бошланғич қийматда "Э-АУКЦИОН" савдо майдончасига кимошди савдосига чиқарилган. МИБ вилоят бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур аукцион савдоси 20.02.2025 йилда бўлиб ўтиши белгиланган👇
Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️